TOP 10
БАРАКАНИНГ АСОСИ ТИНЧЛИК
874 Bender
БАРАКАНИНГ АСОСИ ТИНЧЛИК


ХХ аср ажойиб илмий кашфиётлар асри, инсон коинот сирлари қўйнига кириб борган, ахборот ва ғоят улкан техникавий имкониятлар асри бўлди. XXI аср ҳам турли тараққиёт ва юксалишлар асри сифатида намоён бўлмоқда. Айниқса, мустақил мамлакатимиз фуқаролари ижтимоий тараққиёт, муҳим ўзгаришлар, оламшумул тарихий воқеалар оғушида ҳаёт кечирмоқдалар. Ҳозирги замон талаби ҳар бир фуқарони ижтимоий ҳаётда фаол бўлиб, турли воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиб туришларига ундайди. Улар жамиятимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга теран назар ташлаб, динимиз ва Ватанимизнинг дахлсизлигига раҳна соладиган қора кучларга қарши муросасиз кураш олиб бормоқликлари, айниқса, турли бузғунчи оқимлар, ақидапарастлик, экстремизм каби қабиҳ ниятли кишиларнинг пуч ғоялари, ғаразли мақсадларини фош этмоқликлари лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўпгина ҳадиси шарифларида мусулмонларни иттифоқликка, ҳамжиҳатликка, бир-бирларига нисбатан меҳру-оқибатли, кечиримли бўлишга даъват этиб, турли тафриқаларга бўлиниш, кишилар орасида адоват уруғини сочишдан қайтарганлар.
Афсуски ҳозирги кунда ахборот уруши шиддат билан авж олмоқда. Бундан манфаатдор кимсалар интернетни ёлғон маълумотлар ҳамда сохта иддаолар билан тўлдиришга уринмоқдалар.
Дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар моҳиятига эътибор қаратсак, айтилган режалар иш бераётгани, мусулмонлар орасида зиддият чиқиб, ҳаётидан ҳузур-ҳаловат, барака кўтарилганини кўришимиз мумкин.. .
Зеро, ҳаётимиздаги бараканинг асоси тинчлик ва осойишталик экани, ўзаро меҳр-оқибат ришталари асосида умргузаронлик қилиш ҳеч қачон ёдимиздан кўтарилмаслиги лозим.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят). Мазкур оят маъносига кўра ўзини ва ўзгаларни ўлдиришнинг ҳаром эканини тушуниш мумкин.
Ҳозирги кунда мусулмон оламида содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб, эшитиб, ўқиб, ўрганиб борар эканман, афсус-надомат чекиб, юрак бағрим ўртанади. Бирин-кетин келаётган хабарлардан, мусулмон оламини ташвишга, ғам-ғуссага тўлдираётган мудҳиш ҳодисалардан ҳасратга тўламан
Шу ўринда Президентимиз И. А. Каримовнинг қуйидаги сўзлари ёдимга тушди. “Жамиятда тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга, ўзаро адоват ва тўқнашувларга сабаб бўладиган бундай хатарларнинг олдини олишнинг битта йўли бор: ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир бўлган, бизнинг қандай бой тарих ва меросга эга эканимизни англаб яшайдиган, имон-эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган инсонлар этиб вояга етказишимиз, бу масалани ҳеч қачон иккинчи даражали вазифа деб билмаслигимиз керак...”.
Ушбу келтирилган сўзлардан руҳланган ҳолда имон-эътиқодли, ақл-фаросатли, илмга чанқоқ халқимизни ҳушёрликка чақирган ҳолда Яратган Роббимиз жаннатмонанд юртимизни тинч осмонимизни мусаффо қилсин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили: Э. Рустамов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State