TOP 10
Қаноат -олий фазилат
872 Bender
Қаноат -олий фазилат

Неъматларга шукр қилиш Аллоҳ таолонинг амри. Биз шу ато этилган барча неъматларга шукр қилиб зиммамиздаги бурч ва вазифаларни адо этиб борсак, Ўзининг муборак ояти каримасида: “Яна роббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят) – деб таъкидлагинидек зиёда этиши муқаррар.(Гарчи ушбу оятда шукр қилиш ва ношукрлик оқибатлари Исроил авлодига қарата айтилган бўлса-да, лекин унинг ҳукми умумий бўлиб, то қиёматга қадар келадиган барча инсониятга тегишлидир. Шукр қилиш ўз-ўзидан бўлмайди, балки ўзидаги моддий ва маънавий неъматлар ҳақида кўп мулоҳаза қилиш, улар берилган тақдирда қандай ҳолатда бўлишини тасаввур этиш, ўзидан қашшоқроқ, қийналганроқ кишиларни ёдга келтириш инсонни ўзидаги неъматлар учун Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Бу иши инъом этувчига ҳам манзур бўлади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик, нонкўрлик каби ҳолатлар инъом этувчига нафрат ва ғазаб пайдо бўлишига олиб келади. Натижада берган неъматларини қайтариб олиш ёки бошқа офат ёхуд мусибатларга дучор қилиш йўли билан жазолаши жоиз бўлиб қолади.
Ношукрлик инсонлараро муносабатларда ҳам ўзининг салбий натижаларини беради. Яхшиликни қадрлаб, имкони бўлса қайтариш айнан олижанобликдир.“Қуръони карим маъноларининг таржимаси” А. Мансуров)

Бордию шукр қилинмас экан бало, офат, машаққатлар, торликлар, қийинчиликлар ва бошқа оғир синовлар бир-бирига қўшилиб кела бошлайди. Дарҳақиқат, бор имконият ва шароитларга қаноат қилмай, қадрига етмай, нафси ҳакалак отиб ўзлигини йўқотганлар орамизда пайдо бўлаётгани ачинарли ҳолатдир.
Айрим ёшлар чет элларда ишлаб пул топаман, бойлик орттираман деб, ноқонуний йўллар билан кетиб нималарга мубтало бўлаётганларини гувоҳи бўлиб турибмиз. Ҳамма нарсасидан айрилиб, қуруқ қўл билан бўлса ҳам соғ саломат қайтса, бир маънода оиласи ва ота-онасининг бахти, лекин соғлигидан айрилиб, турли касалликларни юқтириб, ёки мутаассибликка берилиб, ҳар хил диний оқимларга қўшилиб, Ватанига хоин бўлиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас.
Ривоят қилишларича бир балиқчи ҳар куни дарё буйида ов қиларкан. Бир куни бошқа балиқчилар: “Қачонгача қармоғинга илинган кичкина балиқчага қаноат қилиб ўтирасан, юр биз билан денгизга чиқамиз катта ва кўпроқ балиқ тутасан” дейишибди. Балиқчига бу гап маъқул келиб, кичкина қайиғи билан денгизга овга чиқибди. Қармоқ ташлаган экан катта бир наҳанг илинибди. Қармоқни тортса, наҳанг уни қайиғи билан сув тубига тортибди. Шундай қилиб кураш бошланибди. Охири ўзини сувга ташлаб балиқ билан олишиб кетибди. Ҳарчанд уринмасин балиқни енга олмабди. Қараса қайиқ ҳам кўздан ғойиб бўлибди. Ўзининг ҳам мадори қолмабди. Борган сари ҳолдан тойибди. Дод солиб бошқа балиқчиларни чақирибди, лекин кеч бўлибди. Балиқчилар уни қутқара олишмабди.
Хулоса шуки, қаноат қилмаган киши ўзига жабр қилади.
Денов тумани Имом Бухорий жомеъ масжиди имом-хатиби в/б: К. Артиков

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State