TOP 10
Рўзанинг каффорати
1050 Bender
Рамазон ойининг ҳар бир куни рўзанинг вожиб бўлишига сабабдир. Рамазон рўзаси фарзини адо қилишни ният қилиб тутган одам уни ўз ихтиёри билан, мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратини адо қилади.
Каффорат рамазоннинг ҳурматини ўз жойига қўймагани учун вожиб бўлади. Шу ўринда билишимиз керакки бошқа рўзаларни, яъни нафл, назр, каффорат ва қазо рўзани бузгани учун агар рўзани қазоси бўлса ҳам каффорат вожиб эмас, балки қазосигина вожиб.
Каффорат луғатда - гуноҳни ювиш учун берилган хайр-садақа яна бир маъноси гуноҳни ювиш учун тутилган рўза демакдир. “Ҳидоя” асарининг рўза китобида келтириладики “ва кимки икки йўлнинг бирига қасддан жимо қилса,йўқотган манфаатини топиш учун унга қазо рўза ва жиноятни тўла содир этгани учун каффорат рўза вожибдир.” Ва яна “Ва агар Рўзадор озиқланиш ёки даволаниш мақсади билан бир нарса еса ёки ичса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир одам Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: Ҳалок бўлдим, эй, Аллоҳнинг Расули! - деди. “Сени нима халок қилди?” - дедилар. “Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим”, деди. “Қул озод қилишга нарса топа оласанми?” – дедилар. “Йўқ”, - деди. “Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?” - дедилар “Йўқ” – деди. “Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?” - дедилар “Йўқ,” деди. Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар алайҳиссаломга бир замбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга): “Мана буни садақа қилиб юбор”, - дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у (Мадина) нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ”, - деди. Бас Пайғамбар алайҳиссалом кулдилар ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра: “Бор! Уни аҳлинга таом қилиб бер”, - дедилар. “Бу сендан сўнг жоиз эмас”, - дедилар. Уламолар каффорат бериш ушбу ҳадисдан олинган дейдилар. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда “Бас, кимки (қул) топа олмаса, қўшилишларидан илгари (зиммасида) пайдар-пай икки ой рўза тутиш бордир. Бас, ким (Рўза тутишга) қодир бўлмаса, (унинг зиммасида) олтмишта мискинга таом бериш бордир….” деб марҳамат қилади. (Мужодала сураси 4-оят). (Ҳанафий мазҳабида ҳаммасини бир мискинга бериш жоиз. Шофеъий мазҳабида таомни 60 та мискинга бериш шарт.) Олтмиш кун рўза тутиш ҳам осон эмас, касаллик ёки қарилик туфайли бу ҳукмни бажара олмайдиганлар чиқиб қолса, қилган гуноҳи каффоратига олтмиш камбағални тўйғазади. Уламоларимиз ҳар бир мискинга бериладиган таом миқдорини ( 1843гр) деб белгилашган. Аллоҳ таъоло барчаларимизни бу улуғ ибодатни сабр ва қаноат билан мукаммал адо этишни насиб қилсин!

Термиз шаҳар “Мурч бобо” жомеъ масжиди имом ноиби: А. Р. Хурсандов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State