TOP 10
Ҳаж турлари
912 Bender
Ҳаж турлари

Ҳар бир ибодатнинг ўз ҳикмати бор. Масалан Намоз инсонни фахш ва ёмон ишлардан қайтарса Рўза тақвони кучайтиради. Закот берган инсон ҳар жиҳатдан покланади, молига барака кириб, турли йўқотишлардан омонда бўлади ва ҳокозо...
Ҳаж ибодатининг ҳам куплаб ҳикматлари мавжуд. Жумладан, ҳажда Аллоҳ таолонинг розилигини қозониш учун ҳамма нарсадан кечиб, эҳромга кирилади. Ҳожилар талбия айтиб, Парвардигорга юзланадилар. Бу ҳолат нафсдан устун келишнинг, Аллоҳнинг розилиги учун дунё ташвишларидан бироз бўлсада четланишнинг бир кўринишидир.
Ният қилиб эҳром боғлаган киши шу ондан эътиборан ибодатда бўлади. Ушбу ҳақиқатни ҳар бир ҳаж қилувчи яхши англаб етмоғи, гуноҳларидан онадан туғилганидек пок бўлиш ҳаракатига тушмоғи лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда-ким Аллоҳ азза ва жалла (розилиги) учун ҳаж қилса, ёмон сўзлардан тийилса, бузуқ ишларни қилмаса, онаси туққан кундагидек (гуноҳлардан покланган ҳолида уйига) қайтади”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир” деб хушхабар берганлар (Имом Насаий ривояти).
Ҳаж инсонга руҳий озуқа беради. Қалбини Аллоҳга бўлган тақво билан тўлдиради.
Шу ўринда ҳаж қилувчи ҳажнинг турларини ҳам билиши керак. Зеро, бажариладиган амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳаж турлари уч хил бўлади. Қирон, таматтуъ ва ифрод. Шулардан қуйида таматтуъ ҳажи ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Таматтуъ – ҳажнинг турларидан бири бўлиб, унда аввал умрани бажариб олиб, эҳромдан чиққач ҳаж вақтигача эҳром ҳаром қилган нарсалардан (таматтуъ) фойдаланиб юриб, ҳаж кунлари келганда яна эҳромга кириб ҳажни адо этиш. Таматтуъ сўзи луғатда фойдаланиш маъносида. Шариат истилоҳида ҳаж ойларида умра учун эҳромга кириш ва уни адо этгач, ҳаж учун яна қайта эҳромга кириш маъносини билдиради. Савоби бўйича умрадан устун, фақат қирон ҳажидан кейинги ўринда. Унинг тўғри бўлиш шартлари: 1) Умра тавофини тўлиқ ёки кўпроқ қисмини ҳаж ойларида қилиш. 2) Умра эҳромига ҳаж эҳромидан олдин кириш 3) Умрадан сўнг қилинадиган ҳаж ибодатини бузмаслик 4) Умрани адо қилгач ватанига бориб келмаслик 5) Умра ва ҳажни бир йилда адо қилиш 6) Маккалик ва у ерда яшовчилардан бўлмаслик 7) Агар ҳаж ойларидан олдин умрани адо этиб, Маккада қолган бўлса, ҳаж ойлари киргач, умрани қайта бажариш лозим.Таматтуъни адо этиш қоидалари: Дастлаб умра учун мийқотда эҳромга киради ва икки ракаат намоздан сўнг ният қилади ва талбия айтади. Маккага борганида умра учун Каъбани тавоф қилади. Сафо ва Марва ўртасида саъй қилади. Соч олдиради ёки қисқартиради. Шундан сўнг умра эҳромидан чиқади. Зулҳижжанинг саккизинчи (тарвия) куни Ҳарами Шарифда ҳаж учун эҳромга киради ва ҳаж амалларини тартиб билан адо қилади.
Имом Муслимдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги тавофларини тугатиб, Марвада турганларида: “Ишни орқага қайтариб билганимда қурбонликни етаклаб келмас едим ва ҳажимни умра билан бошлар эдим” - дедилар.
Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади. “Ҳаж ва Умрани Аллоҳ учун мукаммал адо этинг! Агар (касаллик ёки қароқчилар туфайли) қуршовда қолсангиз, қурбингиз етган бирор (бўталоқ, сигир, қўй каби) жонлиқ сўйинг. (Ўша) қурбонлик (сўйиладиган) жойига етиб бормагунича, бошларингизни (сочингизни) қирманг! Сизлардан кимдир (ҳажда) касал бўлса ёки бошидан (бит ёки бирор дарддан) азият чекса (сочини олдинроқ олдириши ёки қисқартириши мумкин лекин у), рўза ёки садақа ёхуд қурбонлик билан фидя тўлайди. (Қуршовдан) хотиржам бўлганингиздан кейин (ҳаж вақтигача) кимки умра қилиб таматтуъ қилса (эҳромдан вақтинча чиқиб олса), муяссар бўлган қурбонликни қилсин! Ким (бунга имконият) топа олмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганларингиздан кейин рўза (тутсин!) Шулар (ҳаммаси) роса ўн кундир. Бу (ҳукмлар) оиласи (яшаш жойи) Масжиди Ҳаромда бўлмаганлар учундир. Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, Аллоҳ азоби ашаддий зотдир” (Бақара сураси 196-оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада таматтуъ ҳаж қилган киши адо қилиши керак бўлган фидяни баён этмоқда.
Аллоҳ ихлос билан бажараётган барча хайрли ишларимиз қатори ўзининг байтини ҳам ихлос ила зиёрат қилиш, ҳаж қилиш бахтига муяссар айласин! Бу йилги ҳожиларимизнинг ибодатларини ҳам ҳажи мабрурлардан қилиб, соғ-саломат бориб яна юртимизга тўла-тўкис қайтиб келишларини насиб қилсин!


Денов тумани “Имом Исмоил Бухорий”
жомеъ масжиди имом-хатиби в.б. К. Артиқов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State