TOP 10
Аждодлар тарихига назар
1436 Bender
Аждодлар тарихига назар

Аждодлар тарихига назар
Ҳозир ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни

бизнинг ватанимиз нафақат Шарқ балки умумжаҳон

цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини

бутун жаҳон тан олмоқда.

И. А. Каримов.

Шундай умумжаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири бўлмиш Ватанимизнинг бир кичик гўшаси Қадимий Чағониён диёри (хозирги Денов) бобомиз Амир Темур замонида мовароуннаҳрнинг муҳим маданий-маърифий гўшаларидан бири бўлган. Жумладан 14 асрнинг 90 йилларида Шайх Аттор Валий ҳазратларининг Бухорои шарифдан келишлари Чағониёнда маданият ва маърифатнинг янада ривожланишига туртки бўлди десак муболаға бўлмайди.

Мустақиллигимиз шарофаати билан муҳтарам юртбошимизнинг саъйи ҳаракатлари билан мана шундай улуғ аждодларимизнинг қадамжолари обод бўлишлиги бизлардек авлодларга уларнинг узоқ тарихини билишга ундайди. Зеро муҳтарам юртбошимиз ўз сўзларида “Мадомики ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. Тарих билан қуроллантириш яна бир бор қуроллантириш зарур” деганлар. Шайх Аттор Валий ҳазратлари умрларининг охирги 10 йилини мана шу Денов заминида ўтказиб, маданият ва маърифатни гуллаб яшнашига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Хожа Шайх Аттор ҳазратлари Нақшбандия йўлининг ёзма меросдан ўрин олиш бобидан, шу соҳада қалам тебратишга аҳд қилганларга бевосита раҳбарлик қилганлар ва анчагина ҳикояларни шахсан ўзлари айтганлар. Ўзбекситон Фанлар Академияси шарқшуностлик инсттитути хазинасида 890-рақам билан белгиланган рисолада Бу йўлдагилар учун бир қанча талаблар қўйилган.


- Ҳақ бандаларига арз шикоят қилмасин.

- Иложи борича бировни оғирини енгил қилсин.

- Ҳеч кимга оғирини туширмасин.

- Ўзини ҳаммадан кам кўрсин.

- Халқдан таъмани бутунлай узсин.

- Имкон борича бировга фойда келтирсин.


Хожа Шайх Аттор Валий ҳазратлари мелодий 1400 йил 18 март, ҳижрий 802 йил ражаб ойининг 20 куни чоршанба кечаси вафот этганлар ва мана шу Денов заминига дафн қилинганлар. У кишининг ишларини авлодлари давом эттирган. Хусусан ўғиллари Шайхулислом Хожа Ҳасан кучли жазба соҳиби бўлганлар довруғлари мовароуннаҳр ва Хуросонга ёйилган эди. Хиротга борганларида Темурийлар салтанатининг ҳукмдори Шоҳруҳ Мирзо шахсан ўзи кутиб олади. Сўнгра Шайх Ҳасан ҳазратларига битта бедов от совға қилиб, у киши отга минаётганда ҳурмат билан отнинг жиловини тутиб турган экан.

Фасиҳ Аҳмад Хавофий (XV аср) “Мужмали Фасиҳий” асарида, улуғвор Шайхулислом Хожа Ҳасан ибн Хожа Алоуддин Аттор Шерознинг Баҳбаҳонига йўлга чиққанда муқаддас Каъба йўлида вафот этди деб ёзган. Муборак жасадларини Шероздан Чағониёнга элтиб оталари қабри ёнига дафн этилганлар. Вафотлари милодий 1422 йил 25 ноябр, хижрий 826 йил Қурбон хайити кунида собир бўлган.

Ҳозирги кунда Шайх Атор Валий зиёратгоҳи зиёратчилар билан гавжум. Юртимизнинг барча вилоятларидан ҳатто бошқа юртлардан зиёратчилар келиб маънавий озуқа олишмоқдалар.




Денов тумани “Домулло Афанди”

жомеъ масжиди имом хатиби: Мирзаев Ч.

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State