TOP 10
Абу Исо ат-Термизий (раҳматуллоҳи алайҳи)
1068 Bender
Абу Исо ат-Термизий (раҳматуллоҳи алайҳи)


Машҳур муҳаддис олимнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибни Исо ибни Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳок ас-Суламий ал-Буғий ат-Термизий бўлиб, куняси Абу Исо бўлган. Имом Термизийнинг насаби кўпгина манбаларда ана шундай зикр қилинган. Имом Термизий ҳижрий 209 йилда (милодий 824-825 йилда) таваллуд топдилар. Ҳофиз аз-Заҳабий “Мийзонул-иътидол” китобида Термизийнинг ҳижрий 279 йилда вафот этганларини зикр қилиб: “Вафот этган вақтларида етмиш ёшда эдилар”, – дейдилар. У зотнинг насабларидаги Буғ сўзи Термиз шаҳридаги бир қишлоқ номи бўлиб, Имом Термизий ўша қишлоқда туғилганлар.
Ислом илмларининг тараққий этишида Туркистон шаҳарлари ичида Термиз ҳам катта аҳамият касб этган. Самарқанд ва Бухорони Балх каби қадимий илм маркази билан боғловчи шаҳар Термиз эди. Шунинг учун ҳам бу ерда кўплаб алломалар етишиб чиқди.
Имом Термизий 20 ёшга етганларида Хуросон шайхларидан Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Марвазий ва бошқалардан илм ўргандилар, сўнг 25-26 ёшларида Басрага бориб, у ердаги алломалардан дарс олдилар.
Бу саёҳатлари кўп йиллар давом этди, имом Термизий Термизга 250 ҳижрий (864 м.й.) йилдагина қайтиб келдилар. Имом Бухорий билан Нишопурда (250 ҳижрий йил) учрашганлар. Шундан сўнг “Сунани Термизий” китобларини ёза бошлаганлар. Имом Термизий ўша пайтдаги машҳур имомларнинг кўплари билан кўришганлар ва уларнинг илмларидан баҳраманд бўлганлар.
Имом Бухорийдан ташқари у кишининг шайхларининг кўпидан ҳам ҳадис ривоят қилганлар. У зот, асосан, Имом Бухорийнинг шогирди бўлиб, Ҳадис илмини у зотдан олдилар ва у зотнинг қўлларида камол топдилар.
Имом Термизий ҳадис ва бошқа илмларга тааллуқли ажойиб асарлар ёзиб қолдирганлар. “Сунани Термизий”, “Китоб ал-асмо вал-куна”, “Аш-Шамоил”, “Ат -Тарих”, “Ал-илал ас-Сағир”, “Ал-илал ал-Кабир”, “Саҳобийларнинг номлари”, “Вақф қилинган асарлар”, “Катта тафсир” ва “Китоб аз-Зуҳд” каби асарлар шулар жумласидандир.
Имом Термизий 279 ҳижрий (894 милодий) санада, ражаб ойининг 13 кечаси, 70 ёшларида ўзи туғилган Буғ қишлоғида вафот этдилар.
ТИИ ходими Урол Назар.
Manba: mumina.uz
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State