TOP 10
Барака қаноатдадир
779 Bender
Барака қаноатдадир

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг халқ фаровонлигини янада юксалтириш мақсадида катта-катта ўзгаришлар амалга оширилди. Ўтиш даврида баъзи қийинчиликларга қарамай қисқа муддат ичида халқимизнинг турмуш тарзи обод бўлди, дастурхонларимиз нози неъматга тўлди.
Муқаддас ислом динимизда ҳар бир инсон ҳалол меҳнат орқали рўзғор тебратиши кераклигига алоҳида урғу берилган. Зеро, барча турдаги ибодатларнинг қабул бўлиш сабабларидан дастлабкиси ҳалол меҳнат ила ризқ излаш ва қўл остидагиларга ҳалол ризқни тақдим этишдан иборат. Шунда у қалбларга яхшилик, ҳикмат, мусаффолик ўрнашади. Аммо минг афсуски айрим инсонлар қандай йўл билан бўлмасин кўпроқ пул топиш, бойлик орттириш мақсадида ноқонуний, келажаги йўқ ишларга қўл уришади.
Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган, унинг ризқини канда қилмай беради. Ҳақиқатда, Аллоҳ-таоло бандаларининг ризқини ўзининг зиммасига олган бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади.: "Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! ..." (Ҳуд сураси, 6-оят).
Алоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, бизнинг юртимизда ҳеч ким бошпанасиз кўчада қолиб кетмаган ва ҳеч кимнинг ризқи келмай оч қолмаган. Аллоҳ каломида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан, жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради. Бас, (улар) ботил (бутлар) га имон келтириб, Аллоҳнинг неъматини инкор этадиларми?! (Наҳл сураси, 72-оят).
Энг асосийси банда қаноатда бўлиши лозим.Чунки, қаноат инсоний фазилатларнинг энг олийси ҳисобланади. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад каби иллатлардан йироқ бўлади. Дунёда хотиржам ҳаёт кечиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир муборак ҳадиси шарифларида “Хақиқий бойлик молу мулкнинг кўплигида эмас, балки ҳақиқий бойлик нафснинг тўқлигидадир” –дейилган. (Муттафақун алайҳ).
Аллоҳ бировга кўпроқ, яна кимгадир озроқ, ҳамманинг ризқини аниқ белгилаб қўйган. Шунинг учун мусулмон одам хотиржам бўлиши, руҳий сакинат (хотиржамлик) га эришиш учун ризқ масаласини яхшилаб тушуниб олиши керак. Илоҳий таълимотлардан узоқда бўлган инсонлар дунё ҳаётини ризқ-рўз учун мунтазам кураш олиб боришдан иборат, деб тушунишади. Улар ризқни ўзимизнинг саъй-ҳаракатларимиз, елиб-югуришларимиз эвазига ёки фалончининг марҳамати туфайли қўлга киритаяпмиз, деб ўйлашади. Ваҳоланки, ризқ инсонни худди ажали қувгандек қувиб юради. Бировнинг ризқи адашиб бошқаникига ўтиб қолмайди. Бирор киши ризқини тўла олмагунича бу дунё билан видолашмайди ҳам. Дарҳақиқат, қаноатли киши тақдирига ёзилган ризққа рози бўлиб ҳар қанча ҳаракат қилганда ҳам фақат Аллоҳ белгилаб қўйган ризққагина эга бўлишини англаб етади. Натижада ортиқча молу-дунёга ҳирс қуймай шукр қилиб яшайди. Қаноат борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари биз умматлар учун катта намуна ва ибратдир. Маълумки, у зот алайҳиссалом ўзлари ва аҳли оилалар учун оддий ва камтарона ҳаётни ихтиёр этганлар. Бу эса тўкин ҳаёт кечиришни имкониятлари йўқлигидан ноилож қолганларидан эмас балки оддий, камтарона ҳаёт кечиришни афзал билганларидандир. Унда нега одамлар ато этиб қўйилган ризққа қаноат қилмай ўзларини ҳар тарафга уришади? Берилган ризққа қаноат қилмай, аҳли-аёлини ташлаб ўзга юртларга ризқ ахтариб кетишади? Фақат кимларнидир алдовига учиб, бошқа юртларда хор-зор бўлаётган, туну кун ишлаб пулини ололмаётган, соғлигидан ажраётган ҳамюртларимиз фожиаси ҳақида кўриб, эшитиб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Жамиятнинг келажаги бўлган ёшлар нотаниш, ҳаёт тарзи тамоман ўзгача юртларда ишга бориб динини ўзгартираётганлари ҳам учраб туради.
Хорижда юрган баъзи инсонлар айниқса ёшлар Исломнинг соф таълимотларини ўрганаман деб ўзларининг ғаразли хатти-ҳаракатларига эргаштириш учун динни ниқоб қилиб олган турли экстремистик оқимларга қўшилиб қолаётганлари ҳам кузатилмоқда. Фақат дунёни моддий нарсалар билан ўлчаб қолган баъзи ёшлар ота-онаси, оиласи, қолаверса, ўзи туғилиб ўсган Ватани олдидаги бурчига хиёнат қилиш йўлига кириб қолмоқда. Бундай нобакор инсонлар яқинларини маблағсиз, фарзандларини тарбиясиз қолдириб, ўзлари уруш бўлаётган Ироқ ва Сурия давлатига қотиллик, зўравонлик, бузғунчилик билан машғул кимсаларга қўшилиб қолмоқда. Бу ҳам етмаганидек, улар экстремистик ва террористларга қўшилиб бегуноҳ одамларнинг қонлари ноҳақ тўкилишига сабаб бўлмоқдалар. Муқаддас ислом динимизнинг таълимотида ноҳақ одам ўлдириш катта гуноҳ эканлиги таъкидланиб, ундай одамларга охиратда абадий дўзах ва улкан азоб тайёрлаб қўйилганлиги таъкидланган. Жумладан; Қуръони каримда: “Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай” – дейилган. (Нисо сураси, 93-оят).
Шўрчи тумани “Домла Қосим” масжиди имом-хатиби М.Мусурмонов

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State