TOP 10
Аёл – она, экстремистик оқимлар қўлидаги тарғибот қуроли эмас
799 Bender
Аёл – она, экстремистик оқимлар қўлидаги тарғибот қуроли эмас

Динимизда аёлларга юксак ҳурмат ва эътибор билан каралади. Куръон карим оятларида аёл сўзининг ишлатилиши, сураларнинг бири айнан “Нисо”- яъни “Аёллар” деб номланиши, унда аёлларнинг ҳак-ҳуқуқлари батафсил баён этилиши динимизда аёлларга этиборнинг ёрқин ифодасидир.
Оила бошлиғи эркакка бўлган ҳурмат, шарм- ҳаё, андиша , итоаткорлик, сабр ва матонат барча даврларда ўзбек аёлининг муҳим хислати саналган. Ҳозирги глобал ўзгаришлар даврида жамият негизи бўлган оила мустаҳкамлигини окила ва доно аёлларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Минг афсуслар булсинким, бугун аёл деган номга доғ тушириб ва ўз шаънини топталишига сабаб бўлаётган аёллар ҳам, афсуски топилади.
Ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган, ундан қурол сифатида фойдаланаётган экстремистик ташкилотлар ўзларининг ғаразли фаолиятларида аёлларни жалб этиб, террорчилик ҳаракатларини амалга оширмокдалар.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, мутаассиб аёлларнинг террорчилик жамоаси ичидаги вазифаларини куйидагиларга ажратиш мумкин.
- “оналик бурчи” - она сифатида ёш фарзандларини онгини мутаассиблик уруғларини ундира боради. Жамоада террорчилик фаолияти учун ўринбосарлар тайёрлаб боради.
- Янгиларни жалб кила олиш маҳорати – ҳамфикр, дардкаш кўшни, амма, хола, сингил, опа, она, мураббий сифатида террорчи жамоага янги ишонувчан заифаларни тортиб келади.
-“Тарғибот куроли” – коммуникация воситалари ривожланиб кетиши натижасида аёл киши айрим оқимлар қўлида тарғибот куролига, кейин эса қурбонига айланмокда.
Аёллар ушбу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, аламзадалик, ишсизлик, диний ва дунёвий билимларни етарли даражада ўзлаштирмагани билан боғланади.
Ҳанафий мазҳабига кўра аёл тўла мустақил шахс саналади.У ўз номидан шартнома тузиши ,мерос олиши ва қолдириши мумкин.У ўз мулкини эркин тасарруф этиши, маҳр, мерос ва бошқа хусусий мулкларидан эркин сарф-харажат килиш ҳуқуқига ҳам эга.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Никоҳли турмуш диннинг ярмига тенгдир, қолган ярмида ўзи тақво қилсин” - дея марҳамат қилганлар.
Ҳозирги кунда мутаассиб аёллар Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали халифалик давлатини барпо қилиш ва исломий хукмларни жорий қилиш йўлида “жиход килаётган жангчи эркакларга ўзини бағишлашни кенг тарғиб килинмокда. Бунда аёл гуруҳдага айнан бир эркакнинг маҳрами бўлиб қолмайди, балки гуруҳдаги турмуш ўртоғи жангда вафот этса, иккинчи жангарига турмушга чиқаверади ёки вафот этган турмуш ўртоғи билан тез кунда жаннатга кўришиш ниятида ўз ўлимига рози бўлади ва “шаҳидлик белбоғини» боғлайди. Ваҳоланки, ислом таълимотига кўра, инсонга берилган жон неъмати Яратганнинг энг буюк неъматларидан саналади.
Таассуфки, айрим аёл қизларнинг ота –оналари, ака-ука, турмуш ўртоғлари аёлларнинг ўқиш ва ишлаши шарт эмас, бунинг ўрнига уйида ўтириб ибодат қилсалар етарли деб ҳисоблайдилар. Бунинг оқибатида, аёл мустақил фикраш қобилиятидан маҳрум, касб-ҳунар, илм маърифатдан йироқ, жаҳолат ва ғафлат тузоғига илинишга тайёр ўлжага айланади.
Динимизда эса, эркак ёки аёл эканидан катъий назар барчанинг илм олиши фарз эканлигини алоҳида таъкидланади. Қуръони каримда шундай дейилади. “Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирон неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. (Ҳасад қилиш ўрнига) Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир”. (Нисо сураси, 32-оят). Юқоридаги оят аёлларнинг ҳам касб қилишларига рухсат берилганлигига далилдир.
Демак ислом дини аёлнинг ҳаётдаги ҳақ – ҳуқуқларини ҳимоя қилар экан. Унинг касб-ҳунар ва мустақил фикр юритишида эркинлигини уқтириб, азизу-мукаррам бўлган инсонни дунёга келишига сабабчи бўлган оналар - оёғи остида жаннат борлигини ҳам хабар берар экан.

Термиз туман отинойиси: Ш. Холмуратова

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State