TOP 10
Ўзингни хароб этма!
861 Bender
Маълумки, Пайғaмбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун башариятга элчи қилиб юборилишларининг сабабларидан бири пок нарсаларни ҳалол¬лиги ва нопок нарсаларни ҳаромлигини умматга баён қилишдир.
Қуръони Каримда: “... У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нар¬саларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни улapгa ҳаром қилади ...” дейилган. (Аъроф сураси 157-оят).
Илоҳий кўрсатмаларга асосланиб, Пайғaмбаримиз алайҳиссалом ҳам "Ҳар бuр маст қuлувчu нарса ҳаром" дедилар. (Саҳиҳи Муслим).
Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадиларки: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан ман этганлар" (Сунани Абу Довуд).
Пайғaмбаримиз алайҳиссалом келажакда инсониятга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтирувчи нопок нарсаларнинг турлари ва номлари кўпайиб кетишини олдиндан билиб, ўз умматларини огoҳлантирганлар. Ҳақиқатан ҳaм кейинги асрларда маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи, заифлаштирувчи нарсаларнинг турлари ва номлари кўпайиши (ароқ, наша, героин, сигарет, нос ва ҳоказо каби) кузатилмоқда.
Динимиз инсонга зарар келтирувчи ҳар бир нарсани, айниқса энг улуғ неъмат саналмиш ақлни кетказувчи ёки уни заифлaштирувчи нарсаларни ҳаpoм деб ҳисоблайди.
Чунки у (ароқ, наша, героин, сигарет, нос ва ҳоказо каби) ларнинг зарарлари беҳисобдир. Бу йўлда сарф этиладигaн харажатлар эса шахсга ҳам, жамиятгa ҳам иқтисодий зарар келтириши билан биргa у исрофгaрчиликка олиб кела¬ди. Исрофгaрчилик эса ҳаром қилинган. Aллоҳ таъоло ай¬тади: “... Шунингдек, еб ичингиз, лекин исроф қилмангиз! Зеро У исроф қилувчиларни севмагай”. (Аъроф сураси 31-оят).
Еб ичишдаги исроф - қорин тўқ бўла туриб, устига яна таом ейиш, деган тафсир ҳам бор. Ҳорун ар-Рашиднинг бир насроний ҳозиқ табиби бор эди. У бир куни уламолардан Али ибн Ҳусайн ибн Воқидга: “Қуръон китобларингизда табобат хусусида ҳеч нарса йўқ. Ваҳоланки, илм икки хилдир. Бири – дин илми, иккинчиси бадан, яъни тиб илми”, деганида, у жавобига: “Аллоҳ таъоло табобатнинг ҳаммасини яримта оятга жойлаб қўйган”, - деб, мазкур оятни ўқиб берганида табиб: “Пайғамбарингиз бу хусусда ҳеч нима демаган”, - дебди. Шунда олим: Аксинча.“Ошқозон дард манбаи, парҳез барча давонинг боши. Баданни унга мос нарса билан парвариш қил!” – деган ҳадисларини ўқиб берибди. Шунда табиб: “Китобингиз билан Пайғамбарингиз Жолинус ҳакимга табобатдан ҳеч нарса қолдирмабди”, - деган экан. (Қуръони карим маънолари таржимаси).
Ушбу масала бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг долзарб муаммосига айланди. Турли соҳа мутахассислари ушбу муаммолар бўйича иш олиб бормоқдалар. Жамиятга зарар етказувчи бу иллатлар учун курашиш виждон амри, дину-диёнат иши, Яратганнинг буйруғи ва Пайғaмбаримиз алайҳиссаломнинг кўрсатмаларидир.

Сурхондарё вилоят вакиллиги масъул ходими: М. Азимов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State