TOP 10
Мусулмонни кофир дейиш – кечирилмас гуноҳ 2-қисм
803 Bender
Мутаассиб оқимлар томонидан илгари сурилаётган ақидавий қарашлар
(Ёхуд мусулмонни кофир дейиш – кечирилмас гуноҳ)
2-қисм

Шунингдек аҳли сунна вал жамоъа олимлари томонидан гуноҳи кабира қилган кишининг имони масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Яъни унга кўра гуноҳи кабира қилган киши то уни ҳалол деб билмагунча кофир бўлмайди балки у бу билан имони йўқ бўлиб, завол топмаслиги, фақат гуноҳи учун гуноҳкор бўлиши айтилган.
Ҳозирги пайтда жаҳонда кечаётган глобал сиёсий жараёнлар, турли манфаатдор кучларнинг ўз мақсадлари йўлида олиб бораётган геосиёсий ўйинлари оқибатида мустақиллик йўлига ўтган ёш мамлакатларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги катта хатар остида қоляпти. Айниқса, халқаро сиёсатда дин омилидан фойдаланишга урғу берилаётгани бу хатарни янада кучайтирмоқда. Мухолифларнинг динимиз асл моҳиятини бузиб кўрсатиш билан ундан ўз манфаатлари ва қабиҳ режалари йўлида фойдаланишга уринишлари тобора авж олмоқда.
Ғарб давлатларининг оммавий ахборот машиналари тинимсиз равишда афкор оммага ислом динини бузғунчилик, қотиллик, ваҳшийлик, зўравонлик дини дея кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Шу жиҳатдан ҳам жамият олдида одамларнинг динимиз қадриятлари билан «Исломни қайта тиклаш шиори» остида муайян кучлар кўзлаётган, динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб олишларига эришиш зарурати туғилди.
Бу ғаразли ҳаракатлар таъсиридан минтақамиз ҳам четда қолаётгани йўқ. Кейинги пайтларда Марказий Осиё ҳудудида ҳам айрим диний-сиёсий ва экстремистик кучлар динни сиёсийлаштиришга, шу йўл билан одамлар, хусусан, ёшлар онгига таъсир ўтказишга зўр бериб интилишмоқда. “Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда” китобида айтиб ўтилганидай, ….“бу ёвуз кимсалар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан ўзларининг ифлос мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бу эса исломнинг инсонпарварлик ғояларини обрўсизлантиришга сабаб бўлмоқда”. (И.А. Каримов)
Бундай қабиҳ хатти-ҳаракатларнинг мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигига раҳна солиши, миллатлараро ва динлараро бирдамликка путур етказиши, одамларни бир-бирига қарши турли гуруҳларга бўлиб ташлаши, улар орасида фитна ва бузғунчилик ғояларини ёйиши кундай равшан.
Бундай кенг миқёсли ва пухта ўйланган хуружларга қандай омилларни қарши қўйиш мумкин? Бунинг учун энг олдин одамларимизга ташқи бузғунчи кучларнинг дин омилидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳаракатларининг моҳиятини соф диний манбалар асосида очиб бериш керак. Ислом дини зўравонлик, қон тўкиш ёки бузғунчиликка тарғиб қилмаслиги, аксинча, бу дин тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик дини эканини кенг тушунтириш лозим бўлади. Аслида бу дин ҳар қандай зулм, қотиллик, бировнинг жонига ва молига озор етказишдан бутунлай холи, энг гўзал ва эзгу амалларни бажаришга чақирувчи соф диндир. Бу хусусда ҳадиси шарифда бундай дейилган. “Албатта инсон Аллоҳ таолонинг бунёди (махлуқи) дир. Кимки, Аллоҳ таолонинг бунёдини вайрон қилса (бузса) Малъундур”.
Аммо бугунга келиб бир-икки китобни ўқиб олиб, ўзини “мужтаҳид” санайдиган, кишиларни бўлар-бўлмасга кофирга чиқарадиган оқим ва фирқаларнинг вакиллари пайдо бўлди. Бундай оқим ва фирқалар (масалан, “Ат-такфир вал-ҳижра”, “Ҳизбут-таҳрир” «ИШИД» каби) имон ва куфр масалаларида ўта журъатли бўлиб кетишган. Исломни ҳали чуқур ўрганмаган, етарли билим олмаган баъзи ёшларимиз уларга кўр-кўрона эргашиб, залолат ва жоҳиллик йўлига кириб қолишаяпти. Шу ўринда «Нега шундай бўлаяпти? Уларнинг хатоси нимада? Муаммонинг ечими борми?» деган саволлар туғилиши табиий. Ушбу мақоламизда ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Аллоҳ таоло бандаларини сўзларнинг энг гўзалига, фойдалисига эргашишга чақиради: “Бас, (эй Муҳаммад) Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринг, улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир” (Зумар сураси, 17-18-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда ҳам инсонлар яхши амаллар қилишга, ёмонликлардан қочишга чақирилади: “Мусулмон - қўли ва тилидан ҳеч ким зиён кўрмаган киши. Мўъмин - бошқаларнинг моли ва жонига тажовуз этмайдиган киши. Муҳожир - гуноҳ ва маъсиятларни тарк этган киши. Аллоҳ йўлида мужоҳид - нафсига қарши курашишга киришган киши»; «Умматим ҳеч қачон залолатда бирлашмайди»; «Инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмон ва ер аҳллари, ҳатто уяларидаги чумоли-ю денгиздаги балиқлар ҳам салавот айтади».
Динимизнинг бу кўрсатмаларидан чекиниб, адашган фирқаларга эргашиб кетганлар жоҳилликлари, диннинг асл моҳиятини англаб етмаганлари оқибатида имон ва куфр масаласида бир неча хатоларга йўл қўйишади. Келинг, ана шу хатоларни кенгроқ кўриб чиқайлик:
Давоми бор...
Сариосиё туман “Хожа Алоуддин Аттор” жомеъ масжиди имом хатиби
Фазлиддин Кароматуллоҳ манбалар асосида тайёрлади.

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State