TOP 10
Чақимчилик ёмон иллат
852 Bender
Чақимчилик - ёмон иллат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Энг ёмонларингизни айтсам, чақимчилик билан юриб дўстлар орасини бузувчи, бегуноҳ одамларнинг бузуқлик, ҳалокат ва машақатга мубтало бўлишларини изловчи кишилардир” деганлар. Яъни “Яна яширин равишда кишилар гапига қулоқ солиб, уни ёмон ниятда, бошқаларга нақл қилувчи одам жаннатга кирмайди” деб такидлаганлар.
Бир донишманд шогирдларига насиҳат қилди: “Чақимчилик қилиб одамларни бир-бирларига душман этган одамлар энг ярамас, энг ёмон кишилардир. Бирингиз иккинчингиз сўзини менга етказманг. Мен саломат ва роҳатда бўлган қалб билан сизларга йўлиқишни истамайман”. Фалончи киши сен ҳақингда бундай сўзлади, фалончи сени ёмонлади деб сўз юритиш чақимчилик дейилади. Чақимчиликни инсофли, одамгарчилиги бор киши қабул қилмайди. Чақимчилар ҳар хил бўлмағур сўзларни адоват ва ҳасадлари туфайли сўзлайдилар. Ҳазрати Навоийдан хикмат: У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсизликдир. Ёлғон бўлса янада нафратлидир. Сўз етказувчининг ҳоҳ каттаси, ҳоҳ кичигини дўзах ўтининг тутандириғи деб бил. Мусо алайҳҳиссалом замонларида жуда қаттиқ қурғоқчилик бўлди. Мусо алайҳҳиссалом Бани Исроил билан биргаликда ёмғир талабида дуолар қилдилар. Лекин ёмғир ёғмади. Шунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳҳиссаломга ваҳий юборди.
“Мен сенинг ва сен билан бирга чиққан кишиларнинг дуосини қабул қилмайман. Чунки орангизда чақимчи бор”. Мусо алайҳҳиссалом “Эй Роббим ким экан у айт, биз уни ўз орамиздан чақариб юборайлик” дедилар. Аллоҳ таоло ваҳий қилиб деди: “Эй Мусо мен сизларни чақимчиликдан қайтариб энди Ўзим чақимчилик қилайинми”. Бу танбеҳни эшитгач, Мусо алайҳҳиссалом Бани Исроилга “Барчангиз чақимчиликдан тавба қилинг” деб буюрдилар. Улар тавба қилдилар ва Аллоҳ таоло уларга ёмғир берди.
“Хўжа Бурхон” жомеъ
масжид имом хатиби: Т. Худойқулов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State