TOP 10
Ал-Хаким ат-Термизийнинг ҳаёти ва ижоди
3295 Bender
Ал-Хаким ат-Термизийнинг ҳаёти ва ижоди

Ал-Хаким ат-Термизийнинг ҳаёти ва ижоди

Қадимий шаҳарларимиздан бири кўхна Термизнинг жахон илм фани ва маданияти тараққиётида алохида ўрни бор. Унда бир неча минг йиллик тарихга эга осори-атиқалар, ноёб обидалар, табаррук зиёратгохлар кўп. Айникса, Термиздан илму-ирфонда жахоншумул асарлар, таълимотлар яратган алломалар етишиб чиқган. Шулардан бири Ал-Хаким ат-Термизийдир. Мустакилликгача Ал-Хаким ат-Термизийнинг хаёти ва илмий маънавий мероси хақида бирор бир маълумотга эга эмас эдик.
Мустакиллигимиз яратган улкан имкониятлардан келиб чиқиб, ўтмишда унитилган кўплаб алломаларимиз каби Ал-Хаким ат-Термизийнинг хаёти ва асарлари чуқур ўрганилмокда. Баъзи манбаларда қайд этилишича Ал-Хаким ат-Термизийнинг 80 дан ортик асарлари яратилган. Ул зот улуғ мухаддис, мутафаккир ва тасавуф илмида энг баланд чўққиларни эгалаганлар. Исмлари Мухаммад, куниялари Абу Абдуллох, оталарини исми Али. Ал-Хаким ат-Термизийнинг тулик исми Абу Абдуллох Мухаммад ибн Али ибн ал-Хасан ибн Башир ал-Хаким ат-Термизийдир.
Ал-Хаким ат-Термизийнинг таваллуд топган саналари хусусида хам ёзилган манбалар ва адабиётларда турли йиллар келтирилган. Таниқли олим Хожи Халифа ўзининг «Кашф уз-зунун» номли машхур асарининг бир неча ўринларида Ал-Хаким ат-Термизийнинг вафотини хижрий 255 (милодий 869) йил деб кўрсатган. Мақбара устида ўрнатилган қабртошдаги битикларда хам юқоридаги сана келтирилган. Ал-Хаким ат-Термизийнинг узоқ-116, ёинки 120 йил умр кўрганлигини эътиборга олсак, аллома VIII асрнинг ўрталарида (тахминан 750-760 йиллар оралиғида) таваллуд топганлиги маълум бўлади.
Баъзи хабарларда келтирилишича отаси Али ибн Ал Хасан ўз даврининг буюк алломаларидан бўлиб, машхур мухаддис хам бўлганлар. Тариқат илмида жуда кўп китоб ва рисолалар битганлар. Жумладан, «Адабул Нафс», «Манозулил ибоди минал ибодат», «Наводирул усул» ва хакозо. Ал Хаким ат-Термизий ўзларининг ёзган китобларида кўпинча нафсга қарши туришни, унга эргашмасликни насихат қилганлар. Нафсни муолажаси учун Курьони карим ва Аходуси Набавиядан фойдаланганлар. Аллох таоло Куръони Каримда «Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам. Бас ун (нафс)га фужурини ва таквосини билдирди. Батахқиқ ким у (нафс)ни покласа ютуқга эришди. Ва батахқиқ ким у (нафсни) кирласа ноумид бўлди» дейилган. (Шамс сурасининг 7-10) Хеч кимга сир эмаски, нафсни одоби зарур нарсалардан биридир. Ат-Термизий «Адабул нафс» китобида манашу тарбияни аниқ ва равшан баён этганлар. Бутун хаётларини нафснинг одоби учун машғул қилганлар. Тариқатлари «Хакимия» деб аталган. Ал Хаким ат-Термизий ризқ борасида хам жуда яхши далилларни келтирганлар. Ризқни Аллох ўз зиммасига олган. Курьони Каримда «Ер юзидаги барча кирлаб турувчи жонли нарсаларнинг ризқи Аллохнинг зиммасидадир» дейилган.
Машхур китобларидан «Наводирул усул фи аходисир расул» ва «Ал фурук» ва хокозо.
Ал Хаким ат-Термизийнинг отаси мусулмон оламининг йирик шахарларидан бири бўлган Боғдод шахридаги йирик уламолар билан хадис илми бўйича бўлиб, ўтган мунозараларда иштирок этган.
Ал-Хаким ат-Термизий ўзининг автобиографик рисоласи «Бадъу шаъни Абу Абдуллох» ва «Ар-Радд аъло-л-муаттила» каби асарларида ёзилишича, унинг онаси ва бобоси хам ўз даврида хадис илмининг етук билимдонларидан бўлган. Ал-Хаким ат-Термизий ўз китоблридан бирида шундай хикоя килади: «Аллох таоло мени устозим, волидамдан жудо қилганида мен саккиз ёшда эдим. Унинг саъй харакатлари боис мен илм олишга шундай берилиб кетгандимки, китоб мутола қилиш мен учун асосий машғулот бўлиб, қолган эди. Ваҳоланки, менинг тенгқурларим ўйин-кулги ва вақти хушлик билан банд бўлардилар. Волидамнинг ижтихотлари туфайли мен шу ёшимда «Илм ал-осор» («Кадимий ривоятлар (хадислар) хақидаги илм») ва «Илм ар-рай» (Диний масалаларида ўз фикрини билдириш) билимларини тўлик эгаллаб олган эдим.
Ёши йигирма еттига етганда Ал-Хаким ат-Термизий икки ўртоғи билан ўша пайтда бутун Шарқда илму маърифатнинг энг йирик марказларидан бири бўлган Боғдодга бориб илм олишни ният қилганда бирдан онаси бетоб бўлиб қолади ва унга: «Эй, ўғлим, мен бир муштипар, заифа аёл бўлсам, менга сендан бўлак бошпанох бўлиб ёрдам берадиган бирор кимса бўлмаса, менинг бутун борлиғим фақат сен билан боғлиқ бўлса, сен мени кимга ташлаб кетмокчисан?» -деб унга илтижо қилади. Волидасининг бу сўзлари Ал-Хаким ат-Термизийга қаттиқ таъсир қилиб, у илм талабидаги ушбу сафардан воз кечиб, волидасининг хизматида бўлади… (давоми бор)

Эргаш РУСТАМОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси,
Сурхондарё вилоят вакили
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State