TOP 10
Энг тоза йўлдан чалғимайлик
740 Bender
Энг тоза йўлдан чалғимайлик

Қадимда бир бой бўлиб, бир қанча усталарни ишлатар экан. Хаёлида бир зумда кеч кириб қолиб, озгина иш учун ҳам ишчиларга кўп ҳақ тўлаётгандек бўлибди. Шунда маслаҳат учун дўстининг ҳузурига бориб: “Дарров кеч кириб қоляпти, ҳар куни мардикорларга ҳақ тўлаяпман, наздимда пулларим бекор кетаётганга ўхшайди, вақтни узайтиришнинг йўли борми?” дебди. Дўсти: катта бир чархпалак ясаб, усталар ишлаганда уни секин айлантирсанг, вақт узаяди, дебди. Бахил бой хурсанд бўлиб, чархпалак ясаттириб, тайёр бўлгач, уни айлантира бошлайди. Буни қарангки, бир соат ўтар-ўтмай терга ботиб, толиққан бой “Э, қачон кеч кирар экан-а?!” дебди...
Кўпчилик вақт тез ўтаётганидан нолийди. Боиси, одамларнинг бирор иш билан машғуллигидадир. Уларнинг аксари турли чалғитувчи нарсалар билан банд бўлиб қолган. Олдинлари ҳаёт жуда содда, одамларни чалғитадиган, вақтларини бекорга кетказадиган нарсалар кам эди. Ҳозир эса биргина қўл телефони бор одам эрталабдан кечгача интернетни кавлаб кун ўтказиши мумкин.
Албатта, бу барчамиз учун ташвишли ҳолдир. Интернетнинг фойдали нарсалар берилган саҳифаларида ҳам гоҳо фахшга, қўпорувчиликка чақирувчи маълумотлар учрайди. Бундай ҳолда қандай йўл тутиш керак? Инсониятни икки дунё саодатига бошловчи Ислом дини бу каби муаммоларнинг ечимини бундан салкам бир ярим минг йил илгари эълон қилиб қўйган. Аллоҳ таоло амр қилади: (Эй Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл) дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир” (Нур, 30).
Пағамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадиси шарифда: “Ҳой Али, биринчи назарга иккинчисини эргаштирма. Иккинчиси сенинг зиёнингадир”, дедилар (Абу Довуд, Термизий ривояти).
Демак, интернет ёки бошқа ОАВдан фойдаланганда динимиз қайтарган ёлғон хабар, шармсиз, беҳаё лавҳаларга дуч келсак, дарҳол уларни тарк этишимиз, иродани мустаҳкам қилишимиз керак. Ёшларга интернетда учрайдиган ёлғон ва бузуқ маълумотларни душманлар қандай мақсадда тарқатаётганини тушунтиришимиз, уларни бузғунчи хабарларга, адашган оқимлар алдовига кўнгил бермайдиган қилиб тарбиялашимиз лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби тарбиянинг мазкур йўналишида ҳар бир ота-она, ўқитувчи ва мураббийнинг дастуриламали бўлиши керак.
Аллоҳ таоло фарзанду зурриётларимизнинг рушду ҳидоятли, илму ҳунарли, оиласига, Ватанига, бутун инсониятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлиб камол топишларини насиб айласин.
Шайх Абдулазиз МАНСУР, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
2016/2017 (ҳижрий 1438 йил учун) ҳижрий-қамарий тақвимидан олинди.

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State