TOP 10
Вакиллик ҳақида
3183 Bender
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ СУРХОНДАРЁ

ВИЛОЯТ ВАКИЛЛИГИНИНГ

У С Т А В И

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

[justify]1.1. Сурхондарё вилоят вакиллиги (кейинги ўринларда – “Вакиллик” деб юритилади) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг (кейинги ўринларда – “Диний идора” деб юритилади) Уламолар кенгаши томонидан тасдиқланган Устави асосида адлия органларида давлат рўйхатидан ўтади, у ислом динига мансуб, ташкилий – ҳуқуқий шакли муассаса ҳисобланган юридик шахсдир. Унинг фаолияти қонун ҳужжатлари, Диний идора Устави ва ўз Уставига асосланади.

Вакиллик Диний идоранинг бўлими ҳисобланади.

1.2. Вакилликка диний идора вакили Сурхондарё вилоят бош имом-хатиби бошчилик қилади. Вакилликка номзод киши олий диний маълумотли, диёнатли, аҳлоқли, адолатли, шариат аҳкомларига оғишмай амал қилувчи ва олиб обрилаётган иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларни тўғри тушунадиган бўлиши шарт.

1.3. Вакиллик ўз ҳисоб рақами, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақами, мустақил баланс, ўз номи ёзилган юмалоқ муҳри, тўртбурчак штампи ва бошқа реквизитларга эга бўлади.

1.4. Вакилликнинг жойлашган ери (почта манзили): Термиз тумани «Пахтаобод» ҚФЙ «Ат-Термизий» махалласи.

1.5. Вакилликнинг тўлиқ номи:

– ўзбек тилида – Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Сурхондарё вилоят вакиллиги.

– рус тилида – Представительство Управления мусульман Узбекистана в Сурхондарьинской области.

– инглиз тилида- The Representative Office of Surxandarya region of Muslim Board of Uzbekistan. – араб тилида سرخاندريا ولاية وكالة الادارة الدينية فى محافظة إدارة مسلمى أوزبكستان

1.6. Диний идора вакиллиги адлия органларида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг Сурхондарё вилояти ҳудудида фаолият кўрсатади.




II. ВАКИЛЛИКНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ


2.1. Диний идоранинг Ўзбекистон Республикаси бўйича исломий диний ташкилотларнинг фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва йўналтириб боришдаги вазифалари унинг жойлардаги вакиллиги томонидан амалга оширилади.

2.2. Вакиллик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Диний идора Устави ҳамда мазкур Уставга амал қилади.

2.3. Вакиллик ўз ҳудудида мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлаш ишига хизмат қилади, шунингдек, унинг фаолияти Қуръони карим, ҳадиси шариф, суннийликнинг ҳанафий мазҳабига асосланади.

2.4. Вакилликнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

– ўз ҳудудидаги масжидлар, зиёратгоҳлар, диний ўқув юртлари фаолияти ва молиявий аҳволини назорат қилиб боради ва бу ҳақда Диний идорага ҳисобот беради;

– ўз ҳудудидаги масжидлар имом-хатиблигига (имом, имом ноиблари, вакиллик мухтасиби), шунингдек, зиёратгоҳлар, диний ўқув юртлари раҳбарлигига номзодларни Диний идорага тавсия қилади, Диний идоранинг фатво ва қарорларини мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинишини таъминлайди;

– ўз ҳудудида диний масалалар бўйича масъул шахс ҳисобланиб, айни пайтда мазкур ҳудудда мусулмонларнинг Имоми Аъзам мазҳаби бўйича ибодат қилиш ва маросимларни ўтказиш ишларига бошчилик қилади;

– Диний идоранинг нашрлари тарғиботига кўмаклашади;

– Вакиллик ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва белгиланган тартибда фойдаланишга олинган зиёратгоҳларни сақлаб туриш чораларини кўради;

– ибодат, диний расм-русумлар ва маросимларни диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиѐрига биноан уларнинг уйларида ўтказади;

– касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумларни шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказади.



– Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

– Вакиллик диний идоранинг жойлардаги расмий вакили сифатида қонун билан тақиқланмаган вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



III. ВАКИЛЛИКНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ



3.1. Вакилликка Диний идора вакили (бош имом-хатиб) (кейинги ўринларда “Вакил” деб юритилади) якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади. Вакил ўзи фаолият олиб бораётган ҳудудда диний идоранинг доимий расмий вакили ҳисобланади ва жойларда барча ташкилотлар билан бўладиган муносабатларда ишончномасиз Диний идора номидан иш олиб боради.

3.2. Вакиллик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– ижтимоий ҳаётнинг, жумладан, ўз ҳудудидаги ислом дини билан боғлиқ турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;

– ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

– қонун ҳужжатларига мувофиқ Диний идора томонидан муассис сифатида берилган кўчар ва кўчмас мулкларни қабул қилиш, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан беғараз хайрия тариқасида текинга берилган мол-мулкларга, шунингдек, Диний идоранинг розилиги билан вакилликнинг маблағи ҳисобидан сотиб олинган кўчар ва кўчмас мулкларга эгалик қилиш, уларни сотиш ҳамда уларни ижарага бериш;

– ўз ҳудудида хайрия ва меҳр-мурувват фаолиятини амалга ошириш;

– белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш;

– ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказиш;

– Диний идоранинг ҳаж ва умра зиёратлари ҳамда бошқа қадамжоларга зиёратлар ташкил қилиш билан боғлиқ вазифаларини ўз ҳудудида амалга ошириш;

– жойларда янгидан очилиши назарда тутилган исломий диний ташкилотнинг уставини тасдиқлаш учун Диний идора ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тавсиялар бериш;

– ўз ҳудудида диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш, шунингдек, зиёратгоҳларни сақлаб туриш;

– ислом динига эътиқод қилувчи аҳолининг диний эҳтиёжлари бўлмиш (намоз, никоҳ, жаноза) ва бошқа ибодатларни ўтказиш;

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга булади.



3.2. Вакиллик қуйидаги мажбуриятларга эга:

– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этиш;

– ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;

– рўйхатдан ўтказувчи орган ва Диний идора ходимларини вакиллик томонидан ўтказилаётган тадбирлар бўйича олдиндан хабрадор қилиш.

– рўйхатдан ўтказувчи орган ва Диний идора ходимларининг тадбирларига эркин кириш имконини бериш;

– рўйхатдан ўтказувчи орган, солиқ ва статистика органлари ҳамда Диний идорага ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда тегишли ҳисоботларни тақдим этиш;

– фуқароларнинг Ислом дини қоидаларига амал қилиш борасида ибодат ва маросимларни биргаликда адо этишига имкон яратиш.

– масжидлар жамоаси, барча мусулмонлар, бошқа динларга эътиқод қилувчилар ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиганлар ҳамда барча миллатлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик тамойилларига амал қилинишини қўллаб-қувватлаш;

– фуқароларга, хусусан, ёшларга Қуръон таълимоти, Суннати Набавия аҳкомларининг Имоми Аъзам мазҳаби кўрсатмаларига мос равишда тушунтирилиши, аҳолини ватанпарварлик, ахлоқан пок, имон-эътиқодли бўлиб, миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланиши ва ёшларнинг турли бузғунчи ғояларга берилмаслигини олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;

– Муҳтож кишиларга маънавий ҳамда беғараз моддий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш;

– туман бош имом-хатиблари ҳамкорлигида ҳафталик жума мавъизалари тезислари барча масжидларга ўз вақтида етиб боришини йўлга қўйиш ва назорат қилиш;

– имом-хатибларининг ҳар чоракда камида бир марта, туман бош имом-хатибларининг ҳар ойда камида бир марта йиғилишлари ўтказилишини ташкиллаштириш, кун тартибини тасдиқлаб, уни Диний идорага тақдим қилиш. Шунингдек, ўтказилган йиғилиш ҳисоботини бир ҳафта муддат ичида Диний идорага жўнатиш;

– масжидларга келиб тушган жами тушумларнинг 15 (ўн беш) фоизини ҳар чорак якуни билан Диний идоранинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлаш;

– “Ҳайит” байрамларида масжидларга, шунингдек, Диний идора фойдаланилишида бўлган зиёратгоҳларга келиб тушган жами маблағларнинг Диний идора буйруғида белгиланган қисмини Диний идора ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш;

– Вакиллик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришга масъулдир.



IV ВАКИЛЛИКНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНИ



4.1. Диний идоранинг вакиллиги фаолиятига вакил (вилоят бош имом-хатиби) яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ва ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

– Вакилликка тегишли барча ҳужжатларни имзолайди;

– вакиллик номидан тегишли жойларда иштирок этиш учун ишончномалар беради;

– Вакиллик ўзининг Устави, диний идоранинг Устав вазифалари ва Уламолар Кенгаши, Олий Ҳайъат қарорларининг бажарилиши бўйича маъсул ҳисобланади ҳамда ижросини таъминлаш учун тегишли буйруқларни расмийлаштириши мумкин;

– давлат, жамоат ва бошқа ташкилотларда, расмий учрашувларда ва барча турдаги тадбирларда диний идора фаолиятини ифодалайди;

– Вакиллик маблағларини диний идора раиси – муфтий билан келишиб тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида тасарруф қилади;

– Вакил вакилликнинг мол-мулки ва маблағларини тўлиқ ваколатли бошқарувчиси ва тақсимловчиси ҳисобланади, тегишли банк муассасаларида ҳисоб рақамларини очади, қонунга зид бўлмаган турли битимлар ва шартномаларни тузади;

– Вакил пул маблағлари ва моддий қимматликларини олиш учун вакиллик номидан ҳисоблар, тўлов топшириқномаларини ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини имзолайди;

– Вакиллик тузилмаси, штатлар жадвали ва бошқа локал ҳужжатлари Диний идора томонидан тасдиқланади;

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, Вакиллик Диний идора билан келишган ҳолда фуқароларни белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва лавозимидан озод этади, шунингдек, ходимларни рағбатлантиради ёки ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

– Вакиллик фаолиятига тааллуқли, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкларни Диний идоранинг розилиги билан сотиб олиш, сотиш, уларни хайрия тариқасида текинга (беғараз) бериш, олиш, кўчар ва кўчмас мулкларни текинга фойдаланишга бериш, уларни ижарага олиш ва ижарага бериш ҳақида буйруқлар чиқаради;

– Вакил меҳнат таътили, хизмат сафари ва бошқа сабаблар билан боғлиқ равишда ўз вазифасини вақтинча бажара олмаганида, унинг вазифасини Диний идора томонидан тайинланган ходим вақтинча бажариб туради;

– вакилга (бош имом-хатиб) бўлишга номзод киши олий ва ўрта исломий диний ўқув юртларидан бирини битирган, диѐнатли, ахлоқли, адолатли, шариат аҳкомларига оғишмай амал қилувчи ва олиб обрилаѐтган иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларни тўғри тушунадиган бўлиши керак. Вакил Диний идора раиси, муфтийнинг буйруғи билан беш йил муддатга тайинланади. У билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигига асосан бекор қилинади;

– қонун ҳужжатлари, шариат қоидалари ҳамда диний идоранинг буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилмаган Вакил муддатидан олдин ўз вазифасидан озод этилади;

– беш йиллик ваколат муддати давомида намунавий натижаларга эришган, халқ орасида ишонч ва обрў қозонган вакиллар диний идора раиси, муфтий буйруғи билан мазкур лавозимга қайта тайинланиши мумкин.



4.2. Вакилликда Диний идоранинг розилиги билан қуйидаги бўлимлар тузилиши мумкин:

– ташкилий назорат ва таҳлил бўлими;

– масжидлар ва диний ўқув юртлари билан ишлаш бўлими;

– хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим;

– ҳисобхона;

– хўжалик бўлими;

– кадрлар бўлими;

V. ВАКИЛЛИКНИНГ МАБЛАҒЛАРИ МАНБАИ ҲАМДА УНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ МУЛКИЙ МУНОСАБАТЛАРИ



5.1. Вакилликнинг асосий даромад манбалари Диний идора томонидан берилган мулк ва маблағлар, масжидлардан, шунингдек, ихтиёрий иона тушуми ва маблағларидан иборатдир.

Бундан ташқари, Вакилликнинг даромад манбалари хориждаги ташкилот, жамғарма ва хайрия жамиятларидан ҳамда фуқаролардан тушадиган ихтиёрий иона ва маблағлардан, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам иборат бўлиши мумкин.

5.2. Вакилликнинг маблағлари вакил томонидан диний идора раиси, муфтий билан келишиб, тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида тасарруф қилинади.

5.3. Вакилликнинг пул маблағлари расмий банкларда маҳаллий ва хорижий валютадан иборат жорий ҳисобда сақланади ва тасарруф қилувчининг имзоси билан чек орқали олинади.

5.4. Вакилликнинг ашёлари ҳисоб-китоб қилиб турилиши ва давлат суғуртаси қайдида бўлиши шарт.



VI. ВАКИЛЛИКНИНГ УСТАВИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ



6. Вакилликнинг уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар Диний идоранинг Уламолар кенгаши қарори билан белгиланган тартибда киритилади.



VII. ВАКИЛЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ



7.1. Вакиллик Диний идоранинг Уламолар кенгаши қарори билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ѐки тугатилиши мумкин. Вакиллик суднинг қарори асосида ҳам тугатилиши мумкин.

Вакилликнинг фаолияти тугатилган тақдирда тугатиш ишларини амалга ошириш учун тугатиш комиссияси тузилади.

7.2. Вакиллик тугатилган тақдирда унинг мулки ва маблағи белгиланган тартибда Диний идора тасарруфига ўтказилади.[/justify]
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State