TOP 10
Таълим – тарбия
1464 Bender
Таълим – тарбия


Мустақилликнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишга қаратилган эътибор туфайли таълим босқичма-босқич шакл ва мазмун жиҳатдан бутунлай янгиланди. Натижада ёшларимиз халқаро талабларга жавоб берувчи таълим тизими асосида билим ва тарбия олиб, замонавий касбларни эгаллаб ҳаётда муносиб ўрнини топмоқда. Бу жуда яхши албатта.

Аммо бугунги кунда таълим-тарбияга мухтож бўлган кўплаб ёшларимиз ҳам учрамоқда, минг афсуски, гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек юпину очиқ либосда юришни истаётган ёшларимиз айниқса қизларимиз сони тобора ортиб бормоқда. Сир эмаски кўча-куйда ўта тор ва калта либослар кийган қиз жувонларни ҳар қадамда учратамиз. Бу кийимлар умуман миллийлигимизга мос келмайди. Ахир халқимизда кийимига қараб кутиб ол, маданиятига қараб кузатиб қўй, деган гап бежизга айтилмаган. Фарзандларимизнинг таълим-тарбияларига биргина ўқитувчи эмас балки ота-она ҳам ўқитувчиларга нисбатан кўпроқ эътибор бериш лозимдир.

Чунки фарзандларимизнинг асосий вақти ота-она бағрида яъни оилада ўтади. Шунинг учун хар куни ўз фарзандларига миллий қадриятларимиз урф-одатларимиз, муомала, кийиниш одоби ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилса ҳамда таълим – тарбия ишларини диний ақидаларимизга, ислом таълимотига мувофиқлаштириб олиб бориш фойдадан холи эмаслигини ҳаёт кўрсатмоқда. Ислом фақат ибодату рўза тутиш эмас, шунингдек у хаёт, иймон, эътиқод, тарбия, ахлок, одоб, ҳалоллик, поклик, ватанни севиш, билим олиш, хунар ўрганиш, охиратни ўйлаб иш тутиш бобида олий даражадаги таълимот эканлигини кўпчилик билади.

“Рахмонберди хожи” жомеъ масжидининг

Беш бола пахлавон махалласи вакили: Абди хожи Файзилов

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State