TOP 10
Ҳаёни унутмайлик
1386 Bender
Ёмонликдан қайтариш

Ҳаёни унутмайлик



Кейинги вақтда аёлларимиз орасида либосдан ўзини кўз-кўз қилиш воситаси сифатида фойдаланадиганлар кўпайиб қолди. Атрофга қарасак, аёлларимиз калта кўйлак, тор ки­йим кийишдан уялмаётганларига гувоҳ бўламиз. Буни гўё “қулайлик” деб аташади.

Ўқишга, ишга, умуман, бирон юмуш билан уйдан чиқиб кетаётган қизимиз, келинимиз, синглимизнинг кийинишига назар солайлик. Тор, калта уст-бошлар, баъзан сал энгашса, бели очиладиган даражадаги кофталар… унутмайлик, кўрар кўзга бу либослар ўша аёллар мансуб хонадондаги тарбия ҳақида “маълумот беради”.

Ҳар бир аёл, ким бўлишидан қатъи назар, кўчага ки­йиниб чиқишидан олдин тафаккур қилсин. Чунки бу либос билан ота­сининг, турмуш ўртоғининг, акаси ёки укасининг, қолаверса, ўғлининг ориятини кўтариб юради.

Ҳаё борасида яна бир оғиз сўз. Аёллар орасида кўкрак саратони хасталиги кўпайиб бормоқда. Оналаримиз, бувиларимиз даврида бу касаллик жуда кам учраган. Тўғри, буни турли омилларга: экологияга, камқонликка, ирсиятга боғлашади. Аммо назар – бор нарса. Қизларимиз, аёлларимизнинг очиқ кийимларда юриши ҳам бу хасталикни чақириши мумкин.

Айрим келинчаклар, аёллар боласи йиғлаб қолса, атрофда ким бўлишидан қатъи назар, дарров болага кўкрак тутишади. Бувиларимиз болага ичкари хонага кириб, бешикда бўлса, бошқаларнинг назаридан сақлаш учун гаврапўшни ёпиб, кўкрак тутишни қаттиқ тайинлашарди. Улар онага ҳам, болага ҳам назар тегишининг олдини олиш учун шундай қилишган.

Баъзилар болани эмизиш оддий ҳолатдек, отаси, укаси ёки ўғлининг, ҳатто бегоналарнинг олдида ҳам бемалол ўтиришади. Ваҳоланки, аёл фақат эрининг олдида очиқ бўлиши мумкин.

Масаланинг бошқа томони ҳам бор: очиқ кийинадиган онасининг юриш-туришига кўзи ўрганган олти-етти ёшли бола учун бориб-бориб бу кўриниш одатий ҳолга айланади. Бу эса балоғатга етганида бир қанча касалликлар, ҳатто бепуштликка ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик – Яратганнинг улуғ неъмати. Тор кўйлаклар кийиб, ҳолатини кўз-кўз қилиш эса неъматни авайламаслик, қадрсизлантиришдир. Чунки бу нафақат онанинг, балки ҳомиланинг ҳам ҳаётига салбий таъсир кўрсатади. Ҳаёли аёл кенг кўйлаклар кийиб, ҳомиладорлигини яширади, ўзини ҳам, боласини ҳам эҳтиёт қилади. Чунки: “Назар туяни қозонга, одамни қабрга элтади”, деб бежиз айтилмаган.


Мунира Абубакирова,
Ўзбекистон мусулмонлари
идораси ходимаси
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State