TOP 10
Термиз тумани
1757 Bender
АБДУЛЛАЕВ РАСУЛЖОН ЮСУПОВИЧ

Абдуллаев Расулжон Юсупович 1978-йил 26-январн куни Термиз тумани ишчи-хизматчи оиласида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Ўрта махсус маълумотли, 1999 йил Андижон вилоятидаги “Саййид Мухйиддин Махдум” ислом ўрта махсус билим юртини тугатган. Имом-хатиб, исломшунос мутахассисликларига эга. Араб, форс тилларини билади. Оилали. Уч нафар фарзанди бор. Термиз тумани Кокилдор ота махалласида истиқомат қилади. 2010 йилдан буён, Термиз тумани бош имоми хамда “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида ишлаб келмоқда.


Термиз тумани Мангузар махалласида жойлашган “Мангузар” жомеъ масжиди хақида

Мангузар” жоме масжиди Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасининг 1998 йил Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасининг 47-сонли гувохномаси билан рўйхатдан ўтган. “Мангузар” масжидига 2010 йилдан буён, Абдуллаев Расулжон Юсупович Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2010-йил 26-июлдаги 166-сонли буйруғига асосан имом-хатиблик қилиб келмоқда.

“Мангузар” жомеъ масжидининг номи махалланинг номига қўйилган бўлиб, “Мангузар” дегани “менг” – қаттиқ тошли, “гузар” – ўтадиган жой деган маънони англатади. “Дўстлик” калхоз бошқармасининг қарори билан Карпов мактаби кўчирилгандан сўнг, 1992 йил январ ойларида ўша мактаб ховлисидан масжидга жой ажратиш бўйича қарори қабул қилинган. 1995 йил 30 ноябрида Термиз тумани хокимининг ер ажратиш хақидаги қарор қабул қилиниб, 1992 йил масжид хужжатларини расмийлаштиришда хамда масжидни хашар йўли билан қуришликда Мирзалиев Искандар бобо бошчилиғида “Мангузар” махалла аҳли ўз хиссаларини қўшган. 2012 йил масжидда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 2014 йилнинг ноябр ойида тўлиқ битказилган.

“Мангузар” жомеь масжидидан лавхалар
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State