TOP 10
ОИВ-ОИТС ўта хавфли нллат ва касаллик
1079 Bender
ОИВ-ОИТС ўта хавфли нллат ва касаллик

Аллоҳ таоло инсонни барча мавжудотлардан афзал қилиб яратди. Инсон зотини ақли, насли, жисми, дини, мол-мулки, обруйини ҳимоя қилиш муҳим асослардан ҳисобланади. Булардан бирига тажовуз қилиниши, инсонни бутун борлиғига тажовуз қилиниши билан тенглаштирилади. ОИВ-ОИТС касаллиги ана шундай балоки, юқорида тилга олинган барча инсоний асосларга бирданига таҳдид қилади. Кейинги даврларда бу иллат бутун дунё халқларини ташвишга солмоқда. Бу шундай даҳшатли иллатки, у инсон¬ни ақлига ҳам, наслига ҳам, диний эътиқодига ҳам, обруйига ҳам, оиласига ҳам, жамиятга ҳам бараварига путур етказади. Аллоҳ таоло инсонни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни бажаришга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, жамиятга, оиласига наф келтиришга, Ватанини ҳимоя қилишга, чиройли хулқ эгаси бўлишга ва жисми соғлом бўлишга хуллас ўзига юклатилган вазифаларни мукаммал адо этишга ҳамда покиза ҳаёт кечиришга даъват этади ва бунга инсон зоти масъулдир.
ОИВ-ОИТС балоси инсонни азиз ва мукаррамлигига путур етказмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Улар саводсиз элчига – исми ўзларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган пайғамбарга (Муҳаммадга) эргашадилар. У (Пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик) ларини олиб ташлайди. Бас, унга имон келтирган, уни улуғлаган, унга ёрдам берган ва у билан бирга нозил қилинган нур (Қуръон) га эргашганлар, айнан ўшалар (охиратда) нажот топувчи кишилардир” дейди. (Аъроф сураси, 157-оят). Аллоҳ таоло бу ояти карима орқали мўмин-мусулмонларга нопокликлардан четда бўлмоқликни таълим бермоқда. Бу нопокликларга ширк, зинокорлик, фоҳишалик, аҳлоқсизлик, безорилик, ароқхўрлик, гиёҳвандлик каби маънавий нопокликлар киради. Жамият ва инсоният учун бало-ю офат бўлган бу иллатни илдизи билан йўқ қилиш учун илмий ва амалий тажрибаларга таянган ҳолда самарали усуллардан фойдаланмоқ керак. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Сизлардан ҳеч бирингиз ўзи севган нарсани биродарига ҳам бўлишини истамагунича ҳақиқий мўмин бўлмайди” деганлар. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Қуръони карим ва ҳадиси шарифнинг адолатли ва пок қонун қоидалари қулоқ эшитмаган даражада бузилишига асосий сабаблардан бири зинокорлик, фоҳишалик, алкоголизм, гиёҳвандликдир. Бугунги кунда бу иллатлар маҳсули ҳисобланган бедаво касаллик (ОИТС) ни жаҳон ҳалқлари ҳамда тиббиёт олимлари учун энг катта муаммо бўлиб қолмокда. Ғарб ҳалқлари ҳаётига ўхшатиб нафсни ҳаром йўллар билан қондириш, қўшмачилик яъни тужжор ҳизматлардан фойдаланиш натижасида бу бедаво касаллик авж олмоқда. Бу касалликнинг охири ўлим билан тугайди. Уни даволаш йўли мавжуд эмас. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОИТС ҳақида жаҳон халқларини керакли маълумотлар билан таъмин этиб, огоҳликка чақириш ўта зарур эканлиги ҳақида бонг урмоқда. Бу бедаво дард ҳақида бутун халққа нафақат шифокорлар балки аҳолининг зиёли қатлами ҳам сўраб суриштириб, китоблар ўқиб, керакли маълумот¬лар тўплаб ана шу маълумотларни кенг оммага етказишлари учун зарурий даъватлар қилишлари учун жавобгардирлар. Жинсий йўл орқали юқувчи касалликларни янгидан-янги турлари кўпайиб бормоқда. Бу касаллик зинокорлик, фоҳишалик кўчасига кирганларга Аллоҳ таолонинг осмоний жазоси бўлса не ажаб.
Наркаманлар шприц орқали касалликни тез юқтирадилар. Жамиятни ҳаё ибо йўқолган жойларида бузуқлик, кўнгил очар жинсий рағбатларни қондириш жойларни кўпайиши, ўта хатарли ва касалликни тарқалишига ёки касалликка чалинишига қулайлик туғдиради. Чет мамлакатларда чиқиб эҳтиётсизликдан йироқ бўлиб юрганлар ҳам бу касалликни кўчириб келиш ҳавфи бор. Бу дарди бедавога йўлиқмаслик учун қуйидагиларга амал қилмоқлик керак.
1. Зинога яқинлашмаслик.
2. Наркотик моддалардан сақланишлик.
3. Маст қилувчи моддаларга ружу қўймаслик, чунки мастлик билан бузуқлик бир биридан ажралмайдиган жуфтлик ҳисобланади.
4. Енгилтакликдан нафсни қули бўлиб қолмаслик.
5. Тасодифан зинога аралашиб қолган бўлса ҳар эҳтимолга қарши мутахассисларга мурожат қилишлик,
6. Ўғил болаларни хатнаси, қиз болаларни қулоғини тешиш ва сартарошхоналар косметика дўконларида зарарсизлантирилган асбоб ускуналардан фойдаланишлик.
7. Ўз танасидан завқ килиш, турли беҳаё сувратларни томошо қилиш, ҳайвонларга майл уйғотиш, ўзга жинс вакилига ўхшатиб кийиниш буларни барчаси оғир гуноҳлардан ҳисобланади.
Аллоҳнинг назари кўтарилган жойда, жамиятда, оилада на тақво бўлади ва на меҳр окибат бўлади. Шуни унутмаслигимиз керакки, бу дарди бедавонинг энг асосий сабаби иймонни заифлиги, хонадонда диний-маърифий тартибни йўқлиги, эътиқоднинг сустлиги, Худодан қўрқмаслик ва бандадан уялмасликдир. Марҳум Президентимиз И.А.Каримов “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деганларидек, эл юртни ва фарзандларни келажаги учун бундай ифлос кўчалардан ҳушёр бўлиб, ўтсак олам-олам гулистон бўлар эди.

Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”
жомеъ масжид имом хатиби: К.Азимов

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State