TOP 10
Ақиқанинг асл моҳияти
1445 Bender
Ақиқанинг асл моҳияти

Юртимизда аҳоли орасида кенг тарқалган диний маросимлардан бири бу ақиқадир. Ақиқа сўзи арабча “аққа” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “кесмоқ, бўлмоқ, ажратиб ташламоқ” маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса, чақалоқ туғилгандан кейин еттинчи, ўн тўртинчи, йигирма биринчи куни ёки кейинроқ фарзанд шукронаси ва жонининг гарови сифатида қодир бўлганлар қўй сўйиб ўтказиладиган маросимга айтилади. Ислом таълимотига кўра ақиқа болага етадиган бало, тузалмас касалликларнинг олдини олиш мақсадида унинг номидан бирор жонлиқни сўйиб садақа қилишни англатади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи вассалам): “янги туғулган болага ақиқақа қилинглар, қон оқизиб азиятларини даф қилинглар” деганлар. Бошқа ҳадисда эса, “Ақиқа болага гвровдир. Еттинчи куни қўй сўйилади ва исм қўйилади ҳамда сочи олинади” деганлар. Салмон ибн Омир разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса, “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ақиқа фарзанд (кўриш) биландир унинг учун қон чиқаринглар ва ундан нопокликни кетгизинглар” деганлар.
Ақиқага сўйилган қўй қурбонлик сифатида учга тақсимланади. Бир қисми эмизикли она қайта куч-қувватини тиклаш учун, бир қисми ёш гўдакнинг ҳақига дуо қилишлари учун муҳтож оилаларга тарқатилади. Баъзан “савоби бутун бўлсин” дея айрим кишилар сўйган қўйни бутунлигича талабалар, қариялар ва меҳрибонлик уйларига тақдим этадилар. Қурбонлик табларига кўра, сўйиш учун соғлом нуқсонсиз қўй танланади. Қўй ўрнига ҳўроз ёки бошқа жонлиқ сўйилса ақиқа ўрнига ўтмайди. Чунки ҳадисда қурбонлик қиладиган жонлиқнинг энг кам миқдори айтилган бўлиб ундан кичиқроқ нарса ақиқа хукмига кирмайди. Уламолар қурби етган одамга ақиқа қилишни мустахаб деганлар. Лекин иқтисодий жиҳатдан қийналган ёки қурби етмайдиган кимлардан ақиқа қилиш соқит бўлади.
Афсуски бугунги кунда ақиқа маросимини катта дабдаба билан ўтказиш, юзлаб кишиларга ош бериш, қуда-анда ва яқин танишларга тўн кийгазиш, тоғора-тоғора овқатлар, бош-оёқ сарполар олиб беришлар урфга айланиб бормоқда ва булар ақиқа маросими амалларидан ҳисобланмайди.

“Маърифат зиёси китоби” асосида

Олтинсой туман бош отинойиси: Сирожова Саодат

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State