TOP 10
Таҳоратнинг маънавий ҳикматлари
815 Bender
Таҳоратнинг маънавий ҳикматлари

Динимиз намозга туришдан олдин маълум аъзоларни ювишни (таҳорат қилишни) буюрган. Бундан кўзланган мақсад фақат шу аъзоларни турли кирликлардан тозалаш эмас, балки маънавий, кўринмайдиган кир ва доғларни тавба суви билан ҳам поклашдан иборатдир. Аъзоларнинг ювилиш тартибида бир қанча биз билган ва билмаган ҳикматлар мавжуд. Аввало Аллоҳнинг амрларига исён қилиб, шайтонга майл қилишда пешқадам бўлган аъзолар, сўнгра унга эргашиб гуноҳ ишлар қилувчи бошқа аъзолар навбатма-навбат ювилади. Таҳоратнинг фарз бўлиши, покланиш хусусида қуйидаги Моида сурасининг 6-оятида шундай дейилади. “Эй, иймон келтирганлар! Намоз (ўқиш) га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)! Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирор киши ҳожатхонадан (чиқиб) келса, ёхуд хотинларингиз билан суркалишган (қовушган) бўлсангиз-у, лекин сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилиб ундан юзларингиз ва қўлларингизга суртинг! Аллоҳ сизларга бирор қийинчилик (пайдо) қилишни раво кўрмайди, аксинча, сизларни поклаш ва неъмат (лар) ини сизларга мукаммал беришни хоҳлайди, зора шукр қилсангиз”.
Ювилиши фарз бўлган аъзоларнинг биринчиси юздир, чунки инсон юзида тил, оғиз, бурун кўз каби гуноҳ ишларни қилишда сабаб бўлувчи аъзолар мавжуд. Мисол тариқасида - ҳаром нарсаларни чайнаб-тишлаб, ичга ютувчи оғиздир. Турли ҳақоратли сўзлар, ғийбат, туҳмат, ёлғон, одамлар орасини бузиш, беҳаё сўзлар тил орқали амалга оширилади. Демак, катта ёмонликларнинг амалга оширилиши оғиз билан бўлар экан. Кўзлар-чи! Энг сирли ёмонликларни ўзидан қочирмайдиган ва бошқа аъзоларни ортидан эргаштирадиган кўз эмасми? Ёмонликнинг ҳидини олиб, бутун вужудни ўша томонга йўналтирадиган буруннинг банда қилган гуноҳлардаги ҳиссаси озми?
Шунинг учун гуноҳга, бошловчилик қилиб, йўл очиб берган бу аъзоларни яъни юзни энг аввал ювиш буюрилган. Бу аъзолардаги моддий кирликлар сув билан кетказилганидек, уларни тавба ва истиғфор ва Аллоҳни ёд этиш ила поклаш, яхши амалларга ишлатиш зарурки, ушбу маънавий поклик ҳисобланади.
Сўнгра навбат қўлларга келади. Чунки бир ёмон ишни бошлашда аввал тил сўзласа сўнгра кўзлар кўриб кейин қўллар вазифани бажаради ва ёмонликка шерик бўлади. Шу боис шайтонга эргашишда тил ва кўздан кейин қўлларнинг кирлари кетказилади ҳамда маънавий кирлари таҳорат олиш билан покланади.
Таҳоратнинг яна бир фарзи бошга масҳ тортмоқликдир. Таҳорат билан жисмоний кирларни кетказибгина қолмай, кўпроқ маънавий покликка эътибор берилишининг ёрқин мисоли бошга масҳ тортишда кўринади. Чунки, шариатга кўра бош доим бирор нарса билан ёпилиб, бош кийим кийиб юрилади. Агар ялангбош юрилса ҳам қалин сочлар бош терисини турли чанг-тўзон ва шунга ўхшаш нарсалардан ҳимоя қилади. Шу боисдан ҳам бошни ҳар куни беш марта ювиб юришга ҳожат қолмайди. Ҳар таҳоратда бошни ювиш оғир ишдир. Бу юқоридаги ояти каримага мувофиқ “...Аллоҳ сизларга бирор қийинчилик (пайдо) қилишни раво кўрмайди...” Аллоҳнинг ғоясига зиддир. Аммо бош, маънавий покланишда асло бепарволик қилиб бўлмайдиган аъзо ҳисобланади. Ҳар қандай гуноҳ ишлар хабарини олиб-олмай, фикрлайдиган, режа тузиб, амалга ошириш учун бошқа аъзоларга вазифалар юклайдиган мия бош ичидадир. Бошдаги бундай маънавий доғларни бандага эслатиш, уларни поклаш мақсадида масҳ тортиш буюрилган. Қалб кўзлари очиқ, фикри теран инсонлар бунинг буюк ҳикмат эканини яхши англайдилар.
Таҳоратнинг охирги фарзи бу оёқларни ювмоқликдир. Оёқлар вужудни гуноҳ ишлар қилинадиган жойларга олиб бориб, уларни бажаришга имконият яратади. Бу жиҳатдан оёқларни ёмон ишларга қўшган ҳиссаси оз эмас. Шу сабаб намоз ўқишдан олдин оёқларнинг моддий кирларини ювиб, у сабаб бўлган гуноҳларни ҳам эслаб ўтгач, меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таолодан мағфират сўраш жуда муҳимдир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳратдан сўнг “Аллоҳим мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин” деб дуо қилишни таълим берганлар. Яна ҳам бошқа ҳикматларини Аллоҳ билувчироқ.
Манбалар асосида тайёрланди.
Сурхондарё вилоят вакиллиги ходими: М. Азимов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State