TOP 10
Сийрат ва Суврат
1412 Bender
Сийрат ва Суврат

Сийрат ва Суврат


Ҳаким зот бошдан кечирганларини ҳикоя қилади:

– Мен бир улуғ зотни зиёрат этиш учун унинг уйига бордим. У шом намозининг фотиҳасини ўқимади. Мен: “Намозимиз бузилди”, деб қўрқдим. Эрта тонг таҳоратга чиққанимда, у ерда арслон ҳужум қилди, бақирдим. Уй соҳиби ташқарига чиқди ва арслонга: “Мен сенга меҳмонларга тегма, демаганмидим?” деган эди, арслон нари кетди. Таҳорат олиб, уйга кирдим. У менга шундай деди:

– Сиз сувратингизни (ташқи кўринишингизни) чиройли қилишга интиласиз. Шу боис арслондан қўрқасиз, биз эса сийратимизни чиройли қилишга машғул бўлганимиз учун ундан қўрқмаймиз. Аксинча, у биздан қўрқади.

Ҳар ким Аллоҳ таолодан қўрқса, ҳар нарса ундан қўрқади. Ким Аллоҳ таолога чин қалбдан итоат этса, ҳамма нарса унга итоат этади.

Аллоҳ таолога итоатда бўлган одам бошқалардан итоат кўради. Аллоҳ таолодан қўрққан одамларга Аллоҳ таоло лутфларини эҳсон этади. Бутун мавжудот, барча зарралар Аллоҳ таоло амридадир. Ҳамма нарсага инсон хизматида бўлиш топширилган. Инсон Аллоҳ таолонинг амрида бўлса, ҳамма нарса инсоннинг амрида бўлади.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State