TOP 10
Маънавий мерос
1599 Bender
Манавий мерос – ёшларни миллатлараро тотувлик ва хамжихатлик рухида тарбиялашнинг мухим омили

Маънавий мерос

Асрлар давомида акл заковати ила бунёд этилган бой маънавияти туфайли халқимиз мағрур яшади, меҳнат қилди, доимо хурият ва эрк сари интилди. Ана шу миллий онгу, ана шу миллий ғурур бугунги истикболимизнинг олтин пойдеворидир.


Ислом Каримов

Бир макон, бир замонда турли миллатга мансуб, турли динга эътиқод қилувчи фуқароларнинг бутун халқ сифатида тинч–осойишта хаёт кечириши фақат адолатли бошқарув, оқил ва одил сиёсат олиб борилаётган жамиятдагина барқарор бўлади.

Мустакил Ватанимиз хар бир фуқаро, хар бир хонадон колаверса, юртимиз учун кўз гавхаридек азиз бўлган бу тинчликни, йигирма уч йилдирки асраб келмокда.

Халқимизнинг багрикенглиги, мехмондўстлиги каби қадриятларга чуқур эхтиром билан караганлиги туфайли диёримиз ахолиси барча даврларда турли миллатлар билан ёнма–ён, кўни-кўшни булиб истиқомат қилиб келмоқда. Буюк давлаталарга асос солган улуғ аждодларимиз хам турли дин ва миллат вакилларига хурмат билан қараганлар. Шеърият мулкининг султони хазрат Алишер Навоий ўз достонлари қахрамонларини турли миллат вакиллари сифатида тасвирлайди. Фарход – Чин хоқони ўғли, Ширин – Арман гўзали, Лайли – Араб маликаси, Фарходнинг дўсти Шопур – Эрон ўғлони…

Шундай қилиб, Хазрат Навоий бир куёш остида, бир замин устида инсонларнинг бир-бири билан тил топишиб, бир–бирларига мехр–мухаббат кўрсатиб яшашларини орзу қилган.

Захриддин Мухаммад Бобур тақдир тақозоси билан Ҳиндистонда шохлик қилган даврларида бу худудда яшайдиган турли мазхаб ва диндаги фуқароларга бирдай хурмат билан қараган ва уни мамалакат сиёсати даражасига кўтарган.

Бугунги ёшларимиз бу билан фахирланишлари ва азалий аньаналаримизни асраб –авайлаб, ўзларидан кейинги авлодларга янада бойитган холда етказишлари уларнинг ўтмиш аждодларимиз олдидаги қолаверса кўп миллатли халқимиз ва миллатимиз олдидаги буюк масъулиятдир.

Табиийки, Ўзбекистон заминида яшаб келаётган халқларнинг аксарияти қадим – қадимдан қайсидир динга эътиқод қилганлар. Улар бағрикенглик билан бир-бирларини тушиниб, турли хил низоларсиз ўзаро муносабатда бўлиб, келганлар. Ўша даврдан то хозиргача Ўзбекистон худудида диний асосда низолар, адоватлар содир бўлган эмас.

Биз она Ўзбекистон истиқлолини, унинг шаъну-шавкатини қандай химоя этишни ота –боболаримиздан мерос қилиб олишимиз ва униг химоясига хамиша тайёр туришимиз зарур.

Улуғ аждодларимиздан муқаддас мерос бўлиб келаётган Ватанга мухаббат туйғуси фарзандаларимиз учун чинаккам этиқод ва акийдага айлансин.


Шохиста ХОЛМУРОДОВА
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State