TOP 10
Оғир жиноят
964 Bender
Оғир жиноят
Оғир жиноят.

Бундай кучларнинг ёшларимизни алдаб,
ўз қармоғига илинтиришига ҳеч қандай
имконият бермаслигимиз керак.
Ислом Каримов.


ИШИД каби қўпорувчи, бузғунчи тоифаларнинг ўз тузоғига илинган, муқаддас Ислом динимиз таълимотидан хабари йўқ инсонларни, айниқса ҳали онги шаклланиб улгурмаган, ғўр ва тажрибасиз ёшларни, Аллоҳ таоло томонидан инсонга имконият ва омонат қилиб берилган азиз неъмат бўлган ҳаётларига тажовуз қилиб, шаҳидлик мақомига эришасилар деб, алдаб худкушликка чақиришлари, Қуръони карим оятлари, Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳадиси шарифларида, муштаҳид уламоларимиз асарлари ва фатволарида оғир жиноят сифатида қаттиқ қораланган.
Жумладан меҳрибон бўлган зот Аллоҳ таоло бандаларини худкушлик яъни ўз жонига тажовуз қилишдан қайтаради: “... Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара сураси, 195-оят).
Сохта “Шайхлари” чиқарган “Фатволарга” ишониб ва амал қилиб, бундай ножойиз ишларга қўл уриб, барчанинг нафратини қўзғаётган баъзи нобакорларнинг масжид, шифохона, ўйингоҳ, метро, автобус, бозорга ўхшаш одамлар гавжум бўладиган жойларда, энг ачинарлиси ва даҳшатлиси инсонларнинг кўз нурлари бўлган фарзандлари таълим олаётган ўқув даргоҳларида ўзларини ўзлари портлатиб, айби йўқ инсонларнинг ва ўзларининг ҳаётларини қасддан тўхтатишлари “Шаҳидлик” эмас! Балки мусулмончиликка мутлақо тўғри келмай, динимиз таълимоти нуқтаи назаридан айни адашиш, оғир жиноятнинг ўзгинасидир.
Бу жиноят хусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, улуғ аждодларимиздан Имом Бухорий (р.а.) ривоят қилиб келтирган ҳадисда шундай деб марҳамат қилганлар: “Ким ўзини тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса, ўлганидан кейин ҳам жаҳаннамда шу хил азобга гирифтор бўлади. Ўзини сувга ташлаб ё осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам унинг ҳукми билан баробардир”. Деганлар.
Бузғунчи ташкилотларга мансуб кишилар эса мана шундай разолат ва қабоҳат ботқоғига ботирадиган жирканч жиноятларини ўзларича калта ўйлаб “Шаҳидлик” дея эълон қилишмоқда. Ўзини-ўзи ўлдириб, ҳаётига нуқта қўйган худкуш- камикадзеларни “Шаҳидлар” мақоми ва даражасига киритиш катта хатодир.
Чунки: Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда баён қилади: “Бандам ўзини – ўзи ўлдириб, мен унга берган умрга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим” (Имом Бухорий ривояти).деган
Она ватанимиз келажаги ва ворислари бўлган ёшларни, мана шундай жаннатни абадий ҳаром қиладиган оғир жиноятдан эҳтиёт қилиш ҳар-бир ота-онанинг ва барчамизнинг бурчимиздир.


Денов тумани “Домулло Афанди” жомеъ
масжиди имом-хатиби:
Абдуллахон Мирзаев.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State