TOP 10
Денов тумани масжиди
3122 Bender
Денов тумани масжиди
Артиков Караматулло Нематиллоевич 1974 йил 08-сентябрь куни Сариосиё тумани хизматчи оиласида
таваллуд топган. Миллати – ўзбек, Ўрта махсус маълумотли, 1996 йил Денов туманидаги “Саид Оталиқ” ўрта махсус ислом билим юртини тугатган. Мутхассислиги имом-хатиб, мударрис ва исломшунос. Араб ва рус тилларини билади. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Узун тумани “Файзоба” махалласида яшайди. 2014 йилдан буён, Денов тумани бош имоми хамда «Имом Исмоил Бухорий» жоме масжиди имом-хатиби вазифасини бақтинча бажариб келмоқда.
Денов тумани Акмал Икромов кўчаси 27-уйда жойлашган “Имом Исмоил Бухорий” жоме масжиди хақида

Денов тумани масжиди

“Имом Исмоил Бухорий” жоме масжиди Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасининг 1998 йил 10 августдаги 26-сонли гувохномаси билан рўйхтадан ўтган. “Имом Исмоил Бухорий” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2011 йил 05 июльдаги 151-сонли буйруғига биноан имом-ноиби вазифасида ишлаб келаётган Артиков Караматулло Нематиллоевич Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллигининг 2014 йил 17 ноябрдаги 112-сонли буйруғига асосан Денов тумани бош имоми хамда имом-хатиби вазифасини бақтинча бажариб келмоқда.
“Имом Исмоил Бухорий” жоме масжиди 1954 йил халқ хашар йўли билан қурилган. 2009 йил 22 март куни масжиднинг қайта қурилиш ишлари бошланиб, 2014 йил 27 июн куни якунланган.
Масжидга буюк ватандошимиз Имом Бухорий номи берилганлигининг сабаби, Имом Бухорий бутун умрини иймон ва эътиқод, илм-маърифат, диёнат йўлида бахшида этганлиги сабабли шу ном берилган.
“Имом Исмоил Бухорий” жоме масжидидан лавхалар
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State