TOP 10
Олтинсой тумани
2200 Bender
“Рахмонберди хожи” жоме масжиди

Олтинсой туманиАБСАЛОМОВ ЗИКРУЛЛО ТУРСУНОВИЧ

Абсаломов Зикрулло Турсунович 1983 йил 30 июн куни Олтинсой туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта махсус, 2006-2010 йил Андижон “Саййид Мухйиддин махдум” ислом ўрта махсус билим юртини тугатган. Имом-хатиб мутахассисликларига эга. Араб тилини билади. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Олтинсой тумани Гулчечак махалласида яшайди. 2010 йилдан буён Олтинсой туманидаги Рахмонберди хожи жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келмоқда.

Олтинсой тумани Миршоди қишлоқ фуқаролар йиғини, Мустақилликнинг 10 йиллиги махалласида жойлашган “Рахмонберди хожи” жоме масжиди хақида

Олтинсой тумани
«Рахмонберди хожи» жоме масжиди Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасининг 1998 йил 12 апрелдаги 36-сонли гувохномаси билан рўйхтадан ўтган. “Рахмонберди хожи” масжидига 2010 йилдан буён, Абсаломов Зикрулло Турсунович Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2012 йил 21 мартдаги ШТ 99-сонли буйруғига асосан имом-хатиблик қилиб келмоқда. Бу масжиднинг номини мутасадди ташкилотлар шу масжид қурилишига хайриҳоҳлик қилган Маматалиев Хужамбердининг боболаридан бўлган Рахмонберди номини маъқуллашади. Рахмонберди XVII-acp охири XVIII-acp бошларида ҳозирги Олтинсой туманидаги Хўжаипок зиёратгоҳи атрофидаги қишлоқлардан бирида яшаган зиёли оилаларда тарбия топган. Ислом дини равнақига ҳисса қўшган киши бўлган. У киши умрининг охирги йилларида Ҳаж зиёратини ният қилиб Ҳаж сафарига пиёда ҳолда кетади ва шу кетгани билан у кишидан ҳеч қандай хабар бўлмайди, қайтмайди. У киши тўғрисида қачон туғилиб қачон вафот этганлиги тўғрисида тўлиқ маълумотлар бизгача етиб келмаган. У кишининг тақводор бўлгани учун Ҳаж зиёрати ният қилгани ва жўнаб кетгани учун, у киши Рахмонберди Ҳожи дея аталган. Шу сабабли ўша даврдаги зиёлиларнинг таклифларига кўра ва Миршоди қишлоқ фуқаролар йиғинининг ҳамда “Рахмонберди хожи ” жоме масжиди умумий йиғилишлари баёни қарорларига асосан “Рахмонберди хожи” номи берилган. Масжид Истиқлол шарофати ила 1991 йил ҳашар йўли билан қурилган. 2010 йилга келиб масжид биноси яроқсиз холга келганлиги сабабли бузилиб ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги, Олтинсой туман хокимлигининг рухсат ва кўрсатмаларига асосан лойиха асосида хозирги замон талабларига тўла жавоб берадиган 30х36 ўлчамдаги катта замонавий қарийб икки минг намозхон сиғадиган масжид ҳашар йўли билан қайта қуриб битказилди.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State