TOP 10
Сабоқ
1223 Bender
Сабоқ

Сабоқ

Эр-хотин янги хонадонга кўчиб ўтишди. Аёл уйғониб, деразасидан қўшни аёлнинг ювган кирларини дорга илаётганини кўрди.

– Ювган кийимларининг кирлигини қаранг, – деди аёл эрига.

– Балки унинг совуни яхши эмасдир. Ёки кир ювишни билмас. Унга ўргатиш керак.

Ҳар гал қўшни аёл ювган кирларини қуритиш учун ёйганда, аёл ювилган кийимларининг кирлигидан ажабланар эди. Бир куни уйғониб, деразадан қараган аёл таажжубдан қичқириб юборди:

– Буни қаранг, кирларининг тозалигини… У кир ювишни ўрганиб олган.

– Йўқ, ундай эмас, – деди эри. – Шунчаки, бугун эрталаб сен ухлаётганингда мен деразамиз ойнасини артиб қўйдим.

***

Аёл дугонасига ҳикоя қилади:

– Кеча тўрт ёшли қизим кийими турадиган шкафни титиб ташлаган экан, уни қўрқитиш учун: “Шкафни ичида ёмон амаки бор” дедим. Кечки пайт эрим ишдан келиб, овқатланиб ўтирган эдик, қизим: “Ойи, шкаф ичидаги амаки кетдими?” деса бўладими? Эримни ҳеч ким йўқлигига ишонтиргунимча, кўзларим кўкарди, лабим ёрилди…

Азиз оналар, болаларга ҳар хил нарсани айтиб қўрқитманглар, ҳар бир айтган гапингиз ўзингизга қарши ишлаши мумкин. Фарзандингизни ҳеч қачон алдаманг!
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State