TOP 10
Ҳажнинг шартлари
888 Bender
Ҳажнинг фарз бўлиш сабаби Байтул ҳарам Каъбанинг мавжудлигидир. Шунинг учун инсон умр давомида бир неча маротаба ҳажга бориши шарт эмас. Ҳажнинг фарз бўлишининг шартлари қуйидагилар:
- Мусулмон бўлиши: Чунки Исломда бўлмаган кишидан исломий ибодатни килиш талаб қилинмайди.
- Балоғатга етганлик: Балоғатга етмаган бола эҳром боғласа, сўнг балоғатга етса, қул озод қилинса, ҳаж амалини давом эттиради. Гарчи қилган ҳажи фарз ўрнига ўтмаса ҳам. Шу аснода балоғатга етган гўдак эҳромини янгиласа, фарз ўрнига ўтади. Лекин қулнинг ҳажи ўтмайди.
- Ақлли (мукаллаф) бўлиши: Яъни оқил ва болиғ бўлиши шарт. Мажнун ва ёш болаларга ҳаж фарз бўлмайди. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалам уч (тоифа) дан кўтарилган – уйқудагидан токи уйғонгунча, ёш боладан токи эҳтилом бўлгунча, жиннидан токи ақли киргунча”, - дедилар (Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).
- Озод (ҳур) бўлиши: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир ёш болани аҳли ҳаж қилдирса-ю, кейин у улиб қолса, ҳажи ҳисобга ўтади. Аммо балоғатга етса унга ҳаж фарз бўлади. Қай бир қулни аҳли ҳаж қилдирса-ю, кейин у улиб қолса, ҳажи ҳисобга ўтади. Аммо у озод қилинса, унга ҳаж фарз бўлади”, - дедилар.
- Ҳаждан қайтгунича қарамоғидаги кишиларнинг эҳтиёжларидан ташқари ўзининг барча сафар харажатларини ҳам қоплайдиган маблағга эга бўлиши: Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Унда аниқ аломатлар – “Мақоми Иброҳим” бордир. Унга (Каъбага) кирган киши омонда бўлур. Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда-ким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир” (Оли Имрон сураси 97-оят). Дарҳақиқат, Макка шаҳрида Мақоми Иброҳим, Замзам булоғи, Ҳажарул-асвад, Сафо, Марва каби осори атиқалар мавжудким, улар узоқ ўтмишнинг аломатларидан ҳисобланади. (Қуръони Карим маънолари таржимаси. А. Мансуров)
- Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб “Эй Аллоҳнинг Расули Ҳажни нима вожиб қилади?” - деди. “Зод ва Роҳила”, -дедилар.
- Вужуд саломатлиги: Соғлиги сафарни кўтара олмайдиган кишиларга ҳаж фарз бўлмайди.
- Йўлнинг хавфсиз (бехатар) бўлиши: Яъни йўлда ҳожининг ўзига ҳам молига ҳам ҳеч қандай хатар бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло бандаларини хавф хатар остига қўйиб ибодатга чорламайди.
- Сафар камида уч кунлик бўлса, аёлларга маҳрамининг ҳамроҳ бўлиши: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб “Зинҳор эр киши аёл киши билан холий қолмасин. Фақат у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши факатгина маҳрами билангина сафар қилсин”, - дедилар. Шунда бир киши туриб: “Эй Аллоҳнинг Росули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эса фалон ғазотга ёзилдим”, деди. “Бор хотининг билан бирга ҳаж қил”, - дедилар.
- Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл уч кунлик сафарга маҳрамсиз чиқмайди” – дедилар.
- Кўрадиган бўлиши. Кўзи ожиз кишиларга, агар етаклаб юрувчиси бўлса ҳам, ҳаж фарз бўлмайди. Бу тоифадаги кишилар ҳам баданий қудрати етмайдиган шахсларга киради.
Ҳаж умрида бир маротаба тезлик билан бажариладиган амалдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳажга шошилинглар, чунки киши нималарга йўлиқишини билмайди” – дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хитоб қилиб айтдилар: “Эй, одамлар, Аллоҳ сизларга ҳажни фарз этди, ҳаж қилинглар” деганларида бир киши “ҳар йилми?”, деб уч марта сўради. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар “ҳа”, деганимда вожиб бўлар эди, сизлар унга қодир бўлмас эдингизлар” – дедилар.
Ҳажимиз саҳиҳ (тўғри) ва амал жиҳатидан адо бўлиши учун эҳромга кириш ва белгиланган (Шаввол, Зулқаъда ойлари ҳамда Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни) вақти шартдир.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳаж қилиш бахтига ҳамда уни адо этишда қувват ва холис ният ато этсин!

Бойсун тумани “Саримозор” жомеъ масжиди имом-хатиби: З.Чориев
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State