TOP 10
Одоб мўминнинг яхши сифати
1046 Bender
Одоб мўминнинг яхши сифати

Киши кўчада ён-атрофга алангламасдан, вазминлик билан тўғри йўлдан юриши лозим. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَعِبَادُ الرَّحْمَنِ الَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى الْأَرْضِ هَوْنًا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلَامًا
“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда: “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон сураси, 63-оят). Шу оятдан бошлаб,76-оятгача мустаҳкам имон ва чин ихлосли солиҳ мўминларнинг яхши сифатлари мадҳ этилган. Гарчи, улар тавсиф шаклида зикр этилган бўлса-да, барча мўмин-мусулмонлар уларни илоҳий тавсия, ҳатто, буйруқ сифатида қабул қилишлари лозимдир. (Қуръони карим маъноларининг таржимаси. Абдулазиз Мансур).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳдам қадамлар ташлаб, босиқлик билан бир текисда юрар эдилар. Кишининг мутакаббирлик қилиб фахр билан юриши, мақтанчоқликни ўзига эп билиб ҳаволаниши мазаммат қилинган ишлардандир. Бу хусусда Аллоҳ таоло “Луқмон” сурасида шундай марҳамат қилади:
وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِن صَوْتِكَ إِنَّ أَنكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ
“Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас. Юрганингда ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин! Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир”. Умар розияллоҳу анҳу ўзини қийнаб, қаттиқ азон айтган муаззинни койигани нақл қилинган (Қуръони карим маъноларининг таржимаси. Абдулазиз Мансур).
Аллоҳ таоло бандаларини кўркам ва одобли бўлишга, дағаллик қилмасдан, лутфли бўлиб юришга даъват этади.
Саҳобалардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ё Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, мен уни қилиб жаннатий бўлай”, деганларида, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўча-кўйда одамларга озор берадиган нарсаларни йўқотгин”, деган эканлар. Кўпчиллик бўлиб кўча куйда юрганда гўё кўчани эгаллагандек ўзаро хунук ҳазиллар қилиш, одамларнинг йўлини тўсиб қўйиш фаросатсизлик аломати. Ёшларнинг кексалар, ота-оналар, устозлар олдини кесиб ўтиши ҳам одобсизликдир.
Қўлида юки бор инсонларга ёрдам бериш, ногирон ва кўзи ожизларга эътибор қаратиб уларни йўлдан ўтказиб қўйиш, жамоат транспортларида ёши улуғ кишилар ва болали хотинларга жой бериш олийжаноблик ва яхши хулқ белгиларидан ҳисобланади.
Сурхондарё вилоят вакиллиги масъул котиби: М. Азимов

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State