TOP 10
Дунёдаги энг бахтли халқмиз!
831 Bender
“Бахт” сўзининг маъно-мазмуни жуда кенг. Аслида бахт деган мезонни ҳамма ҳар хил тушуниши ҳам мумкин. Кимдир ўзи орзу қилган нарсасига эришса, ўзини бахтли деб ҳисоблайди. Ота-она учун эса фарзанди камолини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак.
Бироқ, кейинги йилларда дунёда рўй бераётган турфа воқеа-ҳодисалар, ҳусусан ўзгалар тинчлиги, осойишталигини бузиш, йиллар давомида гуллаб-яшнаган мамлакатларни ғорат қилиш, миллионлаб инсонларни хонавайрон қилиш, минглаб йиллик тарихга эга обидалар, маданий меросларни харобга айлантириш ортида манфаат кўраётган ғараз ниятли гуруҳлар, кимсаларнинг вахшиёна ишларини кўриб, баъзан “бахт” деган тушунчанинг асл мазмун-моҳияти биз ўйлагандан ҳам теранроқ эканлигига амин бўласан киши. Аслида, озод ва обод Ватанда, тенг ва осойишта мамлакатда яратувчанлик, бунёдкорлик ишқи билан эмин-эркин, бахтли ҳаёт кечира олаётган, миллий қадриятлар, ота-боболардан қолган бебаҳо меросларга суянган ҳолда ўзи ҳам келажак авлод учун фақат яхши амаллар қолдириш ниятида яшаётган инсонларгина ҳақиқий бахт нима эканлигини ҳис қилиб яшар эканлар. Бугун биз фахр ва ифтихор билан халқимиз дунёдаги бахтли ҳаёт нима эканлигини том маънода ҳис қилиб яшаётган халқлар сафида дея бемалол айта оламиз.
Шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг келажакка дахлдор бўлган “Фарзандларимиз биздан кўра доно, билимли, соғлом ва албатта бахтли бўлишлари керак” деган сўзларини эсламоқ жоиз. Демак биз бугун эртага, яъни келажакка фақат бахтли ҳаёт мерос қолдиришимиз лозимлиги ҳақида ҳам мудом ўйлаб яшашимиз, шунга яраша иш тутишимиз лозим бўлади. Зеро аждодларимиздан бизга дунё халқлари ҳавас қилгулик бебаҳо миллий қадриятлар, илм, фан, давлатчилик соҳасида беқиёс мерос қолган экан, демак, биз ҳам келажак авлод учун, унинг бахтли ҳаёти учун нимадир мерос қолдиришга бурчлимиз. Бунинг учун бизга мустақиллигимиз улкан имкониятлар эшигини очиб берган ва биз ана шу имкониятлардан самарали фойдалана билишимиз керак, холос.
Истиқлол туфайли ўтган чорак аср давомида мамлакатимиз барча соҳаларда мисли кўрилмаган натижаларга эришди. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли фан, таълим, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бунёдкорлик соҳаларида амалга оширилган ишлар бугун ўз самарасини бериб, халқимиз турмуш тарзи кўпгина кўрсатгичлар бўйича дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари қаторида бўйлашди. Шаҳар ва қишлоқларимиз замонавий архитектура талаблари асосида қайта қурилмоқда. Ўзбекистоннинг барча ер ости ва ер усти бойликлари ўзимизда қайта ишланиб тайёр маҳсулотга айлантирилмоқда. Қисқа қилиб айтганда кўпгина мамлакатлар юз йиллаб вақт мобайнида эришолмаган ютуқларга Ўзбекистон чорак асрда етишиб, дунё ҳамжамиятида ўз нуфузи ва ўрнига эга бўлди. Энг асосийси халқаро экспертлар таҳлили ва хулосасига кўра Ўзбекистон халқи дунёнинг энг бахтли халқлари қаторидан ўрин олди.
Бугун биз истиқлол туфайли ана шундай бахтли ҳаётга мушарраф бўлдик. Аммо биздан кейинги келажак авлод ҳам бахтли, балки бундан-да фаровон, бундан-да шарафли ҳаётга муносиб бўлишлари керак. Шу маънода биз келажак авлодларимиз биздан кўра янада бахтли бўлишлари ҳақида бугундан қайғуриб, уларга ҳам ана шундай бахтли келажакни мерос қолдиришимиз лозим.
Мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимизда уч босқичли таълим тизими жорий этилди. Бугун Ўзбекистон фан, таълим тизимидаги ислоҳотлар натижаси дунё ҳамжамиятининг эътиборига тушди. Ёшларимиз фан, таълим соҳасида дунё ҳавас қилгулик натижаларга эришиб, шунинг баробарида мамлакатимиз интеллектуал салоҳияти ҳам тобора ошиб бормоқда. Ишончимиз комилки, бугунги интеллектуал, салоҳияти баланд ёшлар келажагимиз ворисларидир. Уларнинг бугунги изланишлари, оламшумул ихтиролари, илм-фан, техника тараққиёти соҳасида эришаётган ютуқлари келажак авлодлар учун ҳам улкан интеллектуал мерос бўлиб қолиши, келгусида Ўзбекистон салоҳиятини янада кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Келажак бугундан бошланади деган гап бор. Шу маънода, ҳар биримизнинг бугунги кундаги яхши амалларимиз келажакка бахтли ҳаёт учун тамал тоши бўлиши муқаррар. Зотан мустақиллик туфайли мамлакатимизда халқ бахту-иқболи, фаравон турмуш тарзини кўзлаб амалга оширилаётган жаҳоншумул ишлар келажакда ҳам бардавом бўлиши, келажак авлодларимиз ҳам истиқлол берган бахтли ва саодатли ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлишлари лозим. Мустақилликнинг, истиқлолимизнинг асл мақсади ва мазмуни ҳам шунда.


Бойсун туман “Авлод” жоме масжиди имом-хатиби: А.Соҳибқулов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State