TOP 10
Закот - молиявий ибодат
940 Bender
Закот исломнинг беш рукнидан бири бўлиб, Мадинада ҳижрий иккинчи йилда рамазондан олдин фарз қилинган. Закот луғатда пок бўлмоқ, ўсмоқ, зиёда бўлмоқ маъноларини билдиради. Истилоҳда эса - моли нисобга етган киши йилида бир марта молининг маълум бир миқдорини чиқармоқликка айтилади. Қуръони каримда қуйидагича марҳамат қилинади: “ (Эй, мўминлар!) намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” дейилган. (Нур сураси 56-оят)
Закот Қуръони каримда йигирма етти жойида намоз билан бирга зикр этилган. Бу эса, ўз навбатида, намоз билан закот бир-бирига чамбарчас боғлиқ нарсалар эканини кўрсатади. У ақийданинг ажралмас қисмидир.
Закот ибодати туфайли закот берувчи киши ўзининг ихтиёридаги мол-мулк Аллоҳ тамонидан берилган неъмат эканини, бу молу-мулкка дунёга вақтинчалик эга бўлиб турганини тушиниб етади. Шунинг учун у қўлидаги молу-мулкларни Аллоҳ кўрсатган ҳалол-пок йўлларга сарфлашга интилади.
Закот ибодати учун муайян миқдордаги маблағга эга бўлиш керак. Бу нисобдир. Закот тилло, кумуш, пул, деҳқончилик маҳсулотлари ҳамда чорва молларидан берилади. Закот бериладиган молнинг нисоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан қатъий белгиланган. Тиллонинг нисоби 20 мисқол (85 гр.) бўлиб, ундан 0,5 мисқол (2,5 гр.), яъни қирқдан бири закотга ажратилади.
Закот вожиб бўлиши учун юқорида айтиб ўтилган нисоб миқдори мавжуд бўлиши ҳамда шу нисоб бир йил давомида кўпайган бўлиши шарт.
Чорва моллари жумласига туя, қора мол ҳамда қўй-эчкилар киради.
Туянинг сони бешта бўлса нисобга етган ҳисобланади ва ундан битта қўй, қора молнинг нисоби 30 та бўлиб, ундан битта бир ёшли бузоқ, қўй ва эчкининг сони 40 тага етганида ундан битта қўй ёки эчки закотга чиқарилади.
Бундан ташқари, нақд пул ва тижорат молларидан ҳам закот берилади.
Закотнинг савоби мукаммал бўлиши учун уни муносиб жойларга бериш лозим. Закот ота-она, фарзандлар, эр-хотин ўртасида ҳамда масжидларга берилмайди. Закотни ўзи яшаб турган маҳалладаги фақир ва ночорларга бериш лозим. Турли нопок ғаламис кишиларнинг қўлига бериб қўйиб, оқибатда афсус ва надомат чекишдан эҳтиёт бўлмоқ лозим.
Бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2016-йил (ҳижрий 1437-йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 135 000 сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 11 475 000 сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 286 875 сўм закот чиқариш тўғрисидаги фатвосига асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили: Э. Рустамов

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State