TOP 10
Сохта тариқатчилик
1704 Bender
Сохта тариқатчилик

Сўнги йилларда суннийликдаги Нақишбандия ва бошқа шу каби тариқатларни аҳоли орасида шайхлар, эшонлар томонидан бузиб, тарғиб қилинаётганлиги кузатилмокда. Баъзи сохта тариқатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмунини бузиб, унинг таълимоти шариат ахкомлари ва ижтимоий хаётдан узоқлашган холда талқин этилмокда. Исломда бирор бир шайхга мурид бўлиш хеч кимга фарз килинмаган. Тариқатчиларнинг «Пири йўқнинг – пири шайтон» деган хато даъвоси хеч қандай шаърий далилларга тўғри эмас. Кўр-кўрона махси, калиш кийиб юриш ва замонавий либосдаги фуқароларга нисбатан кибрли муносабатда бўлиш пухта диний ва дунёвий билим олишга интилмаслик исломда риёкорлик хисобланади.
Сўфийликни даъво килаётан шахслар оиласини ойлаб нафақасиз, болаларини тарбиясиз қолдирган холда «пири»нинг хизматини қилиб юриши ва бировнинг эхсони билан кун кечириши ижтимоий иллат бўлиб, ислом таълимотига зиддир.
Шунингдек, сохта тариқатчилар жамоаси аъзоларининг ясама тишли имом орқасидан намоз ўқимаслиги, намоздан кейин Куръон тиловатини макрух, қўлни ювгандан кейин артиш мумкин эмас, чап кўл билан синдирилган нонни ейиш мумкин эмас деб асоссиз даъво қилиши мусулмонлар ичида турли ихтилофларга сабаб бўлмоқда. Тариқатчиларнинг жамоа тадбирларда иштирок этмаслиги, фарзандларини мактабга дунёвий илм олишга монеълик қилиши жахолатга қайтиш бўлиб, бундай шахслар келажакда жамият учун фойдасиз унсурга айланиб қолади.
«Исломда таркидунёчилик (рохиблик) йўқ».
«Кўнгил берма анингдек худ номага» мисралари эса бугун ўзини «пир» деб эълон қилган, суннатга юзаки муносабатда бўладиган, мурид овлаш, давлату савлат илинжида тўрт томонга изғишни одат қилган кимсалар хақида айтилгандир. Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларидек: «Сизларнинг яхшиларингиз дунё ишини деб, охират ишини, охиратни деб дунё ишини қилмайдиган ва одамларга малоллигини тушурмайдиганларингиздир» деганлар. Сохта шайхлар жохил, илмсиз сўфийлар ва ботил тариқатлар тасаввуфда қаттиқ танқид остига олинади. Уларга эргашмасликга даъват қилинади. Тариқат асосчилари ва улуғ валейлар Қуръон ва Хадисга асосланмаган хар қандай тариқатни рад етади ва ботил санайди. Баъзи бир кимсалар тариқатга кирдим деб кийим бошларини, юриш-туришларини ўзгартиришади. Жаноб Пайгамбаримиз (с.а.в.): «Аллох таоло сизларнинг ташқи кўринишларингиз ва мол мулкларингизга эмас, балки амалларингизга қарайди», деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Хозирда тариқатдан сабоқ беришни даъво қилувчилар, шунингдек, пирига қўл бериб, ўзини сўфий санайдиган сохта тариқатчилар пайдо бўлмокда. Сохта тариқатчилар бу сохани яхши ўқиб тушунмаган холда нотўғри хати-харакатлар қилиб, савоб ўрнига гунох, мартаба ўрнига ўзларига маломат ортирмокдалар.
Улар пирга кўл бермаган кишини мусулмон деб хисоблашмайди. Тахажжуд ва нафил намозларини фарз даражасига кўтаришади. Пирлари тўғрисида ғойибий сирларни билади, деган гапларни тарқатишади. Бундан ташқари, айрим сохта тариқатчилар киблани ўз пирлари яшайдиган томонга ўзгартиришга харакат қилмокдалар. Лекин баъзи бир чаласавод, тариқатчилар хозир эмас, балки илгари давр шариатга ўзларининг ножўя хадди-харакат ва сохта кароматлари билан доғ тушуриб келганлар. Шу каби тариқатчиларнинг сони яна кўпайиб бораётганлиги сабабли мўмин-мусулмонлар бу иллатнинг олдини олиш учун қуйидагиларга ахамият беришлиги мақсадга мувофиқроқдир.
1. Бирламчи ислом манбалари асосида тариқатчиларни шариатга ва ижтимоий қонунларга зид бўлган амалиётларини фош этиш;
2. Жойлардаги имом–хатиблар билан тариқатчилар ўртасида мулоқатларни ташкил этиш ва мавжуд зиддиятлар ва тушуниовчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
3. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари билан хамкорликда вилоят, туман худудида фаолият олиб бораётган тариқат рахнамолари ва вакиллари билан мунтазам тушунтириш ишларини йўлга куйиш;
Махалла оқсоқоллари, маслахатчилар ва имом-хатиблар томонидан тариқатга кирган ўз оилаларини ташлаб пирининг хизматига кетганлар билан мунтазам ишлаш.

Эргаш РУСТАМОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State