TOP 10
Сарвари оламга эҳтиром
830 Bender
Сарвари оламга эҳтиром

Барча мусулмонлар қатори биз ҳам ҳар йили рабиул аввал ойида муҳим бир санани кенг нишонлаймиз. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари инсоният тарихида янги бир давр, янги бир саҳифани очди. У зот алайҳиссалом куфр ва жаҳолат ботқоғидан нажот топа олмаётган инсонларга абадий саодат эшигини очиб бердилар, уларни ҳидоят гулшанига чорладилар. Мўмин мусулмонлар бу муборак ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёдга олиб у зот шарифга салом ва саловотлар йўллайди. Нубувват соҳибининг ҳаёт йўлларини ўрганиш, суннатларига мувофиқ яшаш, у зотнинг кўрсатмаларига амал қилиш, ахлоқларидан ибрат олиш ҳар бир ишда фахри коинотга эргашиш орқали кўнгилларимиз мунавварлик сари юз тутади. Аллоҳ ўз ҳабибини яхши кўриш имонимиз белгисидир, у зотни яхши кўришимиз Аллоҳ таолони севишимиздир.
Бу хусусда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам бизга таълим бериб шундай деганлар.“Банда наздида унинг аҳлидан, молидан одамларнинг барчасидан афзал бўлмагунимча, у (комил) мўмин бўла олмайди” (Муслим ривояти)
У кишининг дунёга келишлари туфайли Аллоҳ таоло инсониятни ширкдан, куфрдан халос этиб, нурли имон зиёси ила мунаввар этди.
Имом Моликдек зот ҳам ўз ишларида набий алаҳиссаломга тақлид қилишда машҳур эдилар. У зоти шарифни ҳурматидан Мадинаи Мунавварада бирор марта уловга миниб юрмаган, равзада имомлик қилганларида доимо паст овозда гапирган эканлар. Яна бир улуғ аждодларимиздан бири тасаввуф намоёндаси Аҳмад Яссавий “Пайғамбар ёшидан кейин менинг бу тупроқ устида юришимдан маъно йўкдир”, дея охиризамон пайғамбарига ўз садоқатларини изҳор этиб, ер остида умр ўтказган эканлар. Бунга ўхшаш ҳолатлар тарих сахифаларида шунчалик кўп учрайдики, унинг ҳар бири охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган улкан ҳурмат ва эҳтиромни рамзидир.
Расули акрамга эргашиш Аллоҳ таолога итоат этишдир. Пайғамбаримиз исмларини тилга олиниши ҳамоноқ саловот айтишимиз керак. Чунки Пайғамбар алаҳиссаломга Аллоҳ таолонинг ўзи Қуръони каримда саловот баён этди, фаришталарига буюрди, ундан кейин мўминларга у кишига саловот йўллашни таълим берди. Шундай экан бу ойда барчаларимиз оламларга раҳмат этиб юборилган Муҳаммад мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини янада кенгроқ ўрганиш билан у зотга бўлган ҳурмат ва эҳтиромимизни юксак эканини намоён этишимиз зарур.
Термиз шаҳар “Мурч бобо” жомеъ масжиди имом-ноиби: М.Чориев
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State