TOP 10
“Умари Одил” жомеъ масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди
992 Bender
“Умари Одил” жомеъ масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Сурхондарё вилояти Денов тумани Хайробод қўрғонида жойлашган “Умари Одил” жомеъ масжиди 1991-92-йилларда Худойқул Маҳмудов маҳалласи халқи иштирокида ҳашар йўли билан қуриб битказилган. Масжиднинг очилиши муносабати билан жамоатнинг фикри ва фуқароларнинг таклифлари асосида “Умари Одил” жомеъ масжиди деб номланган. Дастлаб 600 нафар намозхонга мўлжалланган мазкур масжид ҳозирда 2400 нафар намозхонга мўлжалланган янги хонақоҳ, 35 метрга бўй чўзган гумбазли хонақоҳ деворлари, меҳроби ўзига хос нақшлар билан безатилган. Моҳир хаттотлар томонидан меҳроб усти ва деворига Қуръони карим оятларидан ёзилган. Бино гумбазининг ташқари томонидан баландлиги юқорисидаги ой рамзи бўйи билан 34.5 метр, миноранинг баландлиги эса 41 метрни ташкил этади. Хонақоҳга учта шарқона услубда қурилган эшиклардан кирилади. Масжид хонақоҳига туташ тарзда имом-хатиб, имом ноиби ва мутаваллиёт хоналари ҳам замонавий услубда қуриб битказилган. Таҳоратхона биноси ҳам шарқона услубда безатилган.
Шукрлар бўлсинки, истиқлол шарофати ила бу каби хайрли, савобли ишлар кўплаб амалга оширилмоқда. “Умари Одил” жомеъ масжидининг янги биноси қурилиши ҳам истиқлол шарофатидандир.
Аллоҳнинг байтига хизмат қилишдек бахтга насибадор бўлган барча ҳашарчилар, ва шу каби хайрли ишларга бош-қош бўлганларни Яратган Роббимиз ўзи мукофотласин. Зеро, Қуръони каримда: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган, ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” – дейилади. (Тавба сураси, 18-оят).
ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги котибияти

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар

K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State