TOP 10
Ҳар ишда мўтадиллик яхши
873 Bender
Ҳар ишда мўтадиллик яхши

Кейинги пайтларда биз ота-оналар нимагадир ёшларнинг бахти саодати, келажаги ҳақида эмас балки туйни қандай дабдабали ўтказиш хусусида қайғурамиз. Қулоғимизгача қарзга ботсак-да обру-эътибор учун қозон-қозон ош дамлаймиз. Автомашиналарни карвон тузиб маҳаллада дув-дув гап қилгимиз келади. Катта–катта туйхоналарда базм уюштириб, танишу-нотаниш инсонларни тўйга чорлаймиз. Элнинг расм-русумини қилаяпмиз дея исрофдан гап очган одамларнинг сўзини ўзига қайтарамиз.
Оила жамиятнинг бир бўлаги. Оила тўкис бўлса жамият фаровон. Оила даромади жамият бойлиги билан чамбарчас боғлиқ. “Пул меники ўзим ишлаб топганман, уни қандай ҳоҳласам шундай сарфлайман деювчилар ҳам топилади.
Шуҳратпарастлик, манманлик, такаббурлик, дабдабабозлик билан ном қозониш, молу дунёсини кўз-кўз қилиш қийин иш эмасдир эҳтимол. Аммо ўзини шу заминга дахлдор деб билган инсон тўй ва маъракаларда сарфланаётган маблағларни лоақал ўндан бир қисмини бева-бечора, фақир-мискинларга ҳадя сифатида улашса савоби ниҳоятда улкан бўлади.
Зеро, ҳар қандай ишда мутадиллик яхшидир. Ҳаддан ошиш, исрофга йўл қуйишни динимиз қаттиқ қоралайди.

Шўрчи туман бош имом-хатиби: А.Ҳабибуллаев
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State