TOP 10
Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ
904 Bender
Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли омонатдир. У Аллоҳ таъоло томонидан одам фарзандларига топширилган имконият ва масъулият ҳамдир. Инсон бу неъматни қадрига етиши, унга хиёнат қилмаслиги лозим.
Ўз-ўзини ўлдириш орқали Аллоҳнинг берган умрига ношукрлик қилиши, бундай ишни қилган кишига охиратда жаннатдек улуғ маскандан абадий маҳрум бўлиши ҳақида Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: “Бандам ўз-ўзини ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”. (Имом Бухорий ривояти).
Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи инсонларда яшаш учун курашиш ҳисси, сабру матонат етишмай ўз жонларига қасд қилаётганларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Буни Аллоҳ берган ҳаётга ношукрлик оқибати деб баҳолашдан ўзга чора йўқ. Бу мудҳиш ҳолатлар нафақат ислом таълимотига, балки Аллоҳ таолонинг тақдирига ҳам туғён қилишдан иборатдир. Айниқса, ўз-ўзини турли йўллар билан ўлдириш мутаассиб экстремистлар орасида кенг тарқалиб, ҳатто жасорат даражасига ҳам чиқариб қўйилди. Жамоат жойларида ўзларини портлатиб юбораётган (камикадзе) инсонларни матбуот орқали кўриб, эшитиб турибмиз. Ўшандай жоҳилона ҳатти-ҳаракатларни “шаҳидлик мақоми” деб баҳолаётган кимсалар аслида ана шу мудҳиш жиноятларнинг сабабчиларидир.
Инсонга чиройли сўзларни баён қилиб, қалблари ҳасад ва адоватга тўлиб-тошган одамлар тўғрисида Аллоҳ таъоло Қуръони каримда марҳамат этади:
“Одамлар орасида шундай кимса ҳам борки, унинг дунё ҳаёти тўғрисидаги гапи сизга қизиқарли бўлади. Дилидаги “имон” ига Аллоҳни гувоҳ қилади, ваҳоланки, ўзи(Исломга нисбатан) душманларнинг ашаддийсидир. (Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара/204-206).
Ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни гўёки динга даъват қилиб юрган, асл мақсадлари халқни тинчлигини бузиш ва бунинг учун ҳар нарсага тайёр кимсаларнинг ҳақиқий юзларини бугун бутун жаҳон кўрмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили ўринбосари: А. Фатуллаев

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State