TOP 10
Вазифалар белгилаб олинди
803 Bender
Вазифалар белгилаб олинди

Вазифалар белгилаб олинди

2016-йил 25-октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллигида вакиллик ходимлари ҳамда шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакили Э. Рустамов олиб борди.
Йиғилишда Вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими М. Э. Намозов ҳам иштирок этиб, жомеъ масжидларнинг иш юритиш ва кузатув камераларининг талаблари тўғрисида тавсиялар бериб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида 2017-йил (“Ҳидоят”, “Имом Бухорий сабоқлари” журналлари ҳамда “Ислом нури”, “Сурхон ёшлари”, “Ўзбекистон овози” газеталари ) га обуна масаласи, маънавий-маърифий тадбирларнинг жойлардаги ижроси, вилоятдаги барча жомеъ масжидларни қиш мавсумига таёргарлаш шунингдек жорий йил мобайнида йўл қўйилган хато-камчиликлар ва амалга оширилган ижобий ишлар таҳлили ҳамда турли ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маърифий ва ахлоқий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш сўнгида йўналишлар бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилоят вакиллик котибияти
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State