TOP 10
Аёл мўътабар
900 Bender
Аёл мўътабар

Аёл –онамиз, опа-синглимиз, қизимиз, жуфти ҳалолимиздир. Қуръони карим оятларида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида аёлларга оид кўп ҳукм ва насиҳатлар бор. Уларда аёллар билан яхши муносабатда бўлишга даъват этилган.
Аёл жисмонан ва маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Аёлларга яхшилик қилиб умр кечириш меҳру вафоли бўлиш ота - боболаримиздан қолган бебаҳо меъросдир. Аёл она сифатида юксак қадр қимматга эга. Қуръони каримнинг қатор оятларида, онани эъзозлашга, қадрлашга унинг ҳаққини адо этишга даъват этилади. Жумладан; Луқмон сурасининг 15-оятида бундай дейилади: “Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да,) дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг Менга тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра (яъни қиёмат кунида) қайтиш Менинг ҳузуримгадир, бас, сизларга (ўшанда) қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман”.
Келажак авлоднинг баркамол ва солиҳ бўлиб вояга етиши онанинг солиҳа бўлишига ҳар жиҳатдан боғлиқдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Кимнинг битта қизи бўлиб, унга чиройли одоб берса, Аллоҳ берган неъматларидан уни ҳам баҳраманд қилса, номаи аъмоли ўнг тарафдан берилиши ва дўзахдан осонгина қутилиб, жаннатга дохил бўлишига сабаб бўлади” (Имом Термизий ривояти). Бугунги куннинг аёли ҳам ўзига берилган ҳақ- ҳуқуқдан оқилона фойдаланиб, уйда ҳам, ишда ҳам фаол бўлмоғи лозим. Ўз уйида, оиласида бахтли бўлган, аёлгина ҳақиқий бахтга эгадир.
Аёлларимизга Мустақиллик йилларида берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, аёллик иффатини сақлаб, ўз шаънларига доғ туширмай ҳаракат қилмоқликлари лозим бўлади. Бироқ калта ўйлайдиган, гуноҳ ишлардан ўзини тия олмайдиган, эрининг ҳам ўзининг ҳам топганини беҳуда совурадиган аёлларимиз ҳам йўқ эмас.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири айтибдилар; “Ўша ҳою-ҳавасга берилиб, зебу-зийнат, мол-дунёга ҳирс қўйган аёллардан қиёмат кунида сўралмас экан, балки уларнинг эрларидан сўралар экан. Аллоҳ таоло қиёматда, аёлларини шундай қилиб қўйганлари учун бу гуноҳларини эрларидан кўраркан”.
Она қизларига насиҳат қилиши ҳалол ва ҳаромнинг фарқини ўргатиши, Инсоф, Исроф нима? Кибру-ҳаволаниш гуноҳини тушинтириши керак.
Эркаклар билан бир қаторда диний ва дунёвий билимлар олиш, меҳнат қилиш ўз салоҳиятларини ошириб, оқила, фозила аёллардан бўлиб, ёшларни тарбиялашга ибрат кўрсатиб баракотли ва хайрли ҳаёт кечирувчилардан бўлишимиз лозим.

Бойсун туман аёл қизлар масалалари бўйича мутахассис: М.Рамозонова

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State