TOP 10
Барча оламларга раҳмат пайғамбар
1260 Bender
بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ҳар йили рабиъул-аввал ойида дунё мусулмонлари қатори мамлакатимизда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳам муҳим бир санани кенг нишонлайдилар. Ушбу муборак ой “Мавлидун-Набий”, яъни пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган саналарини шарафлаш, байрам қилиш ойидир. Мўмин-мусулмонлар бу шарафли ойда Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қачонгиданда кўпроқ ёдга оладилар, у зоти бобаракотга дуолар, салом ва саловотлар йўллайдилар. Нубувват соҳибининг ҳаёт йўлларини ўрганиш, суннатларига мувофиқ яшаш, у зотнинг кўрсатмаларига амал қилиш, ахлоқларидан ибрат олиш, ҳар бир ишда Фахри коинотга эргашиш орқали ўзларининг у зотга уммат эканликларини намойиш этадилар.
Бу ойда барчаларимиз оламлар сарвари, бутун инсониятга охирзамон пайғамбари қилиб юборилган Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларини, ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиш, ҳар ишда, ҳар кунимизда, ҳар бир амалимизда у зотга эргашиш, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Ушбу ойда набий солллаллоҳу алайҳи васалламга ва у кишининг аҳли байтларига, саҳобаларига саловот ва саломларини кўпайтиришимиз улкан ажрларга ноил этади. Зеро, у зотнинг ўзлари буни умматларига васият қилганлар:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِك رَضِي اللهُ عَنْهُ قاَلَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَمْ: ” لاَ يُؤمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَى أَكُونَ أَحَبَّ إلَيْهِ مِنْ وَلَدِه ووالده والناس أجمعين” (رواه مسلم

яъни: Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда наздида унинг аҳлидан, молидан, одамларнинг барчасидан афзал бўлмагунимча у комил мўмин бўла олмайди», деганлар” (Имом Муслим ривояти).
Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари, пайғамбарларнинг энг улуғи ва хотималовчиси, Парвардигор бутун оламга раҳмат қилиб юборган элчиси, коинот фахри, одамларнинг энг яхши хулқлиси ва комили эдилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча сураларида Ўзининг суюкли набийси Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак номларини зикр этган, у зотнинг номларида алоҳида сура ҳам нозил қилинган. Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا مُحَمَّدٌ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَإِن مَّاتَ أَوْ قُتِلَ انقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَن يَنقَلِبْ عَلَىَ عَقِبَيْهِ فَلَن يَضُرَّ اللّهَ شَيْئاً وَسَيَجْزِي اللّهُ الشَّاكِرِينَ. (سورة آل عمران/144

яъни: “ Муҳаммад пайғамбардир, холос. Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган. Мабодо, у ўлса ёки ўлдирилса, ортингизга (куфрга) қайтиб кетасизми?! Ортига қайтгани билан ҳеч ким Аллоҳга сира зарар етказа олмас. Аллоҳ шукр қилувчиларни, албатта, мукофотлагай”.
Сизларга йўлбошчи бўлиб юрган Муҳаммад алайҳиссалом ҳам бошқа пайғамбарлар каби бир пайғамбардир, холос. Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўша ўтган пайғамбарлар силсиласидан бир ҳалқадир. Аллоҳ Ўз динини бандаларига етказиш учун Одам Атодан буён ҳар замон ва ҳар қавмнинг хусусиятларига қараб улар ичидан пайғамбарлар танлаб, уларга ваҳий юбориб турган. Инсоният тарихи давомида кўплаб пайғамбарлар келиб-кетган. Уҳуд ғазотида бўлиб ўтган бу ҳодиса ва унинг баёни бўлиб келган ушбу оят орқали Аллоҳ таоло мусулмонларни набий алайҳиссаломнинг шахсларига ортиқча ружу қилишдан қайтариб, асосий манбага қарашга одатлантиришни хоҳлаган. Мусулмонлар тўғридан-тўғри Аллоҳнинг Ўзига мурожаат қилишни ўргансинлар. Улар Аллоҳнинг олдида ўзларининг масъул эканларини сезсинлар. Бошқа ояти каримада эса бундай марҳамат этилади:

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَآمَنُوا بِمَا نُزِّلَ عَلَى مُحَمَّدٍ وَهُوَ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ كَفَّرَ عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَأَصْلَحَ بَالَهُمْ. (سورة محمّد/02

яъни: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган ҳамда Муҳаммадга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) – ҳолбуки, у Парвардигорлари томонидан келган ҳақиқатдир – имон келтирган зотларнинг эса ёмонлик (гуноҳ)ларини ўчирур ва ишларини ислоҳ этур.”
Имон ҳақиқий бўлса, эгасини солиҳ амалларга ундайди, шунинг учун ҳам Қуръони каримда кўпинча «имон»дан кейин «амали солиҳ» зикр этилади. Аслида имоннинг ичида Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръони каримга имон ҳам бор. Аллоҳ таоло имон келтириб, яхши ишларни қилган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотга нозил қилинган ҳақ динга имон келтирганлар асл мўминлардир ва Аллоҳ таоло қиёматда уларнинг айб-гуноҳларини яшириб, ҳолатларини яхшилайди.
Аллоҳ таолонинг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳамма жиҳатдан умматга намуна эдилар, у зотнинг хулқлари Қуръон эди. Сийрат китобларида, у зотдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг комил инсон бўлганлари васф этилади:
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

كَانَ النَبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَمْ: “أَحْسَنَ الناسِ، وَ أجودَ الناسِ وأشْجَعَ الناسِ” (متفق عليه

яъни: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг гўзали, одамларнинг энг сахийи, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

قال البراء بن عازب رضي الله عنه: كَانَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَمْ: “أحْسَنَ الناَّسِ وَجْهَا وَأحْسَنَهُمْ خُلْقًا” (رواه البخاري

яъни: Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг чиройлиси ва хулқи энг гўзали эдилар» (Имом Бухорий ривояти, «Жомеъус-саҳиҳ»).

عن عائشة رضي الله عنها قالت: “كَانَ خُلْقُهُ القرآن” (رواه مسلم

яъни: Мўминлар онаси ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хулқлари Қуръон эди» (Имом Муслим ривояти).

قال النبي صلى الله عليه وسلم: “إنَّمَا بُعِثْتُ لِأُتَمِّمَ مَكَارِمَ الأَخْلاق” (رواه البخاري

яъни: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен одоб ва ахлоқларни комил қилиш учун юборилганман», дедилар» (Имом Аҳмад, Бухорий ва Ҳоким ривоят қилишган).
Азиз намозхонлар! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонийлик, хайр ва фазилатнинг буюк ўрнаги бўлиб, икки дунё саодатига эришиш йўлини умматга кўрсатиб бердилар. Ҳар ишда, ҳар соатда, ҳар қадамда мусулмонларга ибрат бўлдилар. У зот алайҳиссалом саҳобалари билан доимо мулойимлик ва ширинсўзлик билан муомалада бўлар, ҳатто ҳазил-мутойиба қилар эдилар. Болаларни эркалатиб суяр, уларни хурсанд қилардилар. Аёлларга эса яхши муомалада, хушхулқ бўлишда у зотга тенглашадиган киши топилмасди. Одамларни бой-камбағал, яхши-ёмонга ажратмас эдилар. Агар Аллоҳга осийлик қилмаса, ҳеч кимдан дилари оғримас эди қасос, ўзларига озор берган, ярадор қилган, ҳатто у кишига суиқасд қилганларни ҳам кечириб юборар эдилар. Беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан мунтазам хабар олиб турардилар.
Дарҳақиқат, сизу биз ота-оналар юқорида санаб ўтилган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мукаммал сийратлари, гўзал хулқлари, фазилатларидан ўзимизга доимо ибрат олиб, ҳаётимизда дастури амал қилишимиз ҳамда фарзандларимизни илм эгаллашлари, касб-ҳунарга эга бўлишларида ана шу фазилатлар ила кўмаклашишимиз даркор. Чунки, набий алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари, ҳаракатлари ва қайтариқлари ҳар томонлама ўрнак бўлгулик хислатдир. Бу каби хислат ва фазилатларни жамият аъзолари қалбларига сингдириши келгувсида ўша жамиятда юксак маънавият, илму маориф, гўзал ахлоқ ва тарбиянинг барқарор бўлишига сабаб бўлади.
Шунингдек, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммага биринчи бўлиб салом берар, қўл бериб кўришар эдилар. Буюк тавозе соҳиби эдилар, манманлик ва калондимоғликни эса асло севмасдилар. Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлишни, болаларни севиб эркалашни, етимларга ўта марҳаматли бўлишни, ўзга дин вакилларига ҳам гўзал муносабат кўрсата олишни ўргатган буюк устоз, доно муаллим эдилар. Тозалик, поклик, муросагўйлик, хушхулқликда тенги йўқ комил инсон бўлганлар.
Бугунги кунда ҳар бир мусулмон Расули акрам алайҳиссалом сийратлари ва шамоилларини чуқур ўрганиб, у зотнинг ахлоқлари ва фазилатларидан ибрат олиши лозим. Чунки у зотнинг сийратлари, ҳаётлари, хулқлари ўрганилгани сайин ҳар гал янги-янги қирралари кашф этиб борилаверади. У зотнинг ҳаётлари инсонларга муҳаббат, шафқат, фазилат ва самимият билан тўлиб-тошгандир. Набий алайҳиссалом башариятга Аллоҳнинг энг мукаммал ва охирги дини Исломни танитганлари учун ҳам умматнинг ҳар қанча суюши, эҳтиром кўрсатишига муносибдирлар.
Муҳтарам жамоат! Мавлид ойи фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётларини ўрганиш ойигина эмас. Бу ойда ҳам, бундан кейин ҳам биз, мўмин-мусулмонлар ҳар бир ишда, ҳар бир амалда у зотнинг суннатларига мувофиқ йўлда юришимиз, у зотга эргашишимиз зарур. Шундай экан, биз ёши катталар, ота-оналар яна бир карра зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, етишиб келаётган ёш авлодни, фарзандларимизни ахлоқ-одобли, билим ва салоҳиятли қилиб тарбияламоғимиз, уларни турли хил бидъатларга берилишдан ҳамда ножўя йўлларга кириб қолишларидан асрамоғимиз, шу Ватан, миллат ва халқ йўлида тинмай меҳнат қилишга йўналтиришимиз лозим бўлади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва тартиби бўлганидек, Мавлид ўқишнинг ҳам ўзига хос тартиби мавжуд. Айримлар наздида “Мавлидни нишонлаш йил давомида амалга оширилиши керак” деб талқин этилсада, аслида буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган саналарида нишонлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мавлидни йил давомида мунтазам нишонлаб, бу гўзал одатнинг салмоғи ва кўламини камайтириб юборишимиз керак эмас.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Пайғамбаримизсаллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб чин уммат бўлмоғлигимизни насиб этиб, Ўзи севган бандаларидан қилсин, рушду ҳидоятда барқарор айласин! Омин.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State