TOP 10
Энг улуғ мўжиза
1068 Bender
Энг улуғ мўжиза

Ҳадис китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўп мўъжизалари ҳақида ривоятлар келтирилган. Агар пайғамбарлар одамларга “Худо томонидан унинг буюрганларини сизга етказиш учун элчи бўлиб келдим десалар, одамлар бу айтганларинга ҳужжатинг қани? – деб сўрасалар, далил исбот ва ҳужжат бўлиши учун ўз элчиларига яъни Одам алайҳиссаломдан бошлаб қанча пайғамбар ўтган бўлсалар ҳаммаларига Аллоҳ таъоло мўжизалар берган. Лекин пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мўжизалари бошқа пайғамбарларнинг мўжизаларига қараганда кўпроқдир. Пайғамбаримизга берилган мўжизалар ичида энг улуғ мўжиза Қуръони Каримдир. Қуръони Каримнинг улуғ мўжизалиги тўғрисида жуда кўп китоблар ёзилган. Пайғамбарлар тарихидан шу нарса маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида араб оламида адабиёт ниҳоят даражада ривожланган бўлиб, адиблар орасида тез-тез мусобақалар ўтказилиб турар ва ғолибларни асарларини Каъба деворига осиб қўйишар эди. Саҳобалардан бири Қуръондаги энг кичик сура бўлган “Кавсар” сураси ёзилган варақни ғолиб асарлар ёнига илиб қўяди. Шунда бу сурани ўқиган ва ундаги илоҳий балоғат, фасоҳатдан лол қолган шоирлар бир овоздан: “Бу башарнинг сўзи эмас!” деб гувоҳлик берадилар. Пайғамбаримизга берилган энг улуғ мўжиза унинг ўқилишлиги ибодат ва фазилат, унга амал қилиш фарз ҳисобланган Қуръони каримдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни Қуръон ўқиб унда буюрилган амалларни бажармоқликда ўзи куч-ғайрат берсин!.
Сариосиё тумани “Хожи Абдурауф Ансорий” жомеъ масжиди имом хатиби: О. Исмоилов

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State