TOP 10
Термиз шаҳри
2764 Bender
ЧОРИЕВ НИЗОМИДДИН ТОШБОЛТАЕВИЧ

Термиз шаҳриЧориев Низомиддин Тошболтаевич 1975-йил 06-июн куни Термиз тумани зиёли оиласида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. 1995 йил Миср Араб республикаси “Ал-Азхар” университетининг “Санавия” бўлимини тамомлаган. Маълумоти ўрта махсус, 1999-2003 йил Тошкент шахридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти имом-хатиб мутахассислиги бўйича, 2008-2011 йил Термиз давлат университетининг Тарих факултетини тугатган. Араб, рус, форс, туркман тилларини билади. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. Термиз шахар Собир Термизий кучаси 20-уйда яшайди. 2003 йилдан буён Термиз шахар бош имоми хамда “Мурч бобо” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида ишлаб келмоқда.

Термиз шахар Мажнунтол махалласи Собир Термизий кўчаси 16-уйда жойлашган “Мурч бобо” жомеъ масжиди хақида

Термиз шаҳри
«Мурч бобо» жоме масжиди Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасининг 1998 йил 31 июлдаги 01-сонли гувохномаси билан рўйхтадан ўтган. “Мурч бобо” масжидига 2003 йилдан буён, Чориев Низомиддин Тошболтаевич Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2003-йил 04-августдаги 253-сонли буйруғига асосан имом-хатиблик қилиб келмоқда.

“Мурч бобо” жомеъ масжидига шу номнинг берилишининг сабаби, Саййид Абдулвали Самаркандий Ал-Мулаккаб (тахаллуси “мурч бобо”) асл исми шарифлари Саййид Абдулвали, келиб чиқишлари асли Самаркандлик бўлиб XIX-асрда яшаб ўтган. Умрининг охирида ҳаж амалини адо этиш ниятида ҳажга Термиз орқали боради. Ҳаждан қайтаётиб мурч олиб Термизга келади. Ўша даврда Термиз атрофи тўкайзор бўлган ва «Паттакесар» дейилган, шу жойда қароқчилар ул кишини белида тугилган мурч гиёхини бойлик деб, яъни савдогар деб шайх билан биргаликда невараларини хам қатл этадилар. Йиллар ўтиб XIX-аср охирларида Термизда яшаб ўтган катта бойлардан бири Имом Алибой қуйларини боқиш учун қўтон қурдиришда шайхнинг қабри очилиб қолади, буни кўрган чўпонлардан бири қўркиб кетиб бой отага шу ерда бир одам ётганини айтади. Бой ота шайхнинг жасадини кўриб, фалаж касалига мубтало бўлиб қолади. Касални даволаш учун бир канча муолажа олади, бирок бу касалдан туриб кетиш оғир кечади. Имом Алибой шайх қабри устида мақбара қурдиради. (Кейинчалик шайх қабирлари устидан Мурч дарахти ўсиб чиқган ва бу дарахт ҳозирда ҳам бор). Кейин шайх ҳазратларини тушида кўради, Шайх ҳазратлари ўзининг ким эканлигини бойга айтиб берадилар. Шу воқеалардан кейин Имом Алибой кўп ўтмай оламдан ўтади. Шундан сўнг тарих манбаларига асосланиб мазкур зиёратгоҳ ва масжидга “Мурч бобо” деб ном берилади.

Термиз шаҳри
Термиз шаҳри
Термиз шаҳри
Термиз шаҳри
Термиз шаҳри
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State