TOP 10
Юрт тинчлиги- жамият равнақи
1756 Bender
Юрт тинчлиги- жамият равнақи

Юрт тинчлиги- жамият равнақи

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-санолар бўлсинки, истиқлол эл-юртимиз учун чексиз неъматлар инъом этди. Минг йиллар давомида шакилланган бой тарихи, меросимиз, мукаддас динимиз ва ўзлигимизни англадик. Минг йиллар давомида мукаддас динимиз булоқларидан озиқланган миллий қадриятларимиз мустақиллик туфайли қадр топди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк аждодларимизнинг бетакрор илмий, маънавий меросини чуқур ўрганиш, уларни жавмият маънавий ҳаётига тадбитқ этиш борасидаги улкан ишлар ҳакли равишда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бугун ёшлар – эртанинг эгалари. Юрт истиқболи кўп жиҳатдан уларнинг юксак илм-маърифатли, салоҳиятли бўлишларига боғлиқ. Инсон ўз эътиқодида собит бўлиши учун ҳам илм олмоғи зарур. Айниқса, бугун дунёда турли низолар, мафкуравий можоралар бораётган бугунги даврда ҳам дунёвий, ҳам диний илмларни мукаммал эгаллаган ёшларга эҳтиёж катта ёшлар маънавияти борасида кўрсатилаётган ғамхўрликлардан мақсад мустақиллигимиз пойдеворининг янада мустаҳкам бўлишини таъминлашдир. Мустақиллик ёшларимизга жуда катта имкониятлар эшигини очди. Улар бугун ўзларининг илм ва салоҳият бобидаги имкониятларини руёбга чиқариш мақсадида бор куч-ғайратларини ишга солмоқдалар. Энг муҳими, аждодларимиз илми ва закоси, фидоийлиги ва мардлиги билан дунё харитасида ўз ўрнига эга юрт яна обод бўлиб, тараққиёт йўлига чиқди. Чиндан ҳам истиқлол йиллари амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари туфайли юртимиз қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди, чирой очди.
Бугунги кунда дунёнинг турли худудларида тинчликка раҳна солувчи, асл мақсади ҳокимиятни эгаллаш бўлган, ўзига диний ақидапарастлик ғояларини шиор қилиб, динни ниқоб қилиб ҳаракат қилаётган ёт оқимлар номини кўплаб келтиришимиз мумкин.
Муҳтарам Президентимиз И. Каримовнинг диний ақидапрастлик, диний экстримизм каби ёт оқимлар ва уларнинг фаолиятига оид кўплаб асарлари орқали биз уларнинг қабих ният ва мақсадларини ёшларимизга тўғри тушунтиришимиз, улрада миллий мафкурамиз, пок динимиз, мустақиллик ғояларига садоқат руҳини сингдириб боришимиз керак. Маълумки, дунё ҳамжамияти бугунги кунда ана шундай ғояларни, пуч даъволарни рўкач қилиб, яқин Шарқ мамлакатларида, Ироқ, Сурия каби давлатларда уруш оловини ёқиб, у ердаги тинчлик ва барқарорликка хавф солаётганлиги тўғрисидаги даҳшатли хабарларни тинглаб, улар томонидан содир қилинаётган “Қора қилмишлари” ни барча ахборот воситалари орқали бериб борилмоқда. Маълумки дунё ҳамжамияти ва ҳалқимиз кўплаб урушларни ўз бошидан кечириб, уруш келтирадиган маъшум оқибатларни, турли йўқотишларни ҳис қилади. Муқаддас Ислом динимизда инсоннинг бу дунёга келиши бир имтиҳон, синов эканлиги таъкидланади. Бу дунёга имтиҳон учун яратилган ҳар бир инсон олдида икки йўл бор. Биринчиси ҳидоят йўли бўлиб, бу йўл инсонни жаннатга олиб боради. Иккинчиси залолат йўли бўлиб, у инсонни жаҳаннамга элтади. Муқаддас динимизнинг бир қанча оятларида фитна, ҳасад, жосуслик, туҳмат, ғийбат, ноҳақдан қон тўкиш, ҳиёнат каби жамият ва инсоният учун хатарли бўлган ишлардан қайтарилган. Бугун ватанимизда ҳукум сураётган тинчлик хотиржамлик, осойишталик, барқарорлик ва бағрикенглик нафақат минтақада балки бутун дунёда намунали ва ибратли эканини фахр билан таъкидлаймиз. Бизга ҳавас қиладиганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳалқимизга ҳос хислат тинчлик, бағрикенгликни асраб авайлаш ва уни янада мустаҳкамлаш барчамизнинг бурчимиздир. Бу ўринда аввало, ёшларимизни шу руҳда тарбиялашимиз, улар қалбида бағрикенглик хислатларининг чуқур ўрнашувига эришишимиз, юрт тинчлиги ва ҳалқ ҳамжиҳатлигини энг катта бойлик деб қарашга ўргатишимиз лозим бўлади. уларнинг қалби ва онгида миллий истиқлол мафкурасини ва ғояларини, юрт ободлиги ва равнақи, она Ватанга муҳаббат ғояларини сингдиришимиз, ёт ғоялар, ҳар хил таҳдидларга маърифат билан жавоб берадиган илмий диний билимлар билан қуроллантирмоғимиз лозимдир.
Яратгандан юртимиз, тинч-осойишта, ҳалқимиз аҳил-иноқ, бағрикенглигимиз мустаҳкам бўлишини сўраб қоламиз.



Шурчи тумани «Имоми Аъзам Абу Ханифа»
жомеъ масжиди имом хатиби Х. Хасанов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State