TOP 10
Гуручнинг шифобахш хусусиятлари
2553 Bender
Гуручнинг шифобахш хусусиятлари

Гуручнинг шифобахш хусусиятлари


ГУРУЧ — шолини оқлаб олинадиган асосий дон маҳсулоти; озиқ-овқат маҳсулотларидан бири. Шоли оқланганда силлиқ, йирик гуруч билан бирга оқшоқ ҳам тушади.

Гуруч нинг қайси навли шолидан олинишига қараб турлари кўп. Май, девзира, жайдари, авангард, аланга, гулзор, кизил гуруч ва бошқалар. Таркибида ўртача 14% сув,75,2% углевод (асосан крахмал), 7,7% оқсил, 0,4% ёғ, 2,2% бириктирувчи модда ва 0,5% кулсимон қуруқ модда бўлади. Ватани Осиё бўлиб, шу қитъада яшовчи халкларнинг пазандачилигида асосий масаллик, ҳисобланади. Гуручдан тўйимли, тез ҳазм бўладиган таомлар тайёрланади.

ШОЛИ (Oryza) — бошоқдошларга мансуб бир ва кўп йиллик ўсимлик-лар туркуми, дон экини. 20 га яқин тури асосан Жанубий ва Шарқий Осиё, Аф¬рика, Америка, Австралия тропиклари ва субтропикларида
ўсади. Деҳқончиликда тропик, субтропик ва мўътадил пояснинг илиқ минтақаларида бир йиллик экма шоли (О. sativa) тури экилади. Энг қадимги озиқ-овқат экинларидан бири. Жанубий-Шарқий Осиёда бун-дан 7 минг йил муқаддам экилган. Шоликорликнинг энг қадимги маконлари Ҳиндистон ва Хитой. Ўрта Осиёда милоддан аввалги 3—2-асрдан, Европада 8-асрдан, Америкада 15—16-асрдан экила бошлаган.

Ғарбий Африкада яланғоч донли ёки африка шолиси (О. glaberrima) тури ҳам экилади, ёввойи ўсадиган турлари — нуқтали шоли (О. punctata) ва қисқа қилтиқли шоли (О. breviligulata) овқатга ишлатилади.
Жаҳонда шоли экин майдонлари 155,5 млн.га (115 дан ортиқ мамлакатда эки¬лади), ҳосилдорлиги 38,4 ц/га, ялпи ҳосил 596,4 млн. т ни ташкил этди (1999). Асосий шоли етиштирадиган мамлакатлар: Хитой (31,7 млн.га, ҳосилдорлик 63,2 ц/га, ялпи ҳосили 200,4 млн. т), Ҳиндистон (44,8 млн.га, ҳосилдорлик 29,2 ц/га, ялпи ҳосили 131,2 млн.т), Индо¬незия (11,6 млн.га, ҳосилдорлик 42,9 ц/га, ялпи ҳосили 49,5 млн. т) (1999). Ўзбекистонда экин майдони 101,3 минг га, ҳосилдорлик 28,3 ц/га, ялпи ҳосил 287 минг т (2003). 1000 та дони оғирлиги 26—45 г. Ҳар хил тур ва навларни узоқ асрлар давомида қайта-қайта чатиштириш натижасида ҳар бир мамлакатнинг тупроқ-иқлим шароитига мос шоли навлари ва шакллари пайдо бўлган.

Ўзбекистонда тантана, тўй-байрамларда гуручдан тайёрланадиган палов зарурий таом ҳисобланади. Дони (гуручи) оқ, қизил, қора рангда, тўйимли, таркибида 76,1% крахмал, 17—24% амила¬за, 2,6% оқсил, 3,9% қанд, 1,8% декстрин, 1 — 1,5% ёғ, 1,4% кулсимон қуруқ модда ва 0,2% бириктирувчи модда, В,, В2, РР витаминлари боp. Донидан гуруч, крахмал, мой (муртагидан), турли овқатлар тайёрланади; кўпчилик халқларда нон ўрнини босади. Похолидан сифатли қоғоз, картон, арқон, тўқилган буюмлар, сават, шляпа ва бошқалар тайёрланади. Терти (кепаги) молларга берилади.

Навлари: шолининг 10 мингдан ортиқ нави бор. Ўзбекистонда илмий асосда шоли навлари яратиш 1930-й.лардан бошланди. 90-йиллардан Ўзбекистан шоликорлик институтида чиқарилган эр-тапишар, серҳосил (потенциал ҳосилдорлиги 60—95 ц/га), сифатли гуруч олинадиган Авангард, УзРОС 7-13, Нукус 2, Лазурний, Аланга, Истиқбол, Истиқлол, Толмас, Арпа шоли («девзира»), Санам ва бошқа 14 дан ортиқ навлари экилади.

Гуручнинг фойдали хусусиятлари

Гуруч бир қанча В витаминлар группалари манбаи, жумладан: тиамин- В1, рибофлавин- В2, ниацин- В3 ва В6; витамин РР, каротин, асаб системасини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган, тери, соч ва тирноқ ҳолатларига ижобий таъсир кўрсатадиган витамин Е ларга бой. Гуруч киши организми учун зарур бўлган калий, фосфор, цинк, темир, кальций, йод, ва селен каби микроэлементларни ўз таркибида етарли миқдорда тўплаган. Гуручда мураккаб углеводлар бор, шунинг учун ҳам у тўйимли, шу билан бир қаторда кам калорияли, инсонни умумий озишига сабаб бўладиган маҳсулот.

Гуруч таркибига инсон организмида янг ҳужайраларни шакллантириш учун зарур бўлган 8 хил аминокислоталар киради. Гуруч донининг 7-8 % оқсилдан иборат. Яна гуручдаги ижобий омиллардан бири унда бошқа дон маҳсулотларидан фарқли ўлароқ глютен деб аталувчи инсонда аллергик реакция чақирувчи ўсимлик оқсилининг йўқлигидир. Бундан ташқари унинг таркибида мия фаолиятининг активлаштирувчи модда -лецитин, ичак йўллари фаолиятини тикловчи – олигосахарид ва қон босимини бир хил ушлаб туришга ёрдам берувчи гамма-аминоёғ кислотаси бор. Гуручда калий моддаси кўп, бу минерал бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан қўшилиб организмга кириб келадиган тузларнинг таъсирини зарарсизлантиради.

Гуруч донаси қанча кўп ишлов берилган бўлса, шунча витаминлар ва минерал моддалар камайиб боради.
Таркибида алюмин ва мис миқдорининг кўплиги жиҳатидан гуручга тенг келадиган маҳсулот йўқ.

Гуручнинг зарарли хусусиятлари

Гуручни тез-тез ва кўп истеъмол қилиш қабзият ҳолатини келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, бу эса, ичаклар фаолиятига нохуш таъсир этиши мумкин.
Кўпгина фойдалари бўлган шоли пўстлоғида қисман зарарли моддалар ҳам мавжуд, масалан фитин кислотаси темир ва кальций моддаларини организм ўзлаштиришига қаршилик қилишини эсдан чиқармаслик лозим.


Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State