TOP 10
Балога сабаб гуноҳлардир
843 Bender
Балога сабаб гуноҳлардир

Қуръони каримнинг Анкабут сурасида Нуҳ, Шуайб, Солиҳ, Лут, Мусо (алайҳимуссалом) қавмлари, шунингдек, Фиравн билан Ҳомоннинг аянчли оқибат топганлари зикр қилинади. Улар Аллоҳ таолодан юз ўгирганлари, юборилган пайғамбарлар (алайҳимуссалом) ни ёлғончига чиқаришганлари боис турли азобларга гирифтор бўлишган.
Бу ҳодисалалар ҳақида Анкабут сурасининг 40-оятида: “Биз (уларнинг) ҳар бирини ўз гуноҳи билан тутдик. Бас, уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирганлар ҳам, улар орасида даҳшатли қичқириқ тутганлар ҳам, уларнинг орасида Биз ерга юттирганлар ва уларнинг орасида Биз (сувга) чўктирган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм қилувчи бўлдилар”. (Устига тош ёғдирилиб ҳалок бўлган қавм – Лут (а.с) нинг қавми. Даҳшатли қичқириқ тутган қавм – Мадян ва Самуд қавми. Ер ютган кимса Қорун. Сувга ғарқ бўлганлар -Нуҳ (а.с) қавми. Қуръони карим маъноларининг таржимаси А. Мансуров )
Аллоҳ таоло ўша қавмларни фақат бир сабаб, гуноҳлари ва куфрони неъмат келтиришлари сабабдан азобга дучор қилди. Аллоҳ таоло Од ва Самуд қабилаларини даҳшатли қичқириқ, Нуҳ қавми ва Фравнни ғарқ қилиш, Қорунни ерга юттириш каби азоблар билан жазолади.
Аллоҳ таоло амрига бўйсунмаслик, ёмон ишлар қилиш фақат азобланишга боис бўлмай, инсонни буткул бахтсиз бўлиб қолишга олиб боради. Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳлари сабабли бахтсиз ҳаёт билан азоблайди. “ Биз (уларнинг) ҳар бирини ўз гуноҳи билан тутдик …” (Анкабут сураси, 40-оят): “… Сўнгра гуноҳлари туфайли уларни ҳалок қилдик…” (Анъом сураси, 6-оят).
Гуноҳлар, ёмонликлар боис бундай жазолаш Аллоҳ таолонинг ўзгармас қонунидир. Гуноҳ барча ёмонликларнинг сабабчиси, тавба ва истиғфор барча яҳшиликларнинг йўлидир. Агар банда қайтариқларга бўйсуниб, яҳшилик йўлини тутса, Аллоҳ таоло унга барча яхшиликларни ато этади.
“Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва ердан барокотлар (эшиклари) ни очиб юборган бўлур эдик. Лекин (улар пайғамбарларни) ёлғончига чиқардилар. Натижада қилмишлари сабабли уларни (азобга) тутдик” (Аъроф сураси,96-оят). (Бу оятда катта ибрат бордир. Аллоҳ таоло бандаларидан жуда кўп ва оғир нарсани талаб қилмади. Имон келтириб, ширк ва гуноҳлардан ўзларини тийсалар бас. Шу ишлари эвазига Еру осмондан баракот ато этаман, деб ваъда қилмоқда. Бу шарт ва мукофот ваъдаси то қиёматгача дунёга келиб кетувчи барча бандаларга ҳам тегишлидир. Қуръони карим маъноларининг таржимаси А. Мансуров).
Бу масала хусусида Ҳазрати Алининг (розияллоҳу анҳу): « Қандай бало келган бўлса, фақат гуноҳ ва ёмонлик сабабидан тушган. Қайси азоб кўтарилган бўлса, тавба орқали кўтарилган»деб айтганлари ривоят қилинади.
Бу оят ва ҳадисларни ўқиб, эшитиб турибмизки булардан хулоса чиқарган ҳолда, гуноҳ ишлардан ўзимизни тийиб, қўлдан келганча бошқаларга яхшилик қилишимиз,билиб билмай қилган гуноҳларимиз учун эса, Аллоҳ таолога тавба ва истиғфор айтиб дуолар қилишимиз лозим.

Олтинсой тумани «Миён Абдусаид»
жомеъ масжиди имом хатиби: Ж.Назиров

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State