TOP 10
Аёллар эъзозда
886 Bender
Аёллар эъзозда

Аёл – биринчи навбатда онамиз, қолаверса жуфти ҳалолимиз, опа-синглимиз, қизимиздир. Уларни эҳтиром қилиш, уларга ғамхўрлик қилиш барчамизнинг вазифамиз. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса демак, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни кекса онахон-момохонларимиз ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг солиҳ бўлишлиги бугунги кун аёлларининг солиҳа бўлишларига ҳар жиҳатдан боғлиқдир. Ислом шариати уларни эъзозлашга, уларнинг нозик хилқатлигини доимо риоясини қилишга чақиради. Уларга доимо “барака рамзи” дея қаралади. Ҳатто қиз бола тарбиялаган от-оналарга охиратда улкан мақомлар ваъда қилинган. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом “Кимнинг учта қизи бўлса-ю, уларнинг харҳашалари, оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса, Аллоҳ уларга кўрсатган меҳрибончилиги туфайли уни жаннатга киритади”, – -деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Қуръони каримда 176 оятли бир суранинг номи “Аёллар” деб номланиб, унда аёлларга доир кўплаб ҳукмларнинг баён этилиши, ҳадиси шарифларда аёлларга хос алоҳида кўрсатмалар берилганлиги ислом динида аёл кишининг нақадар юқори эътиборга молик эканидан далолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга нисбатан гўзал муносабатда бўлишга буюриб: “Мўминларнинг имони комилроғи хулқи яхши бўлганларидир. Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли аёллари билан яхши муносабатда бўлганларингиздир” деганлар.
Термиз шахар бош имом хатиби: Н.Т.Чориев

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State