TOP 10
Сариосиё тумани
2417 Bender
БАДАЛБОЕВ МАНСУР САИДҚУЛОВИЧ
Сариосиё тумани
Бадалбоев Мансур Саидқулович 1975 йил 11 апрел куни Сариосиё туманида таваллуд топган. Миллати тожик. Маълумоти олий, 1992-1996 йил Тошкент “Имом ал Бухорий” номидаги ислом институтини тугатган. Имом-хатиб мутахассисликларига эга. Ўзбек, араб, форс, ўзбек тилларини билади. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. Сариосиё тумани Наврўз махалласида яшайди. 2010 йилдан буён Сариосиё тумани бош имоми хамда “Сўфи Оллохёр” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида ишлаб келмоқда.
Сариосиё шахар фуқаролар йиғини, Алишер Навоий махалласида жойлашган “Сўфи Оллохёр” жоме масжиди хақида

«Сўфи Оллохёр» жоме масжиди Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасининг 1998 йил 16 апрелдаги 30-сонли гувохномаси билан рўйхтадан ўтган. “Сўфи Оллоёр” масжидига 2010 йилдан буён, Бадалбоев Мансур Саидқулович Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2010 йил 26 июлдаги 158-сонли буйруғига асосан имом-хатиблик қилиб келмоқда.
Сўфи Оллоёр туркистон халқлари ўртасида матасавуф шоир ва адиб сифатида кенг шухрат қозонган йирик алломаларимиздан биридир. У зоти шарифнинг исми Оллоёр падари бузрукворининг исми эса Аллох қулидир. Татар тарихчиси Тожиддин Ёлчуғул ўғлининг 1797-йил Қозонда нашр этилган “Рисолаи Азиза” (Сўфи Оллохёрнинг “Саботул Ожизин” асарига ёзилган шарх) китобида кўрсатилишича Сўфи Оллоёр 1644 йил туғилган. бошқа олимларнинг маълумотларига кўра Сўфи Оллоёр 1934-йилда туғилган деб айтишади. Хижрий хисоб билан 90, мелодий хисоб билан 87 ёш умр кўрганлигини эътиборга олсак, алломанинг таваллуд топган санаси 1934-йил туғилганлиги аниқ бўлади. 1721 йили Катта Вахшивор (хозирги Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани) да вафот этган ва шу ерда дафн қилинган.
Сўфи Оллоҳёр ҳазратлари ўзларининг ибратомуз ҳаётлари ва авлиёлик даражотлари билан воҳамиз халқлари орасида машҳур бўлганликлари сабабли ҳамда туманимизда ўша даврда яшаб ижод этиб келган зиёлиларнинг таклифларига кўра ва Сариосиё шаҳарча фуқаролар йиғинининг ҳамда “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжиди умумий йиғилишлари баёни қарорларига асосан “Сўфи Оллоҳёр” номи берилган. Масжид Истиқлол шарофати ила 1991 йил ҳашар йўли билан қурилган.
“Сўфи Оллохёр” жоме масжидидан лавхаларскачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State