TOP 10
МАВЛАВИЙ СОҚИЙ
1090 Bender
МАВЛАВИЙ СОҚИЙ

МАВЛАВИЙ СОҚИЙ


Аждодларимиздан мерос бўлиб қолган улкан илмий асарларни бизнинг давримизгача етиб келишида энг катта хизматлардан бирини айнан хаттот-котиблар адо этганлар. Уларнинг гўзал хатлари ўтмишдаги буюк алломалар билан мулоқатга чиқиш учун кўприк вазифасини ўтамоқда.

Шундай экан, биз истифода этаётган китобларни гўзал хат билан кўчирган котиблардан ҳамиша миннатдор бўлишимиз, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилиш бурчимиз, деб биламан. Бетакрор ҳусни хат соҳибларидан бири Мавлавий Соқий номи билан машҳур бўлган хатотдир.
Мавлавий Соқий Муҳаммад Балхий Санчоий Рикий (1680-1737) настаълиқ хатида атоқли хаттотлардан бўлиб, хати юксак даражада малоҳатли, гўзал бўлгани учун “хаттотлар отаси” деб аталган. Мавлавий Соқий асли Балхдан бўлган. Амир Абдулазизхон ҳукмрон бўлиб турган даврда укаси Субхонқулихон Балхга ҳоким эди. Шунинг учун ҳам Мавлавий Соқий билан дўстлик алоқалари жуда қалин бўлган. Субхонқулихон (1680-1702) Бухоро тахтига ўтиргандан кейин Мавлавий Соқий ҳам Бухорога келиб моҳир хаттот сифатида танилиб кетади.
Хат сирларини ўрганиш учун жуда кўп талабалар Мавлавий Соқийнинг этагини тутадилар. Натижада жуда кўп хаттотликда моҳир шогирдлар етишиб чиқади.
Мавлавий Соқий умрининг қолган қисмини Бухорода ўтказган ва шу ерда вафот этган.

Кўчирган китобларининг сони бир неча юзга етарди. У китобларни тузатганда ҳеч хатога йўл қўймас эди .
Мавлавий Соқийнинг равияси алоҳида хат сифатида эътироф қилинди. Чунки бу хат тури настаълиқ хати асосида шакллантирилган майда хат бўлиб, асосан ҳошиялар ёзиш учун ихтиро қилинган, деган фикрга келдик. Китобат қонунлари асосий матнларни насхда, сарлавҳаларни сулсда, ҳошиялар эса кўпинча майда настаълиқда кўчирилишни талаб қиларди. Мавлавий Соқий хати эса ҳошиялар, кичик илмий рисолалар, шунингдек, дарс жараёнида устоз айтган маълумотларни талабалар тезлик билан қоғозга тушириш (конспект) учун ҳам жуда қулай эди. Бугунги кунда араб диёрларида риқъа хати айнан мана шу вазифани ўтаётган бўлса, Мавлавий Соқий ва ундан кейинги замонларда Бухоро илм аҳли “соқий” хатидан шу мақсадда фойдаланган . Лекин бугун бу хат турида ёзиш у ёқда турсин, шундай хат тури бор эканидан кўпчилик хаттотларнинг ўзлари ҳам бехабардир. Аммо XVIII асрдан кейин ёзилган ва кўчирилган китобларнинг ҳошиясига назар солсангиз “Соқий” хатида битилганини кўрасиз. Бу хат турини кўпчилик кўрган, ўқиб истифода олган. Лекин бу “Соқий” хати эканини билмайди. Бугунги кунда бу хат турида ёза оладиган саноқли хаттотлардан бири замондошимиз Раззоқов Абдулғофур Бухорийдир.

XVII асрдан кейин Бухорода котиблар насх хатида Мир Убайднинг равиясини ихтиёр қилган бўлсалар, настаълиқ хатида Мавлавий Соқийнинг равиясини ихтиёр қилган . Чунки бу хат турида асосан матнларнинг шарҳлари ҳошияга битилган. Талабалар дарс жараёнида устознинг сўзларини тез ёзиб олишда айнан шу хатдан фойдаланганлар. Шунинг учун ҳам “Мавлавий Соқий” равияси Бухоро хаттотлик мактабида алоҳида ўрин тутади ва бу равияда машҳур бўлган хаттотлар жуда кўп эди. Жумладан Мавлавий Абдулло ва Мавлавий Раҳматуллолар шундай хаттотлардан эди.

Мавлавий Абдулло ва Мавлавий Раҳматулло иккиси Аваз Бадал котиб Балхийнинг ўғилларидир. (Бу хаттотларнинг туғилган саналарини аниқлай олмадик) Мавлавий Раҳматуллони “Мавлавий Жулли” деб атардилар. Мавлавий Абдулло ва Мавлавий Раҳматулло Мавлавий Жулли Соқийнинг равишида ёзадиган хаттотлардан бўлиб, ҳар иккисининг хати бир-биридан гўзалдир. Шунингдек, бу икки котиб хатлари гўзаллигини Мавлавий Соқийнинг хатидан ажратиб бўлмас эди. Фақат Мавлавий Соқийнинг қаламидаги кайфият бу икки хаттотда йўқ эди. Ҳар иккиси Бухорода зўр эътибор қозонган, китобат санъатида, хушхатликда, тўғри ва хатосиз кўчиришда машҳур бўлганлар. Мавлавий Абдулло кўп қийин масалаларни тез ҳал қилар ва бошқаларга ёрдам кўрсатар эди. Ҳар бирлари кўчирган китобларининг адади икки юздан уч юзгача борган.
Рабиъ Махдум настаълиқ хатида Абдул-Жаббор Ургутийга эргашувчилардандир. Кейинчалик эса Мавлавий Соқийга тақлид қилиб китоблар кўчирган. Бу бобда анча юқори натижаларга эришди. Махдумнинг хати Мавлавий Соқий хатидан фарқи йўқ. Асосий матн китобатини Абдул-Жаббор котиб равияси билан кўчириб, ҳошия ва изоҳларни Мавлавий Соқий равиши билан ёзар эди. Бу фандан хабари бўлмаган одам асосий китобат билан ҳошия бир кишининг қалами эканини ҳеч билолмас эди. Рабиъ Махдум Бухоронинг Девонбеги мадрасасида туриб, доим хат ва китобат таълими билан шуғулланар, кўп шогирдлари бор эди.

Мавлавий Соқий томонидан кўчирилган йигирмадан ортиқ асарлар ЎзФАШИ Қўлёзмалар Фондида инв № 2572 остида сақланади. Шу жумладан Соқийнинг “Шарҳ рисолат асос” асарини кўчирган қўлёзмаси инв № 2572 VII остида сақланади мажмуа китобнинг 318-319-бетларида мавжуд. Ёзув майда қалам билан жуда моҳирлик билан кўчирилган бўлиб, матннинг ўзи хаттотнинг равияси, маҳорати ҳақида тўлиқ маълумот бериб туради.

М. Одинаев манбалр асосида таёрлади
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State