TOP 10
Энг шарафли ва олий касб
845 Bender
Тинчлик осойишталик бор жойда барча жабҳаларда тараққиёт бўлади. Эртанги кунга ишонч назари билан яшаш ҳисси балқ уриб туради. Халқимизнинг “Ватанинг тинч, сен тинч” деган пурмаъно мақоли замирида тинчликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканлиги акс этган. Албатта ҳар бир мамлакатнинг тинчлигини ва осудалигини асраш ва уни ҳимоя қилиш энг шарафли ва масъулиятли иш бўлиб келган. Қанчадан-қанча амаллар борки кўринишидан оддий ишга ўхшагани билан чиройли ва яхши ният билан савоби улуғ амалга айланади. Худди шу каби ҳарбий хизмат ҳам ана шундай савобли амаллар қаторига киради. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек “Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга манфаатлисидир”.
Юрагида Ватан ва халқ ғами мустаҳкам ўрнашган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу амаллари нақадар савобли иш экани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”. Дарҳақиқат Ватан ҳимоячиси деган нарса энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз ҳар томонлама жисмоний ва маънавий жиҳатлардан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар ва шу хислат ва сифатларни эгаллашга ҳаракат қиладилар. Зеро улар Ватан ҳимояси ҳаёт-мамот масаласи эканини туруш-турмуши эл-юрт тақдири шу нуқтада туташишини теран англаб етганлар. Улар аввало ўз ота-оналарини, ака-ука опа-сингилларини ҳимоя қиладилар. Ўзлари туғилиб ўсган шаҳару қишлоқларни, қавму-қариндошлари бир сўз билан айтганда Она Ватанни қўриқламоқдалар.
Ватан ҳимоячиси бўлиш шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, иймон эътиқодини, ҳимоя қилиш кабидир. Бу йўлга фидоий бўлган киши юксак мақомга етиши ва улуғ ажр-савоблар соҳиби бўлиши ҳақида башоратлар мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтганлар: “Молини, жонини, динини ва аҳли аёлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топур” (Имом Термизий ривояти). Яна бошқа бир ҳадисда: “Кимки Аллоҳ таоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимки сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажр-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади”
Ватан ҳимояси барчамизнинг муқаддас бурчимиз. Юртимизда истиқлол туфайли қўлга киритилган неъматлар хусусида сўз очилганда қанча сўзласак шунча оз. Зеро мустақиллик туфайли ҳаётимизда ёрқин саҳифалар очилди. Эмин-эркин тоат-ибодат қилиш имкониятига эга бўлдик. Диний-маънавий қадриятларимиз қайтадан халқимизга қайтарилди. Эртанги кунга бўлган ишончимиз мустаҳкамланди. Шаҳару қишлоқларимиз кўркам ва обод бўлди. Тинчлик деб аталмиш бу бебаҳо неъматнинг қадрига етиб шукр қилиш уни асраб авайлаш барчамизнинг бурч ва вазифамиздир. Зеор Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ким шукр қилса, бас, албатта у фақат ўзи учун шукр қилур. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Роббим (ҳамма нарсадан) беҳожат ва карамлидир”.
Аллоҳ таоло юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган фарзандларимизни, Ватанимиз Қуролли кучлари сафида хизмат қилаётган барча ака-укаларимизни ўзининг ҳифзу-ҳимоясида сақлаб, ватанимиз осмоннини мусаффо тинчлигимизни барқарор қилсин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти вакили: Э. Рустамов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State