TOP 10
Она ватанга хиёнат- энг оғир гуноҳ
904 Bender
Она ватанга хиёнат- энг оғир гуноҳ

Аллоҳ таоло ўз бандаларига ниҳоят даражада меҳрибон зотдир. Бу хусусда Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида очиқ-ойдин баён қилинган. Шунингдек ҳалол, пок яшаган инсонларга улкан-улкан савоблар борлиги, гуноҳкор инсонларга эса жазо муқаррар эканлигини ҳам баён этган. Гуноҳлар икки хил бўлиб, баъзилари сағира-яъни кичик гуноҳлар дейилади. Қуръони каримнинг Ҳуд сураси, 114-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Куннинг ҳар икки тарафида (яъни, эртаю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир”. (оят мазмунидан беш маҳал намоз вақтларини чиқарганлар. Зеро, куннинг икки тарафини бомдод билан пешин, аср намозлари вақти, туннинг бир бўлагини эса, шом ва хуфтон намозлари вақти, деб таъвил қилиш мумкин) (Қуръон маъноларининг таржимаси. Абдулазиз Мансур. ) деган оятига биноан, сағира гуноҳлар инсоннинг ўқиган намозлари, айтган зикру-тасбеҳлари ва қилган солиҳ амаллари туфайли ўчирилиб туради. Аммо кабира гуноҳларнинг кечирилиши учун астойдил тавба қилиб, қилинган гуноҳ учун афсус-надомат чекмоқ ҳамда иккинчи бор бу гуноҳни такрорламасликка азму қарор қилмоқ шарт қилинади. Кабира гуноҳдан тавба қилмай вафот этган кишининг охиратда бўладиган ҳолати Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилинади. Хоҳласа кечиради, хоҳламаса гуноҳига яраша азоб беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида ана шундай кабира гуноҳларнинг бир нечтасини санаб ўтганлар. “Ҳалокатга элтувчи еттита гуноҳдан сақланинглар!”- дедилар. Саҳобалар Ё Расулуллоҳ, улар қайсилар?-деб сўрашди. У Зот: “Аллоҳ ширк келтирмоқ, сеҳр-жоду билан шуғулланмоқ, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмоқ, судхўрлик қилиш (одамларга процентга пул бермоқ каби), етимнинг молини ейиш, ёв босган вақтда ватан химоясидан қочиш, иффатли, покиза, мўмина аёлни фоҳишаликда айблаш”- деб жавоб бердилар. Ҳадисда зикри келган аммаларни қилган киши инсониятга ҳар томонлама ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказиши мумкинлигини инобатга олиб, улар кабира гуноҳлар деб аталади. Айниқса , ёв босганда Ватан ҳимоясидан орқага қочиш, бу – инсон ўзи туғилиб ўсган ватаннинг ҳимоясидан қочиш демакдир. Ватан, оила, дин, ҳалол меҳнат билан топилган молу-мулк ҳамда обрў-иззат инсон учун энг қадрли ва энг азиз нарсалар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни ҳимоя қилиш муқаддас бурч ҳисобланади. Ватан ҳимоясида ҳалок бўлишга шаҳидлик мақоми берилса, Ватан мудофаасидан ўзини олиб қочиш ёки уни душманлар босиб олишига рози бўлиб қараб туриш гуноҳи кабиралардандир.
“Хиёнат”- сўзи луғатда бирор нарсага нисбатан зиммадаги мажбуриятни адо этмаслик, ўртадаги келишув ёки аҳдномани бузмоқлик деган маъноларда ишлатилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ватанга хиёнат деганда, инсон ўз юртига нисбатан зиммасидаги фуқаролик бурчини адо этмаслиги, унинг тинчлиги ва равнақига ҳисса қўшмаслиги, аксинча Ватаннинг тинчлигини бузишга ҳаракат қилиши тушунилади. Демак, шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг зиммасида унинг имконияти даражасида адо этиш лозим бўлган бурчлари мавжуддир. Инсоннинг ўз юртига ва халқига хиёнат қилиши оғир гуноҳдир. Баъзи бир кимсалар юртини ҳимоя қилиш у ёқда турсун, ҳатто мўмин мусулмонлар орасида турли ихтилофларни чиқариб, уларни бир-бирларига қарши қилиб қўядилар. Шунингдек, баданларига портловчи моддаларни боғлаб олиб, жамоат жойларда ўзларини портлатиб, ўз жонларига қасд қилганларни ҳам том маънода Ватан хоинлари деб аташ мумкин.
Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, ҳалқимиз ҳаётини бундан ҳам фаровон бўлишини насиб айласин.
Жарқўрғон тумани “Исломобод” жомеъ масжиди имом хатиби: Ш.Хасанов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State