TOP 10
Исломда тадбиркорлик ва тижорат масалалари
1986 Bender
Исломда тадбиркорлик ва тижорат масалалари
بسم الله الرحمن الرحيم
Муҳтарам жамоат! Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабаталарда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Зеро, мол-дунё ҳаёт давом этишида бир восита, унга ҳалол йўллар билан эришиш Ислом динининг асосий таълимотларидандир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб шундай дейди:
قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآَيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ (سورة الأعراف/32
яъни: “Айтинг: «Бандалари учун чиқарган Аллоҳнинг зийнатини ва пок ризқларни ким ҳаромга чиқарди?» Айтинг: «У (зийнат ва пок ризқлар) бу дунёда имон келтирганлар (ва бошқалар) учун, қиёмат кунида эса, холис (мўминларнинг ўзлари учун бўлур)». Шундай қилиб, оятларни биладиган қавмларга муфассал баён қилурмиз” (Аъроф сураси, 32 сураси).
Ислом дини тадбиркорлик ва тижоратда қуйидагиларни буюради: эркин тадбиркорлик, адолат, қонунийлик, ўзаро хушмуомалалилик, хайрия ишлари қилиш.
Ислом шариати тадбиркор ва тижоратчилардан муносабатларда ҳалолликни, шартномаларга риоя этишни талаб этади. Динимизда бировни алдаш, савдо битими шартномаларини сохталаштириш, ўзганинг ҳаққига хиёнат қилиш қораланади.
Ислом таълимоти тижорат-савдогарликни энг ҳалол касблардан санайди, унинг рухсат этилганлиги Қуръон, суннат ва ижмоъи уммат билан собит бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам тижорат билан шуғулланганлар. Ҳалол тижорат, савдо инсоний муносабатларнинг энг самарали ва яхшиси, охират неъматларига эришиш воситаси, Аллоҳ таоло ҳузурида банда даражасини юқорига кўтарувчи амал ҳамдир. Ислом шариати ҳамиша ўлчов ва тарозида инсоф билан иш тутишга, ўзгалар ҳақига хиёнат қилмасликка буюради:
وَأَقِيمُوا الْوَزْنَ بِالْقِسْطِ وَلَا تُخْسِرُوا الْمِيزَانَ (سورة الرّحمن/9
яъни: “(Эй, инсонлар! Муомалада) вазнда адолат ўрнатингиз ва тарозида зиёнкорлик қилмангиз!”(Раҳмон сураси, 9-оят);
Бошқа оятда эса,
وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ (سورة المطفّفين/01
яъни: (Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой! (Мутаффифун сураси, 1-оят).
Ояти каримада баён этганидек, худди шу каби ўлчов ва тарозидан уриб қолиш, бошқаларнинг ҳақини алдов йўли билан ейиш ҳам динимизда қаттиқ қораланади. Бундай ҳолат айниқса, тижорат, олди-сотди ишларида айниқса кўп учрайди. Бозор ва дўконларимизда савдо қилаётган савдогарлар харидор ҳақидан уриб қолиш, ўлчовни кам тортиб бериш ҳалокатли иш эканини, ундай кимсаларга қиёматда оғир жазо бўлишини бирор сония ҳам эсдан чиқармасликлари лозим.
Тадбиркорликда адолат савдо битимига риоя этишда, қўли остидагиларга меҳнатига яраша ҳақ тўлашликда, келишувдан ортиқ ишлатмаслик кабиларда намоён бўлади. Оятда айтилади:
وَلَا تَبْخَسُوا النَّاسَ أَشْيَاءَهُمْ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْأَرْضِ مُفْسِدِينَ (سورة الشّعراء/183
яъни: “Одамларга нарсаларни камайтириб бермангиз ва ер юзида бузғунчилик тарқатиб юрмангиз!”(Шуаро сураси, 183 оят).
Савдода икки томон – сотувчи ҳам, харидор ҳам рози бўлмаса, олди-сотди ҳалол бўлмайди. Ҳаром савдо эса алдамчилик, товламачиликнинг ўзгинаси бўлиб, у Ислом шариатида улкан гуноҳ саналади. Бундан ташқари, бирор киши алдов, хиёнат йўли билан бойлик орттириб, унга эгалик қилолмаган, яъни топгани ўзига буюрмаган. Савдо ҳалол бўлиши учун молга катта нарх қўйиб, ортиқча фойда олинмаслиги, молнинг тури, сифати, ишлаб чиқарилган жойи ва харажатлари ҳақида ёлғон аралаштирилмаслиги, олувда ҳам, сотувда ҳам қаттиқлик қилмай, молдан, нархдан ўтиб берилиши, савдода рост бўлса ҳам қасам ичишдан тийилиш лозим. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда:
“الحَلِفُ مَنْفَقَةٌ لِلسِّلْعَةِ مَمْحَقَةٌ لِلْكَسْبِ” (متفق عليه
яъни: “Қасам молни бозорини чаққон қилади, аммо баракасини кетказади”,- дейилган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Шундай савдогарлар борки, улар одамлардан ўлчаб олишганида ҳеч ҳақларини кетказишмайди, тўлиғича олишади. Аммо бошқага сотишда ўзлари адолат ва инсофга риоя қилишмайди.
Муҳтарам жамоат! Таъкидлаш жоизки, юртимизда тадбиркорликнинг жадал ривожланишида соҳа вакиллари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларни ҳимоялаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар шакллантирилгани айни муддао бўлмоқда. Жумладан, кейинги йилларда ичида тадбиркорлик соҳаларига рухсат беришга оид тартиб-таомиларнинг ярми, рухсат олиниши талаб қилинадиган фаолиятнинг чорак фоизи бекор қилинди. Натижада жуда кўплаб соҳалардаги янги тадбиркорлик фаолиятлари ривожланиб бормоқда.
Дарҳақиқат, азалдан меҳнатсевар халқимиз тадбиркорликка кирувчи касб-ҳунар, дўкондорлик, зироат ва тижорат каби касблар билан шуғулланиб, ҳалол йўллар орқали оиласини боққан, рўзғорини тебратган. Зеро, Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.) ҳам:
” طَلَبُ الْكَسْبِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ “ (رواه الطبرانى
яъни: “Ҳар бир мусулмонга касб-ҳунарни эгаллаш фарздир”, деб марҳамат қилганлар.
Маълумки, юртимизда қадим-қадимдан инсофли, дин-диёнатли, мурувватли, етим-есир, ёлғиз кишилар аҳволидан доимо хабардор, бетобларни кўришга борувчи сахий ва олий ҳиммат, давлатмандлар, тижоратчилар, дўкондорлар бўлишган. Улар ўзларига Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг:“Қўлинг ишда бўлсин, қалбинг Аллоҳда!”, – деган шиорига мувофиқ иш тутишган. Ҳар бир ишда тадбир, ақл-заковатли бўлиш, хусусан ҳаётимиз, тирикчилигимиз омили ҳисобланмиш мол-дунёни ҳалол йўллар билан топиш ва уни ўз ўрнига сарф қилиш, ҳалол касб-ҳунар билан шуғулланиш, топилган мол-дунёни беўрин исроф қилмаслик, хайрия, саховат кўрсатиш уларнинг диққат марказида турган. Зеро, Қуръони каримда айтилганидек:
مَثَلُ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِئَةُ حَبَّةٍ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (سورة البقرة/183
яъни: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга(савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара сураси, 183 оят).
Инсон ўзи, оиласини ҳалол ризқ-рўз билан таъминлаши йўлида саъй-ҳаракат қилиши ва керак бўлса бу борада машаққат тортиши энг савобли амаллардан бўлиб ҳисобланиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
(سورة الملك/15)
яъни: “У (Аллоҳ) сизларга Ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида(саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилингиз!(Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир” (Мулк сураси, 15 оят).
Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.) марҳамат қилиб айтадилар:
” اِنَّ اَطْيَبَ مَا اَكَلْتُمْ مِنْ كَسْبِ اَيْدِيكُمْ وَ اِنَّ اَخِى دَاوُدَ كَانَ يَأْكُلُ مِنْ كَسْبِ يَدِهِ “
(رواه البخارى)
яъни: “Энг яхши таомингиз ўз касбингиз орқали келганидир, биродарим Довуд ҳам қўл касби орқали таомланар эди”.
Муҳтарам жамоат! Мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифлардан чиқадиган маъно ва мазмунлари дунё ҳаёти тириклиги, инсон насли давомийлиги йўлида касб-ҳунар ва тадбиркорликнинг зарурлигига далолат қилади. Ҳар бир инсон инъом этилган ақл-фаросати, зеҳн-идрокини, тадбир-ҳаракатини ишга солиши, ихлосу эътиқод ва яхши ниятлар билан тижорат, тадбиркорлик, ишлаб-чиқариш, деҳқончилик каби ҳалол касбу ҳунар ва меҳнат орқали халққа, эл-юртга манфаат келтиришга ва ўз оиласини моддий таъминлашга интилиши лозим. Чунки касб-ҳунар, тадбиркорлик билан шуғулланиш шариат таълимотларига мувофиқдир. Зеро, бу ишларда ростгўйлик, ҳалоллик ва эминликда бўлиш, охир оқибат улуғ даражаларга етказади. Дарҳақиқат Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида марҳамат қилиб деганлар:
” اَلتَّاجِرُ الصَّدُوقُ الْأَمِينُ مَعَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ “ (رواه الترمذى
яъни: “Ростгўй, ишончли тижоратчи (савдогар) жаннатда набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади”.
Инсонларнинг молларини ноҳақ ейишлик ҳаромдир. Зеро, Ҳақ таоло Ўзининг муборак Каломи шарифида марҳамат қилиб шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ … (سورة النّساء/29
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно…”. (Нисо сураси, 29 оят)
Бундан ташқари ҳадиси шарифларда савдо-сотиқ масалаларига оид ҳукмларга ҳам алоҳида аҳамият берилган. Жобир ибн Абдуллоҳ (рз.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
” غَفَرَ اللهُ لِرَجُلٍ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانَ سَهْلاً اِذَا بَاعَ سَهْلاً اِذَا اشْتَرَى سَهْلاً إِذَا قَضَى سَهْلاً اِذَا اقْتَضَى “ (رواه الترمذى
яъни: “Сизлардан аввал ўтган бир кишини Аллоҳ таоло мағфират қилди. У бирон нарса сотганда мулойим эди, сотиб олаётганда ҳам мулойим эди, қарзини тўлашда ҳам мулойим эди, қарзини ундиришда ҳам мулойим эди”.
Имом Абу Ҳанифа (рҳ.)нинг машҳур шогирди Имом Муҳаммад (рҳ.)дан: “тақво ҳақида бир китоб ёзсангиз”, – деб илтимос қилганларида, у киши: “Ёзиб қўйганман-ку”, – деб жавоб бердилар. Шунда: “У қайси китоб?”, – дейилганда, “Китоби Байъ – тижорат китоби”, деб жавоб қилган эканлар. Бу буюк зотнинг тижоратни тўғри қилса, шунинг ўзи тақво деганларидир. Зеро, асосий энг катта тақво, инсон луқмасининг ҳалол бўлишидадир.
Муҳтарам жамоат! Аллоҳга беадад шукрлар айтамизки, мустақиллик шарофати билан юртимизда бозор иқтисоди жорий бўлди. Олдин ўзимизнинг миллий ҳунармандчилигимиз маҳсулотини ҳам бозорга олиб чиқа олмас эдик. Тижоратчи, тадбиркорнинг номини чайқовчи деб камситилар эди. Мана, энди савдо-сотиқ ишларимиз эмин-эркин, тижорат учун хорижий давлатларга ҳатто бемалол қатнаш имконияти туғилди. Катта ва кичик тадбиркорларнинг эркин фаолияти учун ҳукуматимизнинг қатор қарорлари қабул қилинади ва қилинмоқда. Бунга фақат шукр қилишимиз ва тижорий ва тадбиркорлик муомалотларимизда адолатли, ҳалол ҳамда инсофли бўлишимиз даркор.
Аллоҳ таоло кечаю кундуз Ватан манфаати, халқ фаровонлиги йўлида ўзининг меҳнати, билими ва тажрибаси билан турли соҳаларда тадбиркорлик ишларини олиб бораётган имонли, инсофли, мурувватли, ҳалол тижоратчиларни, ишбилармон ва тадбиркорларни, ўз ҳифзу ҳимоясида сақлаб, тижорат ва тадбиркорлик ишларига баракотлар ато этсин! Омин.скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State