TOP 10
Дуо фазилати
1302 Bender
Дуо фазилати

Дуо фазилати


Дуо ибодат турларидан бири булиб, инсон рухига кўшиб яратилгандир. Дуо макон, ҳолат ва замонга боғлиқ бўлмаган мутлоқ осон ибодатдир. Дуо учун туну-кун баробар. Дуонинг фойдаси тирикларга ҳам, марҳумларга ҳам етади. Аллоҳ таоло бандаларининг барча ҳожатларини, улар сўрашса раво етишини ваъда қилган. Қийинчилик вақтида ўз-ўзидан биров ўргатмаса ҳам ҳар-бир одам Аллоҳга илтижо қилади. Ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда хам ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди.
Аллох таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. “Роббингиз: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору-зор ҳолларида кирурлар ” –деди. (Ҳофир сураси 60-оят).
Мана шу оятда Аллоҳ дуони “ ибодат” деб атаган.
Дуо – ибодатдир. Дуо одоблари хусусида кўплаб оятларда баён қилинган. Жумладан, бир оятда “роббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилинг!” (Аъроф сураси 55-оят), кейинги оятда еса “Унга(Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингизлар!” дейилган. (Аъроф сураси 56-оят).
Дуода тинчлик, саломатлик билан бир қаторда дунё ва охират яхшиликларини сўраш лозим. Шунингдек, дуони Аллохга ҳамд ва Пайғамбар алайҳиссаломга саловат айтиш билан бошлаб яна шулар билан тугатиш суннатга мувофиқ ва мустажоб бўлишига асосдир.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Набий саллоллоҳу алайҳивасаллам “Аллоҳга дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ дедилар”.
Бундан ташқари, дуо ҳамда тавбайу истиғфор бандани Аллоҳга яқинлаштирадиган, унинг муҳаббатига сазовор қиладиган амаллардан бўлиши билан бирга, ризқнинг мўл ва неъматнинг янада зиёда бўлишлигига ҳам сабаб бўлади.

Абсаломов Зикрулло
Олтинсой тумани “Рахмонберди” жоме масжиди имом-хатиби
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State